Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/939 Дата решения 27.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юксалиш Ўзгариш масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Музраф хусусий корхонаси
Source ID 1076902 Claim ID 3198749 PDF Hash 1c573fcf3e532b42... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 27 март 4-1104-2301/939-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Б.Юлдашев (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан), жавобгар вакили М.Рахимов (раҳбар, судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар – “ХХХ” хусусий корхонаси ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 13 369 793 сўм асосий қарз, 6 684 869,5 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – ХХХ “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” хусусий корхонаси ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 13 369 793 сўм асосий қарз, 6 684 869,5 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар ушбу иқтисодий ишни ХХХ вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар ХХХ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг вакили суд муҳокамасида қатнашиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга ўтказиб берилган пул маблағлари учун қисман маҳсулотлар топширилганлигини, жавобгар томонидан шартномадаги мажбуриятларини тўлиқ равишда бажармаганлиги натижасида, иш ҳужжатларига тақдим этилган электрон ҳисоб-фактуралар ва ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига асосан 13 369 793 сўм асосий қарз юзага келганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгардан ундирилиши сўралган асосий қарзни тўлиқ ва пеняни эса амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ундириб беришни сўради. 1 Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, иш ҳужжатларига тақдим этилган электрон ҳисобфактуралар ва бир томонлама тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига асосан жавобгарнинг даъвогар олдида асосий қарз юзага келганлигини тан олиб, ушбу асосий қарздорликни тўлаб берилишини айтиб, даъво аризада жавобгардан ундирилиши сўралган пеняни рад қилишни сўраб қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида тарафларнинг вакилларининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХ” хусусий корхонаси ўртасида 2021 йил 25 ноябрда электрон кўринишда №Б-26-сонли “Маҳсулот етказиб бериш шартномаси” тузилган (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “ХХХ” хусусий корхонаси – “Етказиб берувчи” ўзига тегишли маҳсулотларни (Бетон товарларни В15 (М200) ) “Сотиб олувчига” – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига етказиб бериш, “Сотиб олувчи” эса ушбу товарларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати 47 299 615 сўмни (ҚҚС билан) ташкил этган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Сотиб олувчи” – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти 2021 йил 25 ноябрдаги №1502-сонли электрон тўлов топшириқномасига асосан “ХХХ” хусусий корхонаси – “Етказиб берувчи”нинг ҳисоб рақамига 47 299 615 сўм пул маблағларини ўтказиб берган. Аммо, “ХХХ” хусусий корхонаси – “Етказиб берувчи” томонидан 2021 йил 23 декабрдаги №64-сонли икки томонлама тузилиб тасдиқланган электрон ҳисоб-фактурага асосан 21 929 821,50 сўмлик маҳсулотни “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига топширганлиги, шу билан бирга, 12 000 000 сўмлик пул маблағларини “Сотиб олувчи” – “ХХХ” масъулияти 2 чекланган жамиятининг ҳисоб рақамига қайтариб берганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Ушбу ҳолат, тарафлар ўртасида 2021 йил 31 декабрь ҳолатига бир томонлама тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасида ҳам ўз аксини топган. Аслида, Шартноманинг 2-бўлимидаги ҳисоб-китоб тартибига асосан, “Сотиб олувчи” – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти 2021 йил 25 ноябрдаги №1502-сонли электрон тўлов топшириқномасига асосан “ХХХ” хусусий корхонаси – “Етказиб берувчи”нинг ҳисоб рақамига 47 299 615 сўм пул маблағларини ўтказиб берган бўлсада, “ХХХ” хусусий корхонаси томонидан шартномадаги маҳсулотни етказиб беришдаги келишилган мабуриятини бажармаслиги натижасида, “ХХХ” хусусий корхонасининг “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг олдида 13 369 793,50 (47 299 615 сўм – 21 929 821,50 сўмлик топширилган маҳсулот – 12 000 000 сўм қайтариб берилган пул маблағи) сўмлик қарздорликка йўл қўйганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарни ёзма ва оғзаки равишда юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича талабномаси ҳамда огоҳлантирилишига қармасдан қарздорлик бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” хусусий корхонаси ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 13 369 793 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тарафларни вакилларининг кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, даъвогар ўз даъво аризасида ва даъвогар вакили суд муҳокамасида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг талабларига ва 3 “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг талабларига кўра, жавобгар - “Етказиб берувчи” томонидан ўз вақтида топширилмаган товарлар учун даъвогар жавобгар ҳисобидан 6 684 896,5 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартномаларнинг шартларига кўра, берилган жавобгар томонидан ўз вақтида маҳсулотларни етказиб бермаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеняни 1 900 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. 4 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, мазкур иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 333, 437моддаларини, “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 14-17-банди талабларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “ХХХ” хусусий корхонаси ҳисобидан: - даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 13 369 793 сўм асосий қарз, 1 900 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 401 093,79 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 5