Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/216 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый JAVOHIR DENTAL GOLD масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1137520 Claim ID 3192035 PDF Hash d4509232b931cf3a... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
олларда ФК 544-моддаси олларда ФК 544 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2302/216-сонли иш 2023 йил 28 март 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья З.М.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг котиблигида, даъвогар вакили Т.Норқобилов (2023 йил 27 январдаги 392/01-10-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Йўлдошев (2023 йил 24 мартдаги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “JAVOHIR DENTAL GOLD” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2.834.515,58 сўм асосий қарз, 1.506.154,61 сўм пеня, жами 4.340.670,19 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда ижарага берувчи ёки даъвогар деб юритилади), “JAVOHIR DENTAL GOLD” МЧЖ (бундан буён матнда ижарага олувчи ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 17 августда 005356/123-21-сонли (ички 2021 йил 25 октябрда 1234/15-21-А-сонли) ижара шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2022 йил 16 июнда эса 2021 йил 25 октябрдаги 1234/15-21-А-сонли уч томонлама ижара шартномасига 1-қўшимча келишув тузилган. Шартнома шартларига кўра жавобгар Паркент туман тиббиёт бирлашмаси (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади)га тегишли бўлган Паркент тумани, Булоқбоши МФЙ манзилидаги умумий майдони 111,95 кв.м. биноиншоотни ҳар ойлик ижара ҳақини тўлаш шарти билан ижарага олган. Бироқ, жавобгар томонидан тузилган шартнома бўйича ижара тўловлари ўз вақтида тўлаб берилмаслиги натижасида 2023 йил 1 январь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 2.834.515,58 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2.834.515,58 сўм асосий қарз, 1.506.154,61 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Суднинг 2023 йил 27 февралдаги ажрими билан ишга Паркент туман тиббиёт бирлашмаси низонинг предметига нисатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) сифатида жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахс суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Учинчи шахс вакили суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тилхат орқали хабардор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўзининг тушунтиришида даъво аризада 2.834.515,58 сўм асосий қарз 2023 йил 18 январь ҳолатига вужудга келганлиги кўрсатилганлигини, аслида ушбу қарздорлик 2023 йил 1 январь ҳолатига вужудга келганлигини, жавобгар томонидан 2.834.515,58 сўм асосий қарз ва 1.506.154,61 сўм пеня даъво аризаси судга тақдим этилганидан сўнг тўлаб берилганлигини маълум қилиб, тегишли суд ҳужжати қабул қилишни судга ҳавола қилишини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили 2.834.515,58 сўм асосий қарз ва 1.506.154,61 сўм пеняни даъво аризаси судга тақдим этилганидан сўнг тўлаб берганлигини маълум қилиб, мазкур иш бўйича тегишли қарор қабул қилишни судга ҳавола қилишини маълум қилди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини эшитиб, даъво аризаси бўйича важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини рад этишни лозим топди. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ишдаги ҳужжатларга кўра тарафлар ўртасида 2021 йил 17 августда 005356/123-21-сонли (ички 2021 йил 25 октябрда 1234/15-21-А-сонли) ижара шартномаси тузилган. Шунингдек, 2022 йил 16 июнда эса 2021 йил 25 октябрдаги 1234/15-21-А-сонли уч томонлама ижара шартномасига 1-қўшимча келишув тузилган. Ушбу шартнома ва қўшимча келишувнинг 1.1-бандига кўра “Ижарага берувчи” ва “Ижарага олувчи”га Паркент тумани, Булоқбоши МФЙ манзилидаги умумий майдони 111,95 кв.м. бинони ижарага бериши, шартноманинг 6.1бандига кўра “Ижарага олувчи” шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 3-иловасида белгиланган муддатларда ва миқдорда “Ижарага берувчи”нинг транзит ҳисоб рақамига ҳар чоракнинг биринчи ойи йигирманчи кунидан кечиктирмасдан “Ижарага берувчи”га юз фоиз олдиндан тўлаш тартибида билан ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 25 октябрдаги 1234/15-21-А-сонли уч томонлама ижара шартномасига 2022 йил 16 июндаги 1-қўшимча келишувнинг 1.4-бандига кўра, объект ижарага олувчига 2022 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ижарага берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига молмулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФК 537-моддасига кўра ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар Паркент тумани, Булоқбоши МФЙ манзилидаги умумий майдони 111,95 кв.м. бинони ижара тўлови тўлаш шарти билан ижарага олиб, ундан шартномада белгиланган муддатларда ижара асосида фойдаланиб келган. Бироқ, жавобгар ушбу “Ижара объекти” учун шартномада белгиланган муддатларда ижара ҳақини даъвогарга ўз вақтида тўламасдан келган. Натижада ижара шартномаси юзасидан жавобгарнинг даъвогар олдида 2.834.515,58 сўм асосий қарздорлиги юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиниб, қарздорликни тўлаб бериш ҳақида талаб қилинган. Бироқ, жавобгар томонидан 2.834.515,58 сўм ижара ҳақи тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 01.12.2011 йилдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 9бандида мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши мумкин. Ижара шартномасида ижара ҳақини тўлаш муддати кўрсатилмаган ҳолларда ФК 544-моддасининг иккинчи қисми қоидалари қўлланилади. Судлар назарда тутишлари лозимки, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Тарафлар ўртасидаги ижара шартномаси билан бирга тузилган ижара объектини ижарага топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан ижара объекти даъвогар томонидан ижарага берилган жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. ФК 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгар ижара мулкидан фойдаланганлик учун ҳар ойда ижара ҳақини тўлаб бориши лозим бўлсада, у шартномада белгиланган ижара ҳақини ўз вақтида амалга оширмаган. Жавобгарнинг ижара мулкидан фойдаланганлиги ва 2.834.515,58 сўм ижара ҳақини тўлаб бермаганлиги ҳолати иш бўйича тўпланган ҳужжатлар, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топди. Бироқ, иш бўйича тўпланган ҳужжатлар, 2023 йил 22 февралдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан жавобгар томонидан 2.834.515,58 сўм асосий қарз даъво аризаси судга тақдим этилганидан сўнг тўлаб берилганлиги аниқланди. Юқоридагиларга асосланиб, суд жавобгар томонидан асосий қарз даъвогарга тўлаб берилганлигини инобатга олган ҳолда даъво аризанинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 1.506.154,61 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 263-моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.2-бандига кўра, “Ижарага олувчи” ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармагани ҳамда шартномада назарда тутилган ижара тўловини ўз муддатида ва миқдорда тўламаганлиги учун “Ижарага берувчи”га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг шартнома шартларини бажармаганлиги, даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли эканлиги ўз тасдиғини топди. Бироқ, иш бўйича тўпланган ҳужжатлар, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан жавобгар томонидан 1.506.154,61 сўм пеня даъво аризаси судга тақдим этилганидан сўнг тўлаб берилганлиги аниқланди. Юқоридагиларга асосланиб, суд жавобгар томонидан пеня даъвогарга тўлаб берилганлигини инобатга олган ҳолда даъво аризанинг пеня ундириш қисмини рад этади. ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг даъвосини рад қилишни, жавобгардан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ва олдинган тўланган 30.000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогарга ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий 7 процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво рад қилинсин. Жавобгар “JAVOHIR DENTAL GOLD” МЧЖдан: даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига 30.000 сўм почта харажати; - республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.М.Эшмирзаев