← Назад
Решение #617648 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисидаги кодекси | 45 | — | code_article | |
| апелляция инстанцияси суди ИПК | 73 | — | law | |
| бари томонидан МЖТК | 79 | — | law | |
| нинг | 29 | — | law | |
| рисидаги кодекси | 79 | — | code_article | |
| онун | 49 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онун | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2206/44474-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья П.Закирова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Бердияров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 28 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Р.Сагатов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, жавобгар вакили
- юрисконсульт А.Норқулов (2023 йил 15 январдаги ишончнома асосида)нинг
иштирокида, даъвогар Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармасининг
жавобгар “Vinera Tower” масъулияти чекланган жамиятидан 430 515 000 сўм
зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг Яккасарой туман экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан
“Конституция” МФЙ раиси Х.Махмудов иштирокида Тошкент шаҳар,
Яккасарой тумани, “Конституция” МФЙ, Братислава кўчаси, 2“а”-уй манзилида
жойлашган “Vinera Tower” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юрилади) ҳудудида жами 6 туп, шундан, 2 туп чинор, 2 туп заранг,
1 туп арча, 1 туп тут дарахтлари белгиланган тартибда тегишли рухсатномалар
расмийлаштирилмасдан ноқонуний равишда кесиб юборилганлиги аниқланган
ва ушбу ҳолат юзасидан 2022 йил 23 март ҳамда 28 июнда далолатнома
тузилган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 1 июлда юқоридаги қайд этилган ҳолат
юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман
судига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексининг 45-моддасининг учинчи қисмига асосан маъмурий жавобгарлик
масаласини қонуний ҳал этиш учун тақдим қилинган.
Шундан сўнг даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 430 515 000 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 2 февралдаги қарори билан биринчи инстнация судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Бунга асос
қилиб, шикоятда биринчи инстанция судида иш жавобгар иштирокисиз кўриб
чиққанлиги, жавобгарнинг суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинганлиги, шунингдек даъво аризаси нусхаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлар жавобгарга етиб келганлигини тасдиқловчи бирор-бир далил иш
ҳужжатларида мавжуд эмаслиги, даъвогар томонидан 2021 йил 29 сентябрда
жавобгар ҳудудидаги дарахтларни хатлаш амалга оширилганлиги, Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарори билан тасдиқланган
Низомнинг 16-бандида хатлов ҳар беш йилда бир марта, баҳор ойларида ушбу
Низомга 2-иловада келтирилган схема асосида ўтказилиши, уни ўтказиш учун
Давлат экология қўмитаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатли
органлар ҳисобланиши белгиланганлиги, даъвогар томонидан кесилган
2 туп чинор дарахти 100 ёшдан ошган деб баҳоланганлиги, Низомнинг
23 ва 24-бандларида хатлов ўтказишда юз ёшдан ошган дарахтлар аниқланганда,
уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун Рўйхатга олиш
дафтари бўйича алоҳида реестр юритилиши, ушбу дарахтларни табиат ёдгорлиги
деб эълон қилиш “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ амалга
оширилиши, табиат ёдгорлиги деб эълон қилинган дарахтларни ташқи
таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
ер эгалари билан биргаликда ушбу дарахтларнинг атрофи танасидан бир метрдан
кам бўлмаган масофада ва баландлиги бир метр йигирма сантиметр бўлган
металл панжара билан ўралишини таъминлашлари кераклиги белгиланганлиги,
жавобгарга тегишли бўлган ер участкаси ҳудудидаги 2 туп чинор дарахтнинг
ёши қандай аниқланганлиги, уларнинг табиат ёдгорлиги сифатида тутган ўрни
тўғрисида жавобгарга тегишли тартибда маълумот берилмаганлиги, ваколатли
органлар томонидан ер эгасини хабардор қилиб, у билан келишиб ушбу
дарахтларни зарурий тартибда муҳофаза қилиш чоралари кўрилмаганлиги,
апелляция инстанцияси судида даъвогар вакили Ў.Маматқулов ҳам 2 туп чинор
дарахтнинг 100 ёшга кирганлиги ёхуд 100 ёшдан ошганлигини тасдиқловчи
ҳужжат мавжуд эмаслиги, 100 ёшдан ошган дарахтларни рўйхатга олиш дафтари
бўйича алоҳида реестр юритмаганлигини маълум қилганлиги, даъвогар Низомга
таяниб, 2 туп чинор дарахтига нисбатан 20 баробарлик коэффициент қўллаган
ҳолда ортиқча 378 000 000 сўм тўлов ҳисоблаганлиги, ваҳоланки оддий
коэффициентларда 189 000 000 (10 125 000 + 8 775 000 х 10) сўм зарар
ҳисобланиши лозим бўлганлиги, мазкур зарарнинг 28 080 000 сўмлик қисми
жавобгар томонидан 2022 йил 5 апрелда даъвогарнинг ҳисобрақамига ўтказиб
берилганлиги, шу билан даъвогар 430 515 000 сўмлик зарарга эмас, балки
241 245 000 (430 515 000 – 189 000 000 – 28 080 000) сўмлик зарар ундириш
даъво талаби билан чиқишигина асосли бўлиши, шунинг учун биринчи
3
инстанция суди даъвонинг 217 080 000 сўм ундириш талабини рад қилиши
ва суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда тарафлар зиммасига юклаши лозим бўлганлиги, апелляция инстанцияси
суди ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига таяниб, жавобгар раҳбари
томонидан МЖТКнинг 79-моддасидаги ҳуқуқбузарликни содир этганлиги
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2022 йил 14 июлдаги қарори
билан тасдиқланганлигини иқтисодий суд томонидан исботлашдан озод
қилинган ҳолат деб баҳоланганлиги, бироқ, жиноят ишлари бўйича суднинг
ушбу қарори билан ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик масаласи ҳал қилинганлиги
ва мазкур қарор билан 2 туп чинор дарахти 100 ёшдан ошганлиги фактини
исботламаслигини кўрсатган.
Суднинг 2023 йил 17 мартдаги ажрими билан даъвогар унинг ҳуқуқий
вориси Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармаси билан алмаштирилган.
2023 йил 16 - 17 март кунлари бўлиб ўтган суд мажлисида жавобгар
вакили кассация шикоятидаги талабни ўзгартириш ва суд ҳужжатларини бекор
қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш
ҳақидаги аризани судга тақдим қилиб, жавобгар дарахтларни кесмаганлиги,
шаҳар ҳокимининг топшириғи билан коммунал ташкилотлари дарахтларни
кесиб ташланганлиги, чинорлар 100 ёшга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд эмаслиги ва шунинг учун коэффициент нотўғри қўлланганлиги,
дарахтлар 2022 йилнинг январь-февраль ойларида кесилганлиги, прокуратура
органи табиатга етказилган зарарни тўлаб беришни айтганлиги учун
2022 йилнинг апрель ойида 28 млн.сўм пул маблағи даъвогарга тўлаб
берилганлиги, жавобгарнинг манзили Бобур парки ҳудудида эмаслиги, балки
Ш.Руставели кўчасининг бошқа томонида жойлашганлиги, дарахтлар эса парк
ҳудудида кесилганлигини баён қилди.
Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
шикоят асоссиз эканлиги, 28 млн.сўм даъвогарнинг ҳисобрақамига келиб
тушмаганлиги, кесилган чинорлар 100 ёшга кирганлигини даъвогарнинг
лабораторияси аниқлаганлиги ва бу ҳақда лаборатория хулосаси мавжудлиги,
дарахтлар 100 ёшга кирганлиги ҳақидаги реестр қоғоз шаклида юритилиши ва
бундай дарахтлар аниқланганлиги ҳақида маълумот шаҳар ҳокимлигига бериб
борилишини баён қилди.
Бугунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция
шикоятида келтирилган важларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар ҳудуди парк
ҳудудида жойлашган эканлиги, олдин бўлиб ўтган суд мажлисида у адашиб,
жавобгарнинг ҳудуди Бобур парки ҳудудида эмас, балки Ш.Руставели кўчасини
нарги томонида жойлашганлиги ҳақида кўрсатма берганлиги, бўлиб ўтган суд
мажлисида даъвогар вакили чинорлар 100 ёшга кирганлиги ҳақида
далолатномани тақдим қилганлиги, аммо бу ҳужжат реестр эмаслиги, Вазирлар
Маҳкамасининг 43-сонли қарорида дарахтлар 100 ёшга кирганлигини аниқлаш
ва уларни белгилаш тартиби аниқ кўрсатилганлиги, аммо, даъвогар ушбу
тартибга риоя қилганлиги ва чинорлар 100 ёшга кирганлиги ҳолатини исботлаб
бермаганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини
4
ўзгартириб, 100 ёшга кирган дарахтлар учун қўлланилган коэффициентни
чегириш ва суд харажатларни даъвони қаноатлантирилган қисмига мутаносиб
равишда тақсимлашни сўради.
Даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
“Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади)нинг 29-моддасида барча турдаги қурилишлар учун ер
участкаларини танлаш материаллари, амалга оширилиши ўсимлик дунёсининг
ҳолатига ёки унинг ўсадиган муҳитига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган
режадан олдинги, лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатлари давлат экологик
экспертизасидан ўтказилиши лозимлиги, 32-моддасида ўсимлик дунёсини
муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни
амалга ошириши, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш
тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузган ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини
тўлиқ ҳажмда қоплаши шартлиги, 37-моддасида давлат ўрмон фонди ерларидаги
дарахтлар ва буталарни кесиш ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш
қоидаларига мувофиқ, ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари ҳисобга олинган
ҳолда берилган ўрмон билетлари бўйича амалга оширилиши, давлат ўрмон
фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга фақат санитария
мақсадларида кесиш ҳамда биноларни, иншоотларни ва коммуникацияларни
қуриш ҳамда реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолда кесиш тартибида,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш органлари билан келишилган қарорига кўра йўл қўйилиши
белгиланган.
Шунингдек, қонунбузарлик ҳолати аниқланган даврда амалда бўлган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги
43-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган
ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда
дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён
матнда Низом деб юритилади)нинг 35-бандига кўра, дарахтлар ва буталарни
кесишга бинолар, иншоотлар, коммунакациялар ва бошқа объектларни қуриш
ва реконструкция қилишга, шунингдек, муҳандислик тадқиқот ишларини амалга
оширишга тўсқинлик қиладиган ҳолатларда йўл қўйилади. Бунда кесилиши
кўрсатилган дарахтлар ва буталарни Давлат экология қўмитаси ва маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари бошқа жойга кўчириш масаласини кўриб чиқади.
Агар кўчиришнинг имкони бўлмаса Давлат экология қўмитаси органлари
хулосаси асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан
рухсатномалар расмийлаштирилади.
Жавобгар томонидан ушбу Қонун ва Низомнинг талаблари қўпол равишда
бузилган ҳолда ўзининг ҳудудидаги жами 6 туп, шундан, 2 туп чинор, 2 туп
заранг, 1 туп арча, 1 туп тут дарахтларни белгиланган тартибда тегишли
рухсатномалар расмийлаштирилмасдан ноқонуний равишда кесиб юборилган.
Мазкур ҳолат даъвогарнинг Яккасарой туман экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан “Конституция” МФЙ
раиси Х.Махмудов ва “Sietl” қаҳвахонаси раҳбари Б.Шарипов иштирокида
тузилган 2022 йил 23 мартдаги далолатнома ҳамда Тошкент шаҳар Жиноят
ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2022 йил 14 июлдаги қарори билан
тасдиқланади. Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг ушбу қарори
билан жавобгарнинг раҳбари Қ.Яхъёев Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 79-моддасининг учинчи қисмида назарда
тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 900 000 сўм
маъмурий жарима жазоси тайинланган.
Қонун 49-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, юридик ва жисмоний
шахслар ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги
қонун ҳужжатларини бузиш туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаши шарт.
Низомнинг 45-бандида дарахтлар ва буталарни Давлат экология қўмитаси
органларининг хулосалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
рухсатномаларисиз кесиш ноқонуний кесиш ҳисобланиши, 49-бандида
етказилган зарарни ундириш 4-иловада келтирилган битта дарахт ва бутани
кесиш учун берилган рухсатнома қиймати миқдорининг базавий ҳисоблаш
миқдорига нисбатан коэффицентлари ҳисобланиши белгиланган.
Даъвогар Низомнинг 49-банди ва 4-иловасига асосан давлат ўрмон
фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесганлик учун тўлов
миқдорини аниқлаб, жавобгардан 430 515 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Судлар қарор қабул қилишда жавобгар ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш
ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш туфайли
етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
қоплаши шартлиги ҳақида асосли хулосага келган.
Бироқ, етказилган зарар суммасини аниқлашда хатоликка йўл қўйган.
Хусусан, Низомнинг 4-иловаси асосида 2 туп чинор, 2 туп заранг, 1 туп
арча, 1 туп тут дарахтларни кесганлик учун тўлов миқдори (битта дарахт
ва бутани кесиш учун берилган рухсатнома қиймати миқдорининг базавий
ҳисоблаш миқдори) 28 080 000 сўмни ташкил қилади. Шу жумладан:
- 1 та диаметри 110 см бўлган чинор учун 10 125 000 сўм;
- 1 та диаметри 100 см бўлган чинор учун 8 775 000 сўм;
- 1 та диаметри 12,8 см бўлган арча учун 351 000 сўм;
- 1 та диаметри 26 см бўлган тут учун 945 000 сўм;
- 1 та диаметри 100 см бўлган заранг учун 7 695 000 сўм;
- 1 та диаметри 16 см бўлган заранг учун 162 000 сўм.
Низомнинг 49-бандига кўра, етказилган зарарни ундириш ушбу Низом
4-иловасида келтирилган битта дарахт ва бутани кесиш учун берилган
рухсатнома қиймати миқдорининг базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан
коэффицентлари:
- кам қимматли дарахтлар тури учун 5 бараварга;
- қимматли ёғочбоп дарахтлар учун 10 бараварга;
- 100 ёшдан ошган дарахтлар учун эса 20 бараварга кўпайтириш билан
ҳисобланади.
Шунинг учун даъвогар:
- кам қимматли дарахтлар (2 туп заранг) учун ҳисоблаган 7 857 000 сўм
тўлов миқдорига 5 коэффициент қўллаган ҳолда 39 285 000 сўм;
- қимматли ёғочбоп дарахтлар (арча ва тут) учун ҳисобланган
1 296 000 сўм тўлов миқдорига 10 коэффициент қўллаган ҳолда 12 960 000 сўм;
- 100 ёшдан ошган дарахтлар (2 туп чинор) учун ҳисобланган
18 900 000 сўм тўлов миқдорига 20 коэффициент қўллаган ҳолда
378 000 000 сўм, жами 430 515 000 сўм зарар суммаси ҳисоблаган.
Бироқ, даъвогар ноқонуний кесилган 2 туп чинор 100 ёшдан ошганлиги
ҳолатини тасдиқлаб бера олмади ва бу ҳолатни тасдиқловчи далиллар иш
ҳужжатларида мавжуд эмас. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш
жараёнида даъвогар вакили томонидан 2020 йил 20 августдаги далолатнома
тақдим қилинди. Ушбу далолатнома даъвогар, Тошкент ботаника боғи
ва Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси мутахассислари
томонидан тузилган ва унда Тошкент шаҳри ҳудудида (шу жумладан Яккасарой
тумани, аввалги “Бобир” боғи, ҳозирги “Дўстлик” боғи ҳудудида 4 дона
“Шарқ Чинори”) маданий ҳолда усаётган дарахтлар айланмасининг қалинлиги
билан тахминий ёши 100 ва ундан ошган қимматбаҳо навли бўлганлиги учун
ажралиб турганлиги билан аниқланганлиги кўрсатилган.
Низомнинг 3-бобида давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги
дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби белгиланган бўлиб, унинг
23 ва 24-бандларида хатлов ўтказишда юз ёшдан ошган дарахтлар аниқланганда,
уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун Рўйхатга олиш
дафтари бўйича алоҳида реестр юритилиши, ушбу дарахтларни табиат ёдгорлиги
деб эълон қилиш “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ амалга
оширилиши, табиат ёдгорлиги деб эълон қилинган дарахтларни ташқи
таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
ер эгалари билан биргаликда ушбу дарахтларнинг атрофи танасидан бир метрдан
кам бўлмаган масофада ва баландлиги бир метр йигирма сантиметр бўлган
металл панжара билан ўралишини таъминлашлари кераклиги белгиланган.
Бироқ, даъвогар ушбу тартибга риоя қилинганлиги ҳолати, яъни
ноқонуний кесилган 2 туп чинор 100 ёшдан ошганлиги ва улар табиат
ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун Рўйхатга олиш дафтари бўйича
алоҳида реестрга киритилганлиги, ушбу дарахтларнинг атрофи танасидан бир
метрдан кам бўлмаган масофада ва баландлиги бир метр йигирма сантиметр
бўлган металл панжара билан ўралишини таъминлаш ҳақида жавобгарни
хабардор қилинганлигини исботлаб бермади.
Бундай ҳолатда даъвогарнинг ноқонуний кесилган 2 туп чинорга битта
дарахт ва бутани кесиш учун берилган рухсатнома қиймати миқдорининг
базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффицентларига 20 бараварга
кўпайтириш билан ҳисоблаши асоссиздир.
Шунинг учун ноқонуний кесилган 2 та чинор учун ҳисобланган
18 900 000 сўм тўлов миқдорига 10 коэффициент қўллаган ҳолда 189 000 000 сўм
зарар суммаси ҳисобланиши лозим.
Бунда, ноқонуний кесилган 6 туп дарахт учун жавобгарга
241 245 000 (39 285 000 + 12 960 000 + 189 000 000) сўм зарар ҳисобланиши
лозим.
Жавобгар томонидан 2022 йил 5 апрелда даъвогарга 28 080 000 сўм зарар
суммаси тўлаб берилганлиги сабабли, жавобгардан даъвогар фойдасига
213 165 000 сўм ундирилиши лозим бўлади.
Баён этилганлардан кўринадики, судлар низони ҳал этишда иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган, бу эса ноқонуний қарор қабул
қилинишга сабаб бўлган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилган суд ҳужжатларини
ўзгартиришни, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 213 165 000 сўм зарар ундиришни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг
118-моддасига асосан суд харажатлари тарафларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 9-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига
асосан даъвогар атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик
билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни
муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли
табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
тўғрисидаги даъволар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли
даъво талабини қаноатлантиришни рад этилган қисмидан даъвогардан
республика бюджетига давлат божи ундирилмайди. Ишни биринчи инстанция
судида кўриш учун жавобгардан 4 263 300 (213 165 000 х 2 %) сўм, ишни
8
апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун жавобгардан ҳар бир
инстанция учун 2 131 650 (213 165 000 х 2 % х 50 %) сўм давлат божи
ундирилади. Жавобгар апелляция ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда
ҳар бир инстанция учун 4 305 150 сўм давлат божи тўлаганлиги сабабли,
даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича жавобгар томонидан
тўланган давлат божи даъвогар ҳисобидан қопланади. Бунда, даъвогардан
жавобгар фойдасига ҳар бир инстанция учун 2 173 500 (4 305 150 – 2 131 650)
сўм, жами 4 347 000 сўм давлат божи ундирилади. Тарафлар томонидан тўланган
почта харажатлари улар зиммасида қолдирилади.
Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Vinera Tower” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарори ўзгартирилсин.
Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармасининг даъво талаби қисман
қаноатлантирилсин.
“Vinera Tower” масъулияти чекланган жамиятидан Тошкент шаҳар Табиат
ресурслари бошқармаси фойдасига 213 165 000 сўм зарар ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Vinera Tower” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
4 263 300 сўм давлат божи ундирилсин.
Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармасидан “Vinera Tower”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 347 000 сўм суд харажатлари
(давлат божи) ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ҳал
қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев