← Назад
Решение #620092 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 март
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/738-сонли иш
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи Жиззах вилояти Давлат
солиқ бошқармасининг, жавобгар BARAKA NUR GLOBAL хусусий
корхонасининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан:
аризачи вакили А.Содиқов (ишончномага асосан)нинг иштирокида суднинг ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар BARAKA NUR GLOBAL хусусий корхонасининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2023 йил январь ойи учун қўшилган
қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботини тақдим этгунига қадар бўлган
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб, жавобгар
томонидан суд мажлиси кунига қадар 2023 йил январь ойи учун қўшилган
қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботини тақдим этилмаганлигини билдириб,
аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, ариза
юзасидан фикр билдирмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган
ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, BARAKA NUR
GLOBAL хусусий корхонаси томонидан 2023 йил январь ойи учун қўшилган
қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботи тақдим этилмаганлиги аниқланган.
Шу сабабли, Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи
ўринбосарининг қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида
жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун
хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Шунга қарамай жавобгар томонидан
ҳисобот топширилмагач, аризачи судга солиқ тўловчининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади,
273-моддасига кўра эса, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида
назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган
жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи
кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Мазкур Кодекснинг 111-моддасида солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан
ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан 2023 йил январь ойи учун қўшилган қиймат солиғи
бўйича солиқ хисоботи тақдим этилмаганлиги ҳолати ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан тасдиғини топганлигини инобатга олиб, суд аризани
қаноатлантиришни, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини
инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг
222-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган
талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида
банклардаги
ҳисобварақлар
бўйича
операциялар
қандай
шартлар
бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 82, 111, 273-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан
жавобгар BARAKA NUR GLOBAL хусусий корхонасининг банклардаги
ҳисобварақларининг чиқим қисми (фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ
биринчи навбатда кўрсатилган тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларига
мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан
мустасно) бўйича операциялари жавобгар томонидан 2023 йил январь ойи учун
қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботи тақдим этгунига қадар
тўхтатиб турилсин.
Жавобгар томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилгач банк
томонидан солиқ органининг қарорига (маълумотига) асосан хўжаликнинг
ҳисобварақлар бўйича операциялари тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат
ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судолов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
О.Эргашев