Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/225 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение NAVOIY KO`PRIKLARDAN FOYDALANISH унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый AVTOMAGISTRAL унитар корхонаси
Source ID 1077795 Claim ID 3159651 PDF Hash 396ebf306244c966... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-14, факс: 0-(370 ) 983-30-16 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2302/225-сонли иш 2023 йил 28 март 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья З.М.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг котиблигида, тарафларсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “NAVOIY KO’PRIKLARDAN FOYDALANISH” унитар корхонаси манфаатида жавобгар “AVTOMAGISTRAL” унитар корхонасидан 318.413.567 сўм асосий қарз, 159.206.783 сўм пеня, жами 477.620.350 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “NAVOIY KO’PRIKLARDAN FOYDALANISH” унитар корхонасининг (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “AVTOMAGISTRAL” унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан кўрсатилган хизматлари ҳақи ҳисобланмиш 318.413.567 сўм асосий қарз, 159.206.783 сўм, жами 477.620.350 сўм ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар ва палата суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламадилар. Даъвогар вакиллари судга ариза билан мурожаат қилиб, низони ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўз навбатида суд муҳокамасини кейинга қолдириш ҳақидаги ажримни жавобгар ва палатага етказилганлиги ҳақида иш ҳужжатларида маълумот мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони даъвогар, жавобгар ва палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг аввалги суд мажлисида берган тушунтириши, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади: Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган даъво аризаси юзасидан юзасидан тушунтиришида даъво аризада 159.206.783 сўм пеня ундиришни сўралганлиги, аммо даъво аризасида пеня суммаси 159.206.783 сўм ёзилиш ўрнига 159.413.567 сўм ёзилиб хатоликка йўл қўйилганлиги сабабли пеняни 159.206.783 сўм деб ўқилиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Тарафлар ўртасида 2022 йил 1 август куни “Махсуслаштирилган техника, машина ва механизмларда автотранспорт хизматини кўрсатиш ҳақида”ги 143/тх-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Бажарувчи Буюртмачининг буюртмасига кўра, махсуслаштирилган техника, машина ва механизмларда автотранспорт хизматини кўрсатади, буюртмачи эса кўрсатилган хизмат ва бажарилган ишлар учун тўловни ўз вақтида амалга оширади. Шартноманинг 3.3-бандига кўра Буюртмачи хизмат кўрсатилгунига қадар шартнома тахминий қийматининг 15 фоизини шартнома имзоланган кундан беш кун давомида Ижрочинининг ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан олдиндан тўлов сифатида амалга оширади. Шартноманинг 3.4-бандига кўра Буюртмачи кўрсатилган хизмат бўйича қолган тўловни тақдим этилган ҳисобварақфактуралар бўйича (ҳақиқий бажарилган иш ҳисобга олинган ҳолда) ижрочидан ҳисобварақ-фактуралар олинган кундан бошлаб 5 кун ичида, бироқ ойнинг тугаши билан 10 кундан ошмаган ҳолда амалга оширади. Шартноманинг 6.2-бандига кўра буюртмачи бажарилган ишлар бўйича далолатнома ва ҳисобварақ-фактураларни ижрочи томонидан тақдим этилган кундан эътиборан 5 кун ичида имзолаши шарт. Далолатнома, ҳисобварақ-фактура имзоланмаган, ҳужжатларни имзолашдан ёзма равишда асослантирилган рад этиш юқорида кўрсатилган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда далолатнома, ҳисобварақфактура буюртмачи томонидан тўлиқ ҳажмда қабул қилинган ҳисобланади. Даъвогар шартнома шартлари ва жавобгар буюртмасига кўра махсус машина-механизм ва автотранспорт воситаларида 318.413.567 сўмлик хизмат кўрсатган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 31 августда 27-сонли 156.165.845,05 сўмлик, 2022 йил 17 октябрда 38сонли 165.574.823,05 сўмлик ҳисобварақ-фактуралар тақдим қилинган. Шартнома бўйича даъвогар томонидан жавобгар буюртмасига кўра махсус машина-механизм ва автотранспорт воситаларида 2022 йил 31 августда 27-сонли ва 2022 йил 17 октябрда 38-сонли ҳисобварақ-фактураларига кўра 321.740.668,1 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги аниқланди. Даъвогар томонидан жавобгарга юзага келган қарздорликни тўлаб бериши ҳақида 2022 йил 17 ноябрда талабнома юборилган, бироқ жавогар томонидан талабнома эътиборсиз қолдирилган. Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 1 августда 11/29-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб, ушбу жавобгар даъвогарнинг буюртмасига асосан ишчиларга иссиқ қадоқланган овқат тайёрлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартноманинг 1.4-бандига кўра шартноманинг тахминий қиймати 3.400.000 сўмни ташкил қилади. Шартноманинг 2.2-бандига кўра эрталабки овқат 15.000 сўм, нонушта 26.450 сўм ва кечқурунги овқат 26.450 сўмни ташкил қилади. Мазкур шартномага мувофиқ жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил 19 октябрда 209-сонли 3.327.100,10 сўмлик ҳисобварақ-фактура тақдим қилинган. Ушбу шартномага асосан жавобгар томонидан даъвогарга жами 3.327.100,10 сўмлик иссиқ овқат тайёрлаб берилганлиги ва даъвогарнинг жавобгардан 3.327.100,10 сўмлик қарзи мавжудлиги ўз исботини топди. Юқорида қайд этилган ҳар иккала шартномалар бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида (321.740.668,1-3.327.100,10) 318.413.568 сўм асосий қарзи мавжудлиги аниқланди. Бироқ даъвогар даъво аризасида жавобгардан 318.413.567 сўм ундириш ҳақида талаб билдирган. ИПК 157-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарорининг 13-бандига кўра, даъвогар ИПК 157моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган даъво асосини ёки предметини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳуқуқидан биринчи инстанция судида ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар фойдаланиши мумкин. Суд мажлиси давомида тақдим этилган даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, даъводан воз кечиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги суд мажлисида эълон қилиниб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасига киритилиши ҳамда ажримда ёки ҳал қилув қарорида кўрсатилиши лозим. Даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳақидаги ёхуд даъводан воз кечиш ҳақидаги ариза судга ёзма равишда тақдим этилиши лозим. Бироқ, судга даъвогар томонидан даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ҳақида ёзма равишда ариза тақдим қилинмади. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини даъво аризада билдирилган даъво талаб доирасида кўриб чиқишни лозим топди ва суд 318.413.567 сўм миқдордаги асосий қарзни жавобгардан ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 7-моддасига мувофиқ хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. ФК 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, ФК 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан даъвогар вакилининг аввалги суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгарнинг даъвогар олдида 318.413.567 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасининг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 159.206.783 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Шартноманинг 5.3.1-бандига кўра, буюртмачи кўрсатилган хизмат ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. Шу сабабли, тўлов амалга оширилмасдан кечиктирилганлиги учун жавобгарга нисбатан кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни 159.206.783 сўм миқдорда пеня ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Сўралган пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги масаласини ўрганиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 20.000.000 сўм пеня ундиришни, қолган пеня талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 7 Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 9.552.407 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75.000 сўм видеконференцалоқа харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “AVTOMAGISTRAL” унитар корхонасидан: - даъвогар “NAVOIY KO’PRIKLARDAN FOYDALANISH” унитар корхонасига 318.413.567 сўм асосий қарз, 20.000.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда 338.443.567 сўм пул маблағи; - республика бюджетига 9.552.407 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75.000 сўм видеконференцалоқа харажати ундирилсин. Даъвонинг талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.М.Эшмирзаев