← Назад
Решение #619818 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 111 | — | law | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| аноатлантиришни ва ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-715-13-19, e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
2023 йил 27 март
4-1102-2302/1177-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья А.К.Пайғамов раислигида, судья
ёрдамчиси Ю.Ҳолматовнинг котиблигида, аризачи – Чирчиқ шахар давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар – “CHIRCHIK SHINAM UY SERVIS” МЧЖга нисбатан
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризаси бўйича электрон тартибда шакллантирилган иқтисодий ишни аризачи вакили
– А.Йўлдашев (ишончнома асосида) иштирокида Чирчиқ шаҳар давлат солиқ
инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи - Чирчиқ шахар давлат солиқ инспекцияси Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “CHIRCHIK SHINAM UY
SERVIS” МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан аризада кўрсатилган
камчиликлар бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, ариза талабини қўллабқувватлаб, суддан аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар бугунги
суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлигини
тасдиқловчи ҳужжат иш материалларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг
128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, иш юзасидан аризачи вакилининг фикрни тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни сўради.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, солиқ тўловчи (жавобгар) солиқ тўловчи
сифатида қайд этилган манзилда мавжуд эмаслиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан кейин матнда - СК)нинг
111-моддасига асосан, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қўлланилиши мумкинлиги белгиланган.
СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган
муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар
тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар
тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома унинг сабабларини кўрсатган ҳолда
юборилади.
Мазкур ҳолда суд аризада келтирилган важлар ўз тасдиғини топганлиги
ҳолатидан келиб чиқиб, аризада келтирилган талабни асосли деб ҳисоблаб, аризани
қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан почта харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд
ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги
кўрсатилиши керак.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод
қилинган.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 111-моддасини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 170, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
“CHIRCHIK SHINAM UY SERVIS” МЧЖнинг банклардаги ҳисоб варақлари
бўйича операциялар (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб
чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш
учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)нинг чиқиш қисми солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлиги ҳолати бартараф
этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
“CHIRCHIK SHINAM UY SERVIS” МЧЖга хизмат кўрсатувчи барча банклар
ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар
жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати
томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисоб-варақлар
бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов