Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1254 Дата решения 27.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ҳудудгазтаъминот" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Чирчиқ "Иссиқлик Энергияси" ишлаб чиқариш корхонаси
Source ID 1085047 Claim ID 3218880 PDF Hash 2d4fa68773c92855... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
Мазкур кодекснинг 478-моддасининг 2-қисми Мазкур кодекс 478 2 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
аролик кодекси 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
Кодекснинг 326-моддаси Кодекс 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1254-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминот филиалининг жавобгар - “Чирчиқ Иссиқлик Энергияси” ИЧК ҳисобидан 4.181.556.060 сўм асосий қарз, 15.765.773 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили А.Абдуғаффоров (2023 йил 10 мартдаги 38-01-08-150/1220сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминот филиали иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Чирчиқ Иссиқлик Энергияси” ИЧК ҳисобидан 4.181.556.060 сўм асосий қарз, 15.765.773 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар “Чирчиқ Иссиқлик Энергияси” ИЧК вакили иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги далил мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мазкур қонун нормасини қўллаган ҳолда ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси важларини такрорлаб, жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. 1 мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасининг биринчи қисмида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб бериши белгиланган. Мазкур кодекснинг 478-моддасининг 2-қисмига асосан, агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 1 июлда 12-02/165-сонли табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан етказиб берувчи (“Худудгазтаъминот” АЖ “Худудгаз Тошкент” филиали) газ тармоқлари орқали исътемолчи “Чирчиқ Иссиқлик Энергияси” ИЧКга келишилган буюртма бўйича табиий газ етказиб бериши, исътемолчи эса шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олиб тўловларни белгиланган нарҳ бўйича ўз муддатида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.3-бандига кўра, исътемолчи ҳисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин етказиб берувчи ҳисоб рақамига шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларида кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг 100 фоиз суммасини олдиндан тўлаши, шартноманинг 4.6-бандида эса исътемолчи ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда исътемол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга ошириши зарурлиги белгиланган. Даъвогар томонидан шартномага кўра, белгиланган табиий газ ҳажмини ўз вақтида тўлиқ хажмда жавобгарга етказиб берган. Шартномада истеъмолчи етказиб берилган газ учун тўловни амалга ошириши шартлиги назарда тутилган бўлса-да, жавобгар фойдаланилган табиий газ ҳақини тўламаган. Натижада жавобгарнинг 2023 йилнинг 1 март ҳолатига қарздорлиги 4.181.556.060 сўмни ташкил қилган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини 2 асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан жавобгар даъвогар олдидаги 4.181.556.060 сўм қарздорликни тўлаб бермаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвонинг ушбу талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар “Худудгазтаъминот” АЖ номидан “Худудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали шартноманинг 4.11-бандига асосан жавобгар “Чирчиқ Иссиқлик Энергияси” ИЧК ҳисобидан 15.765.773 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Кодекснинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 15.765.773 сўм пеня миқдорини 2.600.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. 3 Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 263, 333, 468, 474, 478-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 157, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Чирчиқ Иссиқлик Энергияси” ИЧК ҳисобидан даъвогар “Худудгазтаъминот” АЖ ҳисобига 4.181.556.060 сўм асосий қарз, 2.600.000 сўм пеня, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “Чирчиқ Иссиқлик Энергияси” ИЧК ҳисобидан республика бюджетига 83.946.436,66 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья А.О.Хаитбоев 4