← Назад
Решение #619277 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуни | 14 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
YUQORICHIRCHIQ
МЕЖРАЙОННЫЙ
TUMANLARARO
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
IQTISODIY SUDI
Юкоричирчикский район, г.
Yuqorichirchiq tumani,
Янгибазар,
Yangibozor sh., Mustaqillik
улица Мустакиллик, дом 77
ko’chasi, 77-uy
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2310/456-сонли иш
2023 йил 27 март
4-1001-
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья
З.М.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насиров
котиблигида,
тарафларсиз,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
“Агробанк”
АТБ
манфаатида
жавобгар
“MY-INSURANCE” акциядорлик жамияти ҳисобидан АТБ
“Агробанк” фойдасига 2021 йил 1 апрелдаги Тадбиркорлик
хавфини суғурта қилиш бўйича тузилган 13/83/1-0007-сонли
бош суғурта шартномаси ва шу рақамли суғурта полиси
талабларига асосан 24.700.000 сўм суғурта товонини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб
юритилади) даъвогар
“Агробанк” АТБ манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “MYINSURANCE”
акциядорлик
жамияти
ҳисобидан
АТБ
“Агробанк” фойдасига 2021 йил 1 апрелдаги Тадбиркорлик
хавфини суғурта қилиш бўйича тузилган 13/83/1-0007-сонли
бош суғурта шартномаси ва шу рақамли суғурта полиси
талабларига асосан 24.700.000 сўм суғурта товонини
ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд
мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламадилар. Палата
ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Даъвогарни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор
қилиш ҳақидаги суднинг ажрими гибрид почта хизмати
орқали даъвогарга юборилган. Гибрид почта хизматининг суд
ҳужжати топширилганлиги ҳақидаги маълумотига кўра
даъвогарга суд ҳужжати етказиб берилган, шунингдек
даъвогар вакили ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Жавобгарнинг электрон манзили бўйича суд муҳокамаси
вақти ва жойи ҳақида (суд ҳужжати электрон шаклда
юборилганлигини тасдиқловчи маълумотига суд ҳужжати
2023 йил 17 мартда жавобгар) хабардор этилган бўлса-да,
аммо суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ёки
ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида арз
қилмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси
ўзига
юборилган
ажримнинг
кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи
тегишли
тарзда
хабардор
қилинган
деб
ҳисобланади.
Агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар
суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида
кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
ИПК
170-моддасининг
учинчи
қисмида
иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса,
низо
уларнинг
йўқлигида
ҳал
қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони даъвогар,
жавобгар ва палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг
(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар
етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра
вужудга келади.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда мажбурият суғурта шартномасидан
келиб чиққан.
Иш ҳужжатларига кўра “Агробанк” АТБ Юқоричирчиқ
филиали ва фуқаро Джанисбаев Сеилхан Зуфарович ўртасида
2021 йил 29 апрелда 111-сонли кредит шартномаси тузилиб,
қарздор С.З.Джанисбаевга йирик шохли қорамол сотиб олиш
учун 2021 йил 29 апрелдан 2024 йил 26 апрелга қадар 14
фоиз тўлаш шарти билан 32.950.000 сўм кредит ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида жавобгар ва банкнинг
Юқоричирчиқ филиали ўртасида 2021 йил 1 апрель куни
13/83/1/0007-сонли тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш
бош шартномаси тузилган, ушбу шартномага асосан
13/83/1/0007-009-сонли тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш
бош шартнома полиси берилган. Мазкур суғурта полисида
умумий суғурта миқдори 32.950.000 сўм, полиснинг амал
қилиш муддати 2021 йил 30 сентябрдан 2024 йил 6 майгача
қадар этиб белгиланган.
Қарздор
С.З.Джанисбаев
банк
олдидаги
мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида фуқаролик
ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманлараро
судининг 2022 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори билан
қарздор С.З.Джанисбаевдан “Агробанк” АТБ фойдасига
32.950.000 сўм қарздорликни ундириш белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қарори бўйича 2022 йил 21 февралда
2-1105-2102/4393-сонли ижро варқаси берилган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро
ҳаракатларини олиб бориш учун мажбурий ижро бюроси
Юқоричирчиқ туман бўлимига юборилган, ижро ҳаракатлари
давомида суд қарори қонуний кучга кирган санадан бошлаб
ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
40-моддаси
биринчи
қисмининг
3-бандига
асосан
ундирувчига қайтарилгунига қадар қарздор С.З.Джанисбаев
томонидан 8.250.000 сўм тўлов амалга оширилган ва қолган
(32.950.000-8.250.000) 24.700.000 сўм тўланмасдан қолган,
бироқ қарздор С.З.Джанисбаевнинг тўлаш қобилияти мавжуд
эмаслиги сабабли 2022 йил 30 ноябрдаги қарори билан ижро
иши юритиш тамомланган ва ижро ҳужжати ундирувчига
қайтарилган.
Шундан сўнг даъвогар томонидан жавобгарга 24.700.000
сўмлик суғурта товонини тўлаб бериши ҳақида 2022 йил 2
декабрда
07001/911-сонли талабнома юборилган.
Аммо тегишли огоҳлантиришга қарамасдан жавобгар
томонидан тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш бош
шартномаси талабларига асосан белгиланган тўловлар
асоссиз равишда тўланмаган ва тўлаш чоралари кўрилмаган.
Суғурта шартномасининг 5-бўлими 5.1-бандида қарздор
(кредит
олувчи)
томонидан
кредит
шартномасида
белгиланган кредит қарзини қайтариш муддати (охирги
санаси) ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин
ундириш белгиланганда “Суғурта қилдирувчи” олдидаги
мабуриятни бажармаслиги яъни кредит шартномаси бўйича
кредит
қарзини
(кредит
маблағи)ни
қайтармаслиги
натижасида “суғурта қилдирувчи”нинг зарар кўриши суғурта
ҳодисаси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2017
йил
29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари
тўғрисида”ги 45-сон қарорининг 22-бандига кўра, агар
суғурта шартномаси мажбурият бажарилишининг таъминоти
сифатида тузилган бўлса, асосий мажбурият бажарилмаган
тақдирда кредитор суғурталовчидан суғурта товонини ёки
суғурта пулини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, агар суғурта
шартномаси хўжалик шартномаси бўйича мажбуриятлар
бажарилишининг
таъминоти
сифатида
тузилганида,
суғурталовчига
талаб
билдирилгунга
қадар
кредитор
қарздордан қарзни ундириш чораларни кўриши зарур ва
фақат қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки
етарли бўлмагандагина кредитор суғурталовчига талаб
билдириш ҳуқуқига эга, агар суғурта шартномасида бошқача
ҳолат белгиланмаган бўлса.
ФК 920-моддасига кўра тадбиркорлик хавфини суғурта
қилиш шартномаси бўйича фақат суғурта қилдирувчининг ўз
тадбиркорлик
хавфи
ва
фақат
унинг
фойдасига
суғурталаниши мумкин.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Суғурта
фаолияти
тўғрисида”ги қонунининг 14-моддасида суғурта ҳодисаси юз
берган тақдирда, қонунчиликда ёки суғурта (қайта суғурта)
шартномасида назарда тутилган муддатларда барча зарур
ҳисоб-китобларни ва суғурта товони (суғурта тўлови)
тўловларини амалга ошириши шартлиги белгиланган.
Қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун
етарли эмаслиги давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижро этиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 40моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ундирувчига
қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади.
Шунга кўра суд қарздор С.З.Джанисбаевга тегишли молмулк йўқлиги сабабли қарздорликни қоплаш имкони
бўлмаганлиги сабабли давлат ижрочисининг ижро иши
юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига
қайтариш
тўғрисидаги
қарори асосида
ўз исботини
топганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъвосини асосли
деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларни инобатга олиб суд даъвогарнинг
жавобгардан 24.700.000 сўм суғурта товонини ундириш
ҳақидаги талабини асосли деб
топиб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъвосини
тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогарга олдиндан
тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати, республика
бюджетгига 494.000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “MY-INSURANCE” акциядорлик жамияти
ҳисобидан “Агробанк” АТБга 24.700.000 сўм суғурта товони
6
ва 30.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда 24.730.000
сўм пул маблағи ундирилсин.
Жавобгар “MY-INSURANCE” акциядорлик жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 494.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
З.М.Эшмирзаев