← Назад
Решение #618761 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 март
4-1104-2301/935-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили
Ж.Жўраев (судга тақдим этган 2023 йил 23 январдаги 01/09-362-сонли
ишончномаси асосида) ва жавобгар вакили А.Кабилов (судга тақдим этган
2023 йил 4 январдаги 3-сонли ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар
– ХХХ жавобгар – “ХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 43 820
072 сўм компенсация тўловини ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 43 820 072 сўм компенсация тўловини ва суд харажатини
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги
талабларини қўллаб, “ХХХ" масъулияти чекланган жамиятида текширув
ўтказилганлигини, текширув натижалари бўйича 2022 йил 31 августда
тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилганлигини, аниқланган
камчиликлар
юзасидан
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига 1-илова
“Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари
асосида 43 820 072 сўм компенсация тўлови ҳисобланганлигини билдириб,
даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили суд муҳокамасида иштирок этиб, иш ҳужжатлари
билан танишиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талаби юзасидан қонуний ва
адолатли қарор қабул қилишни сўради.
1
вакилларининг
тушунтиришлари
ҳамда
кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш
бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Суд мажлисида даъвогар, жавобгар вакилларининг тушунтиришлари
ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси
Призидентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 27 июлдаги ПФ 5490-сонли Фармони 1
иловаси 1 бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Призиденти
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг “ХХХ” МЧЖда
текшириш ўтказиш тўғрисида 2022 йил 19 августдаги (текшириш коди201-264-611-сон)
ТМ-00-01052-сонли
келишувга
мувофиқ,
ХХХ
бошлиғининг 2022 йил 22 августдаги 456/А-сонли буйруғига асосан,
Тошкент вилояти Бўка туманида жойлашган “ХХХ” МЧЖ фаолиятида
Ўзбекситон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш ва табиий
ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар талаблари ижросини таъминланиши юзасидан тасдиқланган
дастур асосида, корхона раҳбари Душабаев Ахрор Ўткирович
хабардорлигида ва иштирокида текширув ўтказилган. Текширув
натижаларига кўра, 2022 йил 31 августда тегишли тартибда далолатнома
расмийлаштирилган.
Ушбу далолатномага кўра, “ХХХ” МЧЖ фаолияти учун “Атмосфера
ҳавосига ташламаларнинг белгиланган меъёрий лойиҳаси” (ПДВ) ижобий
хулосаси берилган бўлиб, 2019 йил 20 декабрда 05/3-1544-сон билан
рўйхатдан ўтган лойиҳа ҳужжати ишлаб чиқилган бўлиб, “Рухсат этилган
чегаравий чиқиндилар” (ПДО) лойиҳаси ишлаб чиқилмасдан фаолият
юритиб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат билан, “ХХХ” МЧЖ томонидан Ўзбекистон
Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг
25-моддалари талаблари, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик
экспертиза тўғрисида”ги қонуннинг 11,13-моддаси талаблари бузилган.
Шунингдек, далолатномага асосан “ХХХ” МЧЖ фаолияти давомида
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташловчи йилига 67,839
тонна ташламалар ташланиши, аниқланган ҳолатлар бўйича 61 та
ташламлар чиқарувчи жойлар бўлса, шундан 23 та ташламалар чиқарувчи
манбалар ташкил этилганлиги, ташлмама ташловчи 23 та манбадан 17 таси
ташкиллаштирилганлиги, 6 таси ташкиллаштирилмаганлиги аниқланган.
Мазкур манбалардан 8 хил атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи чиқиши
аниқланган.
2
чиқариш чиқиндиларини олиб кетиш учун тегишли ташкилотлар билан
шартнома тузмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарорига 1-илова “Санитария жиҳатидан
тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан
фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга
ошириш қоидалари”ни бузганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг
иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
қарорига кўра, ифлослантирувчи моддаларни атроф-муҳитга чиқариб
ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган
экологик нормативлардан 1 баравардан 5 бараваргача ёки ундан ортиқ
(кам) бўлганда компенсация тўловчи субъектлар мос равишда 1 баравардан
20 бараваргача кўпайтирилган (камайтирилган) миқдорда компенсация
тўловларини тўлашлиги ҳамда экологик нормативлар тасдиқланмаган ёки
уларнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, атроф-муҳитга юқори (I
тоифа) ва ўртача (II тоифа) даражада хавфли таъсир кўрсатадиган
компенсация тўловчи субъектлар ифлослантирувчи моддаларни чиқариб
ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массасига
нисбатан 20 баравар, шунингдек, паст (III тоифа) ва маҳаллий (IV тоифа)
даражада таъсир кўрсатувчи компенсация тўловчи субъектлар 10 баравар
кўпайтирилган
миқдорда
компенсация
тўловларини
тўлашлиги
белгиланган.
Шунингдек, “ХХХ” МЧЖ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарорига 1-илова “Давлат
экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхати”га
кўра, атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб (ўртача
даражада хавфли) фаолият тури эканлиги аниқланган.
“ХХХ” МЧЖ фаолиятида аниқлан камчиликлар учун Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202сон қарорига 1-илова “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий
муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 4-боби
(Компенсация тўловларини ҳисоблаш тартиби) талабларидан келиб чиқиб,
“ХХХ” МЧЖ фаолиятида атроф муҳитни ифлослантирганлик ва
чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлари ҳисобкитоблар ўрганилганда, текшириш даврига қадар компенсация тўловлари
бўйича ҳисоботдаги 2 906 333 сўм ҳисобланганлигидан ва амалга
оширилганлигидан келиб чиқиб, 43 820 072 сўм компенсация ҳисоб-китоб
қилинган. Мазкур компенсация ҳисоб-китоби иш ҳужжатларига тақдим
этилган.
3
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун, аризачи томонидан
ҳисобланган компенсация тўлови ҳисоб-китоби ва тегишли тартибда
расмийлаштирилган далолатнома “ХХХ” МЧЖ га юборилган.
Суд муҳокамасида даъвогар ва жавобгар вакилларини иштирокида
ҳисоб-китобларга асосан жавобгарга нисбатан 43 820 072 сўм компенсация
тўлови тўғри ҳисобланганлиги ҳамда жавобгарнинг даъвогар олдида
ҳисобланган 43 820 072 сўм компенсация тўловини тўламаганлиги суд
муҳокамасида ўз исботини топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш
учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогар – ХХХ жавобгар – “ХХХ" масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 43 820 072 сўм компенсация тўловини
ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тарафларнинг
вакилларининг кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд
даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда,
мазкур иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги
Қонунининг
25-моддалари
талаблари,
Ўзбекистон
Республикасининг “Экологик экспертиза тўғрисида”ги қонуннинг 11,13моддаси талабларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига 1-илова “Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби
тўғрисида”ги
низомнинг
4-боби
талабларини
ва
Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
4
жавобгар – “ХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар – ХХХ фойдасига 43 820 072 сўм компенсация тўлови ва 30
000 сўм почта харажати ундирилсин;
- Республика бюджетига 876 401,44 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини
бериш (протест келтириш) мумкин.
Х.Н.Равшанов
5