Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2101/549 Дата решения 27.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Agrofield group" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Agrokimyohimoya HAJ унитар корхонаси
Source ID 1057356 Claim ID 3205927 PDF Hash adaa268a7078b4b9... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani,A.Temurko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 27 март 4-1806-2101/549-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди судя С.Турсуновнинг раислигида, судя ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили У.Мусаев (ишончнома асосида), (қарздордан вакил иштирок этмади), «Агрофиэлд гроуп” МЧЖнинг қарздор Агрокимёхимоя ҳудудий акциядорлик жамияти Қамаши туман унитар корхонасини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган 4-1806-2101/549сонли иқтисодий ишни, аризачи вакили У.Мусаев иштирокида Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: Аризачи «Агрофиэлд гроуп” МЧЖ ариза билан мурожаат этиб, қарздор Агрокимёхимоя ҳудудий акциядорлик жамияти Қамаши туман унитар корхонасига нисбатан ариза билан мурожаат этиб, қарздор Агрокимёхимоя ҳудудий акциядорлик жамияти Қамаши туман унитар корхонаси ва «Агрофиэлд гроуп” МЧЖ ўртасида 2020 йил 22 июлда тузилган 92-сонли шартномага асосан 24.07.2020 йилги 75-сонли, 03.09.2020 йилги 110-сонли счёт-фактуралар орқали 393 030 000 сўмлик товарлар етказиб берганлигини, етказиб берилган товарлар учун қарздор томонидан 50 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини, 343 030 000 сўм қарз бўлиб қолганлигини, ушбу қарздорликни ва пеняни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси берганлигини, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2104/18617-сонли иш юзасидан 2021 йил 29 июндаги ҳал қилув қарори билан қарздордан даъвогар фойдасига 343 030 000 сўм асосий қарз, 100 000 000 сўм пеня ундириш белгиланганлиги, ушбу ҳал қилув қарори юзасидан чиқарилган ижро варақаси ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюроси Қамаши туман бўлимига юборилганлиги ва ижро ҳаракатлари олиб борилаётганлигини маълум қилиб, қарздор Агрокимёхимоя ҳудудий акциядорлик жамияти Қамаши туман унитар корхонасига нисбатан банкротлик иши қўзғатишни, қарздорга нисбатан кузатувни жорий этиш ва муваққат бошқарувчини тайинлаш тўғрисида ажрим чиқаришни, аризачининг жавобгарга нисбатан талабларини таъминлашга доир чораларини кўриш тўғрисида ажрим чиқаришни, қарздор Агрокимёхимоя ҳудудий акциядорлик жамияти Қамаши туман унитар корхонасини банкрот деб топиш ва аризачи фойдасига қарздордан ариза судга тақдим этилишида тўланган суд ҳаражатларини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариб беришни сўраган. Суднинг 2021 йил 27 сентябрдаги ажрими билан ариза иш юритувга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан банкротлик иши қўзғатилган. Суднинг 2021 йил 30 сентябрдаги ажрими билан қарздор Агрокимёхимоя ҳудудий акциядорлик жамияти Қамаши туман унитар корхонасига нисбатан кўзатув жорий этилган ва муваққат бошқарувчи этиб 3-тоифали суд бошқарувчиси Х.Қузиев тайинланган ҳамда муваққат бошқарувчи зиммасига қонунга биноан қарздорга нисбатан кузатув жорий этилганлиги ҳамда кредиторларни умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги маълумотлар расмий нашрда эълон қилиниб, буни тасдиқловчи далиллар судга тақдим этиш, қарздорнинг мол-мулки сақланишини таъминлашга қаратилган чоралар кўриш, қарздорнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, қарздорнинг кредиторларини аниқлаш, кредиторлар реестрини тузиш юклатилган. Лекин, муваққат бошқарувчи томонидан қонунда белгиланган вазифаларни бажариб, натижаси бўйича судга маълумот тақдим қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ6262-сонли Фармонига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссиясини тугатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиб, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва ҳудудий «Агрокимёҳимоя» АЖларни тугатиш белгиланган ва уларни тугатиш бўйича тугатиш комиссиялари таркиб тасдиқланган. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2019 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 704-сонли қарори 17бандининг б-кичик бандида, рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига тижорат ташкилоти тугатилаётганлиги тўғрисида барча учун эркин фойдаланиш имкони бўлган эълон жойлаштиради, эълонда кредиторларнинг талаблари кўрсатилган ҳолдаги мурожаатларни қабул қилиш муддати кўрсатилиши белгиланган. Суд, аризачи судга мурожаат қилишдан олдин, қарздони тугатиш бўйича ЎзР Президентининг Фармони чиққанлигини, фармон билан тугатиш комиссияси таркиби тасдиқланганлиги, тугатиш комиссияси бевосита қарздорга нисбатан кредиторларнинг талабларини кўриб чиқиб, уларни кредиторлар реестри таркибига киритиш масаласини кўриб чиқишини, шунингдек ҳудудий «Агрокимёҳимоя» АЖларнинг мол-мулклари тугатиш массасига киришини инобатга олиб, суд аризачининг аризасини рад этишни, аризаси томонидан тўланган суд ҳаражатларини ўз зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, судҚАРОР ҚИЛДИ: «Агрофиэлд гроуп” МЧЖнинг Агрокимёхимоя ҳудудий акциядорлик жамияти Қамаши туман унитар корхонасини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Аризачи томонидан олдиндан тўланган суд ҳаражатлари ўз зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. С.Турсунов