Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2302/612 Дата решения 27.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый Ирон Валс масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1059226 Claim ID 3170378 PDF Hash a2e6cebe01b9e39f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 1-моддаси онуннинг 1 law
онуннинг 13-моддаси онуннинг 13 law
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 200-моддаси ИПК 200 law
онуннинг 19-моддаси онуннинг 19 law
Текст решения 6 785 символов
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 27 март 1107-2302/612-сонли иш 4- Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида аризачи Тошкент вилоят экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар “Iron walls” МЧЖ фаолиятини далолатномада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги аризасини аризачи вакиллари У.Комилов, Д.Абжалова (ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Умиров (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (матнда аризачи ёки бошқарма деб юритилади) нинг 06.07.2022 йилдаги 363/А-сонли буйруғи асосида Оҳангарон туманида жойлашган “Iron walls” МЧЖ (матнда жавобгар ёки жамият деб юритилади) фаолиятида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижроси текширилган. Текширишда жамият экологик оқибатлар баёнотини (ЗЭП), атмосфера ҳавосига ташланмаларнинг белгиланган меъёрий лойиҳасини (ПДВ), рухсат этилган чегаравий чиқиндилар (ПДО), оқова сув ташланмаларнинг белгиланган меъёрини (ПДС) ишлаб чиқмасдан фаолияти олиб боргани аниқланган ва ушбу камчиликларни 01.08.2022 йилгача бартараф этиш юзасидан кўрсатма берилган. Бироқ, жамият ушбу камчиликларни бартараф қилмаган ва шундан сўнг бошқарма жамиятнинг фаолиятини тўхтатиш учун ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида иштирок этган бошқарма вакиллари аризани қувватлаб, жамиятнинг фаолиятини тўхтатишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жамият вакили жамият ғишт ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаши учун керак бўлган рухсатнома, лицензияларни расмийлаштириш ишлари якунига етмагани учун жамият ҳали фаолиятни бошламагани ҳақида тушунтириш берди ва аризани тўлиқ рад қилишни сўради. Суд тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмаларни тинглаб, тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида аризани рад этади. “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонуннинг (матнда Қонун деб юритилади) Қонуннинг 1-моддасида давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобланади. Қонуннинг 13-моддаси мазмунига кўра, ушбу Қонуннинг 11-моддасида кўрсатиб ўтилган объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш мажбурий ҳисобланади. Қонуннинг 11-моддасига кўра, давлат экологик экспертизаси объектлари қуйидагилардан иборат: давлат дастурларининг, концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари; барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини ажратиш материаллари; лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари; табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ, хўжалик ва бошқа хил фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларнинг лойиҳалари; техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар; атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар; кейинчалик уларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида ўтказилган ҳудудларни комплекс текшириш материаллари; шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари; махсус ҳуқуқий режимли объектлар. Аниқланишича, жамият экологик оқибатлар баёнотини (ЗЭП), атмосфера ҳавосига ташланмаларнинг белгиланган меъёрий лойиҳасини (ПДВ), рухсат этилган чегаравий чиқиндилар (ПДО), оқова сув ташланмаларнинг белгиланган меъёрини (ПДС) ишлаб чиқмаган, шунинг учун ушбу камчиликларни 01.08.2022 йилга қадар бартараф қилиш ҳақида кўрсатма берилган, бироқ жамият кўрсатмани ушбу муддат ичида бажармаган ва натижада жамиятнинг фаолиятини тўхтатиб туриш ҳақида судга ариза киритилган. Бироқ, суд аризада келтирилган асосларни яъни, экологик оқибатлар баёноти (ЗЭП), атмосфера ҳавосига ташланмаларнинг белгиланган меъёрий лойиҳаси (ПДВ), рухсат этилган чегаравий чиқиндилар (ПДО), оқова сув ташланмаларнинг белгиланган меъёри (ПДС) ишлаб чиқилмаганини жамият фаолиятини тўхтатиш учун асос ўрнида қабул қилмайди. Чунки, ИПК 68-моддаси 2-қисмида юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилиши кўрсатилган бироқ, суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жамиятнинг фаолияти тўхтатилмаса, атроф-муҳитга ва (ёки) атмосфера ҳавосига ортиқча чиқиндиларнинг чиқарилишига олиб келишини далиллар билан исботлаб бермади, меъёрий лойиҳаларнинг ишлаб чиқилмагани ҳолатини эса суд жамиятнинг фаолиятини тўхтатиш учун асос ўрнида қабул қилмасликни лозим топади. Ушбуларни инобатга олиб суд аризани қаноатлантиришни рад этади. Шу билан бирга, жамият фаолияти гарчи, 21.07.2022 йил куни текширилган бўлсада, бироқ текшириш далолатномаси жамиятга 13.01.2023 йил куни 02/03243-сонли жўнатма хат билан орадан олти ойга яқин вақт ўтиб тақдим қилингани, натижада текшириш ваколатига эга бўлган шахслар томонидан “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг айрим талаблари бузилгани бўйича суд хусусий ажрим чиқаришни лозим топади. Бинобарин, ИПК 200-моддасида, ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир, дейилган. Суд давлат божини муҳокама қилиб, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасида ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш ҳақидаги аризалар бўйича давлат божи ундирилмаслиги белгиланганини инобатга олади ва тарафларни давлат божи тўловидан озод этишни, бироқ олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни лозим топади ва ИПК 68, 72, 186, 215-222-моддалари асосида қ а р о р қ и л д и: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Тарафлар давлат божи тўловидан қонуний озод этилгани инобатга олинсин. Олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси зиммасида қолдирилсин. Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига нисбатан хусусий ажрим чиқарилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов