← Назад
Решение #619164 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 март
4-1104-2301/983-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили
Б.Юлдашев (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи
ҳужжати билан) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” масъулияти чекланган
жамиятининг манфаатида жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 20 000 000 сўм
асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 20 000 000 сўм асосий қарз, 2
000 000 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогар ушбу иқтисодий ишни ХХХ вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар ХХХ вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг вакили суд
муҳокамасида қатнашиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра,
даъвогар томонидан жавобгарга ўтказиб берилган пул маблағлари учун ҳеч
қандай маҳсулотлар топширилмаганлигини, жавобгар томонидан
шартномадаги мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида, маҳсулот
учун ўтказиб берилган 20 000 000 сўм асосий қарз юзага келганлигини
билдириб, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгардан ундирилиши
сўралган асосий қарзни тўлиқ ва пеняни эса амалдаги қонун ҳужжатлари
асосида ундириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили
иштирокини таъминламади.
1
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда
ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади,
агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад
этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда
йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар
мавжуд. Шу боис, суд ишни жавобгар шахснинг иштирокисиз кўриш мумкин
деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш
бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига
асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида
мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Суд мажлисида тарафларнинг вакилларининг тушунтиришлари ва
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “ХХХ” масъулияти чекланган
2
жамияти ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 18
октябрда электрон кўринишда №4-сонли шартнома тузилган (кейинги
ўринларда Шартнома деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига кўра,
“ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти – “Ижрочи” ўзига тегишли
маҳсулотларни (Бетон аралашмалари (М100, М150, М200, М250, М300))
“Буюртмачи”га – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига етказиб бериб,
топшириш, “Буюртмачи” эса ушбу товарларни қабул қилиш ва ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати 221 200 000
сўмни (ҚҚС билан) ташкил этган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти 2021 йил 18 октябрдаги №1379-сонли электрон тўлов
топшириқномасига асосан “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг
ҳисоб рақамига 20 000 000 сўм пул маблағларини ўтказиб берган.
Аммо, “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти томонидан “ХХХ”
масъулияти чекланган жамиятига ҳеч қандай шартномада келишилган
маҳсулотни етказиб бермаганлиги суд муҳокамасида даъвогар вакилининг
кўрсатмаси ва ёзма тушунтиришлари билан аниқланди.
Ушбу ҳолат, тарафлар ўртасида 2022 йил 31 декабрь ҳолатига бир
томонлама
тасдиқланган
ўзаро
ҳисоб-китобларни
солиштириш
далолатномасида ҳам ўз аксини топган.
Даъвогар томонидан жавобгарни ёзма ва оғзаки равишда юзага келган
қарздорликни
бартараф
этиш
бўйича
талабномаси
ҳамда
огоҳлантирилишига қармасдан қарздорлик бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш
учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 20 000 000 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва
тақдим этилган ҳужжатлар, тарафларни вакилларининг кўрсатувларига
асосан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво
талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шартноманинг 6.1-бандига кўра, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
томонидан шартномадаги маҳсулотни етказиб беришни кечиктирганда,
“ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти “ХХХ” масъулияти чекланган
жамиятига етказиб берилмаган маҳсулотнинг 0,4 фоиз миқдорида кунлик
пеня тўлашлигига, бироқ етказиб берилмаган маҳсулотнинг 10 фоизидан
ортиқ бўлмаган пеня тўлашлигига томонлар ўзаро келишишган.
3
Шу билан бирга, даъвогар ўз даъво аризасида ва даъвогар вакили суд
муҳокамасида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-банди
талабларига
ва Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонунининг талабларига кўра, жавобгар - “Етказиб берувчи” томонидан ўз
вақтида топширилмаган товарлар учун даъвогар жавобгар ҳисобидан 2 000
000 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартномаларнинг шартларига кўра,
берилган жавобгар томонидан ўз вақтида маҳсулотларни етказиб
бермаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар
ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 2 000 000 сўм пеня ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган
ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан асосли эканлиги ва бу ўз
исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабининг пеня
ундириш қисмини ҳам қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, мазкур
иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклатишни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 333моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 20 000
4
000 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати
ундирилсин;
- Республика бюджетига 440 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини
бериш (протест келтириш) мумкин.
Х.Н.Равшанов
5