← Назад
Решение #619916 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 март
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/742-сонли иш
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи Жиззах вилояти Давлат
солиқ бошқармасининг, жавобгар MAXSUS TA`MINOT TOMORQA XIZMATI
масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни тарафлардан: аризачи вакили А.Содиқов (ишончномага
асосан)нинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар MAXSUS TA`MINOT TOMORQA XIZMATI масъулияти
чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2023
йил январь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботини тақдим
этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили А.Содиқов кўрсатма
бериб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига солиқ ҳисоботлари тақдим
этилганлигини билдириб, аризани қонуний кўриб чиқишни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, ариза
юзасидан фикр билдирмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган
ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, MAXSUS
TA`MINOT TOMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамияти томонидан
2023 йил январь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботи
тақдим этилмаганлиги аниқланган.
Шу сабабли, Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи
ўринбосарининг қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида
жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун
хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Шунга қарамай жавобгар томонидан
ҳисобот топширилмагач, аризачи судга солиқ тўловчининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади,
273-моддасига кўра эса, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида
назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган
жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи
кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Мазкур Кодекснинг 111-моддасида солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан
ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилиши белгиланган.
Бироқ, аризачи томонидан судга тақдим қилинган маълумотномадан
кўринишича суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан 2023 йил
январь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботлари
топширилган.
Жавобгар томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилганлигини
инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни рад қилишни, ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат
божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи
ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 82, 111, 273-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза талаби қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят
судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
О.Эргашев