Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/2146 Дата решения 27.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый YORQIN KELAJAK TADBIRKORLARI ишлаб чиқариш корхонаси
Source ID 1060360 Claim ID 3206168 PDF Hash 2103a977855fde04... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 4 005 символов
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 27 март 4-2101-2302/2146-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев, туман прокуратураси даъвогар “Х” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар А ишлаб чиқариш корхонасидан асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: туман прокуратураси даъвогар “Х” акциядорлик жамияти манфаатида судга мурожаат этиб, жавобгар А ишлаб чиқариш корхонасидан 4.129.146 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Жавобгар томонидан даъво аризаси нусхаси олингандан сўнг судга эътирознома тақдим этилмаган. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти тўғрисида 2023 йил 4 январда 54/71-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда - ФК деб юритилади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартномага кўра, даъвогар уланган электр тармоқлари орқали электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган бўлса-да, шартнома шартларига мувофиқ 4.129.146 сўмлик тўлов амалга оширилмасдан муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилган. муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогарнинг 4.129.146 сўм асосий қарзни ундириш талаби асосли. Шу сабабли, суд даъво талабининг 4.129.146 сўм асосий қарз ундиришни қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар А ишлаб чиқариш корхонасидан даъвогар “Х” акциядорлик жамияти фойдасига 4.129.146 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар А ишлаб чиқариш корхонасидан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига белгиланган тартибда апелляция шикояти бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.Джумаев