← Назад
Решение #619375 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 215 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| онуннинг | 23 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/2247-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, судья ёрдамчиси
Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан)
ХХХ, жавобгар вакили (иш бошқарувчиси) ХХХлар иштирокида, аризачи – «А»нинг
жавобгар – «Б» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига нисбатан 55 250 000 сўм
молиявий жарима қўллаш ҳамда жавобгар томонидан ишлаб чиқарилиб, тайёр
маҳсулотлар
омборхонасида
сақланаётган
маҳсулотларига
мувофиқлик
сертификатлари йўқлиги сабабли, мувофиқлик сертификатлари олинмагунга қадар
реализация қилишни таъқиқлаш тўғрисидаги аризаси юзасидан иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«А» (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат
қилиб, «Б» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан 55 250 000 сўм молиявий жарима қўллашни ҳамда жавобгар
томонидан ишлаб чиқарилиб, тайёр маҳсулотлар омборхонасида сақланаётган
маҳсулотларига мувофиқлик сертификатлари йўқлиги сабабли, мувофиқлик
сертификатлари олинмагунга қадар реализация қилишни таъқиқлашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини қўллаб
қувватлаб, текшириш жараёнида аниқланган даъво талабида кўрсатилмаган бошқа
камчиликлар баратаф қилинган бўлсада, лекин жавобгар томонидан молиявий жарима
суммалари тўланмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ариза талабларига нисбатан ўз
кўрсатмаларини баён қилиб, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик чоралари
кўрилишини билдириб, агар имконияти бўлса, енгиллик берилишини сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процесссуал кодекси (бундан буённ
матнда ИПК деб юритилади)нинг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПҚ-5133-сонли
Қарорининг 1-бандига мувофиқ, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш
агентлигига маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник
регламентларда белгиланган мажбурий талабларни бузганликда айбдор бўлган
тайёрловчилар (ишлаб чиқарувчилар), сотувчилар ва ижрочиларга нисбатан молиявий
санкцияларни қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш ваколати берилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2022 йил 6 октябрдаги 06/1-1106сонли топшириғига кўра, жойлардаги қора металл маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи
корхоналар депарамент томонидан ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (омбудсман)га «Б» МЧЖ шаклидаги
хорижий корхонасида давлат назоратини ўтказиш учун хабардор қилиш йўли билан
мурожаат қилинган.
Вакилнинг 2022 йил 24 октябрдаги 618-222-436-сонли текшириш коди ҳамда
Техник жихатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва
метрология соҳасида давлат назорати департаментининг 2022 йил 24 октябрдаги DN249-сонли буйруқ ва текширув дастурига асосан, «Б» МЧЖ шаклидаги хорижий
корхонасида 2022 йил 25 октябрдан 3 ноябрга қадар давлат назорати ўтказилган.
Текшириш жараёнида, Департамент томонидан жамиятда ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотларни мувофиқлик сертификати олмасдан реализация қилиниши ман
этилиши бўйича 2022 йил 11 октябрдаги 05/316-сонли огоҳлантириш хатидан кейин
2022 йилнинг 11 октябрдан 24 октябригача бўлган давр ичида умумий миқдори
диаметри 10 мм А400 синфдаги Ст3сп бўлган 8 тн ва диаметри 12 мм А400 синфдаги
Ст3сп бўлган 9 тн жами миқдори 17 тн умумий қиймати 110 500 000 сўмлик даврий
профилли арматура прокати маҳсулотлари мувофиқлик сертификати олмасдан
реализация қилиинганлиги ҳамда омбордаги қолдиқ арматура д 10 мм, 47 тн ҳамда
арматура д 12 мм, 36 тн жами 83 тн ташкил қилиши ҳолатлари аниқланган.
Текширишда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан аризачининг
жавобгарга йўллаган 2022 йил 26 октябрдаги 246-сонли ҳамда 2022 йил 2 ноябрдаги
140-сонли ёзма кўрсатмалари оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли аризачи «Б» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига нисбатан 55 250
000 сўм молиявий жарима қўллаш ҳамда жавобгар томонидан ишлаб чиқарилиб,
тайёр маҳсулотлар омборхонасида сақланаётган маҳсулотларига мувофиқлик
сертификатлари йўқлиги сабабли, мувофиқлик сертификатлари олинмагунга қадар
реализация қилишни таъқиқлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган.
“Маҳсулотлар ва хизматларни сертфикатлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 12-моддасида сертификатлаштириш талабларига мувофиқ
эмаслиги сабабли, сертификатлаштиришдан ўтмаган бўлса ҳамда сертификатнинг
амала қилиш муддати тугаган ёки унинг амал қилиши тўхтитиб қўйилган (бекор
қилинган) бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши мумкин
эмаслиги белгиланган.
Мазкур қонуннинг 23-моддасига кўра, тайёрловчилар (тадбиркорлар) мажбурий
сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар
бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги “Техник
жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш
тўғрисида”ги ПФ-6240-сонли Фармонининг 12-бандига кўра, 2021 йил 1 сентябрдан
бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва
метрология соҳаларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун:
а) маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда
белгиланган мажбурий талабларга ишлаб чиқарувчи ёки олиб кирувчи томонидан
риоя этилмаган ҳолларда юридик шахсларга:
ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда —
реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда молиявий
жарима;
ушбу ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йил давомида такроран
содир этилганда — реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизигача
миқдорда молиявий жарима қўлланилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
11 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги ва
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан
тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида
давлат назорати департаменти тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 114сонли Қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш,
сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти
тўғрисида”ги Низомнинг 14-бандига асосан, Департамент ўзига юкланган вазифа ва
функцияларни амалга ошириш учун техник жиҳатдан тартибга солиш,
стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида содир этилган
ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга огоҳлантириш юбориш, ҳуқуқбузарлик
огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда, реализация қилинган
маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда молиявий жарима, ушбу
ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йил давомида такроран содир
этилганда, реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизигача миқдорда
молиявий жарима қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги
белгиланган.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар
ёзма
ва
ашёвий
далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари,
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Юқоридагиларга кўра, суд, аризачининг 55 250 000 сўм молиявий жарима
қўллаш ҳамда жавобгар томонидан ишлаб чиқарилиб, тайёр маҳсулотлар
омборхонасида сақланаётган маҳсулотларига мувофиқлик сертификатлари йўқлиги
сабабли, мувофиқлик сертификатлари олинмагунга қадар реализация қилишни
таъқиқлаш тўғрисидаги ариза талабларини асосли деб ҳисоблаб, уларни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ЎзР ИПК 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу боис, суд, аризачининг аризаси талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига
кўра, аризачи ва жавобгар - хукуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, жавобгардан
давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажатини жавобгар хисобидан аризачи фойдасига ундиришни ҳамда жавобгардан
Олий суд депозитига 6000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ИПКнинг 66, 118, 128, 170, 176-179, 222моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар – «Б» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига нисбатан 55 250 000 сўм
миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш “А” зиммасига юклатилсин.
Жавобгар - «Б» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси томонидан ишлаб
чиқарилиб, тайёр маҳсулотлар омборхонасида сақланаётган мувофиқлик
сертификатлари мавжуд бўлмаган маҳсулотларини мувофиқлик сертификатлари
олинмагунга қадар реализация қилиш таъқиқлансин.
Жавобгар – «Б» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан “А” фойдасига
24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар – «Б» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан Олий суд
депозитига 6000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья:
Т.Маматожиев