Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2101/2186 Дата решения 27.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AGROMIRUZ масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый MAVLONO хусусий фирмаси
Source ID 1051293 Claim ID 3175614 PDF Hash 2f2e52a432c6dc10... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
ФКнинг 985-моддаси ФКнинг 985 law
ИПК 305-1-моддаси ИПК 305-1 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПКнинг 304-моддаси ИПКнинг 304 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2101/2186-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья У.Ҳомидов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Н.Худаяров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья А.Абдуллаев Ишни кассация тартибида такроран кўришда маърузачи судья С.Рахмонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Сайфуллаев, В.Сатторова, Р.Сагатов ва С.Рахмоновдан иборат таркибда, Б.Мирзақосимовнинг котиблигида, “AGROMIRUZ” МЧЖ вакили адвокат А.Махмудов (ордер ва ишончномага асосан), “MAVLONO” хусусий корхонаси вакили А.Ирисалиев (ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар “AGROMIRUZ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “MAVLONO” хусусий корхонасидан 417 980 255 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари томонидан киритилган протестни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Янгийўл туман ҳокимининг 2014 йил 1 мартдаги 140-сонли қарори билан “MAVLONO” хусусий корхонасига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) қайта ишлаш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз ёрдамчи хўжалигига етиштириш ва захирасини яратиш учун Янгийўл туман, Ҳалқобод қ.ф.й., У.Юсупов массиви ҳудуди захира ерларидан жами 48,18 га ер майдони 30 йил муддатга ижарага ажратиб берилган. Мазкур қарорга асосан туман ҳокимлиги ва жавобгар ўртасида 2014 йил 25 июнда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш учун 48,18 га ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш бўйича шартнома тузилган. Шартнома 801-сон тартиб рақам билан Янгийўл туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан рўйхатдан ўтказилган. Туман ҳокимининг 2019 йил 18 январдаги 117-сонли “Туманда фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ 1 хўжалиги корхоналарига ажратилган ер майдонларини туман захирасига қайтариш ва узоқ муддатли ижарага олиш шартномаларини бекор қилиш тўғрисида”ги қарорининг 2-банди билан туманда фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликларига ажратилган ер майдонлари, шу жумладан, жавобгарга тегишли ер майдони давлат захирасига олинган. Туман ҳокимининг 2019 йил 4 сентябрдаги 3757-сонли қарорига асосан “AGROMIRUZ” МЧЖга (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) туман захира ер фондидан Янгийўл тумани, Халқобод ҚФЙ, У.Юсупов массиви ҳудудидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун умумий майдони 48,18 гектар бўлган ер майдони 30 йил муддатга ижарага ажратилган. Мазкур қарорга асосан туман ҳокимлиги ва даъвогар ўртасида 2019 йил 4 сентябрда ғалла-сабзавот қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариши учун 48,18 га ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш бўйича шартнома тузилган. Туман ҳокимининг 2020 йил 11 декабрдаги 2027-сонли қарори билан Тошкент вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг 2020 йил 28 августдаги қарори ижро учун қабул қилиниб, ушбу суд қарорга асосан жавобгарнинг Янгийўл туман, Ҳалқобод ҚФЙ, У.Юсупов массиви ҳудуди захира ерларидан жами 48,18 га ер майдонини ижарага олиш ҳуқуқи қайта давлат кадастр рўйхатидан ўтказилиши белгиланган. Даъво аризасида қайд этилишича, туман ҳокимининг қарори асосида даъвогар томонидан ажратилган ер майдонини ўзлаштириш ишлари 2019 йил ноябрь ойидан бошланиб, 10 гектар ер майдонига 8000 дона Испаниядан келтирилган ўзини-ўзи чанглатувчи MAXIMA-14 пайвандидаги Giant Red навли гилос кўчатлари экилган. Ушбу ҳолатни тасдиқловчи 2020 йил 15 сентябрда туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан расмийлаштирилган далолатномада Халқобод ҚФЙ, У.Юсупов массиви ҳудудида 2020 йил 15 сентябрь куни ҳолатига 7960 туп гилос кўчатлари мавжудлиги аниқланган. Жавобгар даъвогарнинг фойдаланувидаги ушбу ер майдонидан фойдаланиб, у ерда гилос кўчатларининг ораларига дон учун маккажўхори ва хар хил турдаги сабзавот экинлари экканлиги сабабли боғ учун агротехник тадбирлари қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида ер майдонида экилган гилос кўчатларининг 2021 йил 16 июнь куни ҳолатига 2975 донаси қуриган. Ушбу ҳолат, 2021 йил 16 июндаги 1/04-3-179-сонли Академик Махмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг агрохулосаси билан ўз тасдиғини топган. Бундан ташқари, юқоридаги ҳолатни 2021 йил 21 июндаги Янгийўл тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан расмийлаштирилган далолатнома ҳам тасдиқлаган. “MIDLAND CONSULTING” МЧЖ ва “HISOB VA BIZNES BAHOLASH” МЧЖ томонидан ҳар бир кўчат 139 321 сўм, қуриган 2975 донаси жами 414 480 255 сўмга баҳоланган. Бундан ташқари, Академик Махмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг агрохулосаси олиш учун тузилган шартномага асосан даъвогар унга 3 500 000 сўм тўловларни амалга оширган. Шу боис, даъвогар юқорида қайд этилган асослар билан жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 417 980 255 сўм зарарни ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 12 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 417 980 255 сўм зарар ундириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 декабрдаги қарорига асосан апелляция инстанциясининг 2022 йил 12 майдаги қарори бекор қилиниб, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган. Даъвогарнинг берган аризасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилиб, унда кассация инстанция судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг жавобгар томонидан даъвогарнинг фойдаланувидаги ерни ўзбошимча эгаллаб олганлиги ҳолати далиллар билан исботланмаганлиги, маъмурий суднинг қарорлари билан ҳамда Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг 2021 йил 16 сентябрдаги ажримига асосланган ҳолда жавобгар “MAVLONO” хусусий корхонаси “AGROMIRUZ” МЧЖнинг фойдаланувидаги ерни ўзбошимча эгаллаб олганлиги ҳамда зарар келтирганлиги ҳолати мавжуд эмаслиги, “MAVLONO” хусусий корхонасидан ноқонуний олиб қўйилган ер участкаси унга қайтарилиб, унинг бузилган ҳуқуқлари тикланганлиги ҳақидаги тўхтами билан келишиб, ишдаги далилларга, жавобгарнинг ҳаракатлари ва етказилган зарар ўртасида сабабий боғланиш бор ёки йўқлиги, ИПКнинг 73-моддасида қайд этилган исботлашдан озод қилиш асослари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, мавжуд бўлса қайси ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийлигига, ишдаги бошқа далилларга уларнинг йиғиндиси бўйича тегишли ҳуқуқий баҳо бермасдан, иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, иш юзасидан апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш ва биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш ҳақида барвақт хулосага келганлиги, кассация инстанцияси суди ишдаги далилларни тўлиқ ўрганмаганлиги ва уларга баҳо бермаганлиги, бу эса асоссиз қарор қабул қилинишига сабаб бўлганлиги кўрсатилган. келтирилган важларни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, иш юзасидан апелляция инстанцияси судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили протестга эътироз билдириб, протест асоссизлиги, апелляция инстанцияси суди нотўғри хулосага келганлиги сабабли кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида адолатли тўхтамга келганлиги сабабли кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, протестни рад қилишни сўради. Ишга ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган Академик Махмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмийтадқиқот институти, “MIDLAND CONSULTING” МЧЖ ва “HISOB VA BIZNES BAHOLASH” МЧЖ, Янгийўл тумани хокимияти, Янгийўл тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ва Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти Янгийўл туман бўлими суд мажлиси бўлиши вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган бўлсалар-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмадилар . ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, барча суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Судлар томонидан қарор қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 177-моддасининг биринчи қисмида санаб ўтилган масалалар ҳал этилмаган ҳамда даъвогар томонидан келтирилган далиллар ва важларга баҳо берилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69-75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунингдек Ушбу Пленум қарорининг 5-бандининг олтинчи хатбошисида қарорнинг асослантирувчи қисмида ишнинг суд томонидан аниқланган ҳолатлари, суд хулосалари асосланилган далиллар, суд томонидан у ёки бу далилни рад этишга сабаб бўлган важлар, мазкур низони ҳал этишда суд томонидан қўлланилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилиши лозимлиги қайд қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19бандида, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам кириши зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисобкитоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган ҳаражатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 985-моддасида ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги белгиланган. Хусусан, биринчи инстанция суди жавобгар томонидан даъвогарнинг фойдаланувидаги ерни ўзбошимча эгаллаб олганлиги ҳолати далиллар билан исботланмаганлиги, маъмурий суднинг қарорлари билан ҳамда Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг 2021 йил 16 сентябрдаги ажримига асосан жавобгар даъвогарнинг фойдаланувидаги ерни ўзбошимча эгаллаб олганлиги ҳамда зарар келтирганлиги ҳолати мавжуд эмаслиги, жавобгардан ноқонуний олиб қўйилган ер участкаси унга қайтарилиб, унинг бузилган ҳуқуқлари тикланганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим топган. Апелляция инстанцияси суди ўз навбатида даъвогарга зарар туман ҳокимининг қарори билан эмас, балки бевосита жавобгарнинг ғайриқонуний (ер майдонига ижара ҳуқуқи мавжуд бўлмаган ҳолда) фаол ҳаракатлари оқибатида етказилганлиги, қолаверса, туман ҳокимлигининг жавобгарга ер ажратиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш тўғрисидаги қарори суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилганлиги ва натижада жавобгарга ер ажратиш тўғрисидаги дастлабки ҳоким қарори қонуний кучида эканлиги ҳолати жавобгарга даъвогарнинг Янгийул туман ҳокимининг 2019 йил 4 сентябрдаги 3757-сонли қарори ва ер ижара шартномаси ҳали ўз кучида бўлган ҳолда фойдаланувидаги ер майдонига киришга ва унинг экилган кўчатларига зарар етказишга ҳуқуқ бермаслиги, чунки туман ҳокимлиги томонидан жавобгарнинг ер ижара шартномасига имзо қўйилмаганлиги ва ер ижара шартномаси тузилмаганлиги сабабли бу вақтда жавобгарда ерга нисбатан ҳуқуқи бўлмаганлиги, бундай ҳолатда, даъвогарнинг жавобгардан 417 980 255 сўм зарарни ундириш талаби асосли ҳисобланиши ҳақида хулосага келган. Судлар томонидан ишдаги далилларга, жавобгарнинг ҳаракатлари ва етказилган зарар ўртасида сабабий боғланиш бор ёки йўқлигилигига, зарар айнан кимнинг айби билан етказилганлигига, ИПКнинг 73-моддасида қайд этилган исботлашдан озод қилиш асослари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, мавжуд бўлса қайси ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийлигига, ишдаги бошқа далилларга уларнинг йиғиндиси бўйича тегишли ҳуқуқий баҳо бермасдан, иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, иш юзасидан апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш ва биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш ҳақида барвақт хулосага келинган. Яъни, судлар томонидан ишни кўриб чиқишда иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган. Бу ҳақда даъвогар томонидан келтирилган важларни биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси судлари муҳокама қилмаган ва уларга тегишли баҳо бермаган. Баён этилганлардан кўринадики, судлар томонидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмаган ҳамда процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган. Бу эса асоссиз қарор қабул қилинишига сабаб бўлган. ИПК 305-1-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади. ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, 4-бандида моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси судлари томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмасдан қарор қабул қилинган деб ҳисоблаб, протестни қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. ИПКнинг 304-моддасига кўра, кассация инстанцияси судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир. Шунга кўра ишни биринчи инстанция судида кўриш вақтида зарар айнан кимнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизилиги натижасида етказилганлиги ҳолатларига аниқлки киритиши, иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, уларга тегишли баҳо бериши, шунингдек суд харажатларини ундириш масаласини ҳал қилиш лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси суди ИПКнинг 301-304, 305-1-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протести қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 декабрдаги қарори бекор қилинсин. “MAVLONO” хусусий корхонасининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 12 майдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Зангиота туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Хайдаров ҳайъат аъзолари: Б. Сайфуллаев В. Сатторова Р. Сагатов С. Рахмонов