← Назад
Решение #618443 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 2034 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2301/748-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов даъвогар
«HUDUDGAZTA`MINOT” акциядорлик жамиятининг жавобгар «MADINA
SURAYYO” масъулияти чекланган жамиятидан 1.842.450 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган тартибда,
суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар «HUDUDGAZTA`MINOT” акциядорлик жамияти (бундан
кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «MADINA SURAYYO” масъулияти чекланган
жамиятидан 1.842.450 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032 -моддаси биринчи қисмига асосан
даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг нусхаси жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган бўлсада, ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
Мазкур кодекс 2034 -моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд ишда мавжуд бўлган
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йилда Табиий
газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш бўйича
шартнома имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра
“таъминотчи” (даъвогар) “истеъмолчи” (жавобгар)нинг буюртмасига мувофиқ,
унга белгиланган миқдор (лимит)да табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса
ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда табиий газни қабул қилиб
олиш ҳамда шартномада белгиланган тартибда уларнинг ҳақини тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
ФК 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчилик
ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у
мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ,
нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ЎзР ФКнинг 6-параграфи 468-478моддалар) қоидалари қўлланади.
ФК 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг
шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажариб, жавобгарга табиий газ етказиб
берган.
Даъвогарнинг етказиб берилган табиий газнинг ҳақини тўлаб бериши
лозимлиги юзасидан жавобгарга юборган талабномалари оқибатсиз
қолдирилган.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан, етказиб берилган табиий газ ҳақини шартномада белгиланган
муддатларда тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги
асосий қарздорлиги 1.842.450 сўмни ташкил этган.
Шу сабабли даъвогар судга мазкур қарздорликни ундириш юзасидан
судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Қайд этилган ҳолатлар, маълумотнома, бир томонлама имзоланган ўзаро
таққослаш далолатномаси, истеъмолчининг шахсий истеъмол картаси ҳамда
бошқа иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис, суд даъвонинг 1.842.450 сўм асосий қарз ундириш талаби тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, давлат божини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қилди:
Даъвогар «HUDUDGAZTA`MINOT” акциядорлик жамиятининг жавобгар
«MADINA SURAYYO” масъулияти чекланган жамиятидан 1.842.450 сўм
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «MADINA SURAYYO” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар «HUDUDGAZTA`MINOT” акциядорлик жамияти фойдасига
1.842.450 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «MADINA SURAYYO” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан ўн кун ичида апелляция тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик қилувчи, судья
И.Қурбанов