← Назад
Решение #620289 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 март
4-2101-2302/2155-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев, туман
прокуратураси даъвогар “Х” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар
ХХХдан асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
туман прокуратураси даъвогар “Х” акциядорлик жамияти
манфаатида судга мурожаат этиб, жавобгар ХХХдан 4.910.371 сўм асосий
қарзни ундиришни сўраган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси нусхаси олингандан сўнг судга
эътирознома тақдим этилмаган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида юридик
шахслар учун электр энергияси таъминоти тўғрисида 2023 йил 1 январда
54/10-сонли шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда - ФК деб юритилади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти
шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
Шартномага кўра, даъвогар уланган электр тармоқлари орқали
электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан етказиб берилган электр
энергияси жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган бўлса-да,
шартнома шартларига мувофиқ 4.910.371 сўмлик тўлов амалга
оширилмасдан муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилган.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Бироқ, даъво аризаси киритилгандан сўнг, жавобгар томонидан
4.910.371 сўм қарздорлик тўлиқ тўлаб берилган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра суд, қарздорлик судга мурожаат этилгандан сўнг
тўланганлиги боис, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига
300.000 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
30.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар “Х” акциядорлик жамияти фойдасига
олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ХХХдан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига
белгиланган тартибда апелляция шикояти бериши, прокурор протест
келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев