← Назад
Решение #620517 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 март
4-1102-2202/+++-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья А.К.Пайғамов раислигида,
Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг “++++” МЧЖ манфаатида жавобгар –
“+++++” МЧЖга нибатан 47.147.604 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – Б.Тошматов, жавобгар
вакили – А.Ниғманов (ишончнома асосида), учинчи шахс “Madaniyat-ShoxjahonShaxzoda” ф/х – Б.Сафаев (ишончонома асосида) иштирокида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
“++++” МЧЖ манфаатида (бундан буѐн матнда – даъвогар деб юритилади)
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“++++++” МЧЖ (бундан буѐн матнда – жавобгар деб юритилади)га нибатан
47.147.604 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари
тўлиқ қаноатлантириб, “Ҳалол меҳнат барака” МЧЖ ҳисобидан “++++” МЧЖ
фойдасига 47.147.604 сўм зарар ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилиб,
“Ҳалол меҳнат барака” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 942.952,08 сўм
давлат божи ундирилган.
Суднинг 2023 январь 23 мартдаги ажрими билан “+++++++” МЧЖнинг
аризаси қаноатлантириб, 2022 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарори янги
очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “++++” МЧЖ мутахассиси
Б.Тошматов судга ѐзма ариза тақдим қилиб, “+++++” МЧЖ хатловдан
ўтказилганда, сувдан фойдаланиш ҳолати аниқланиб, кўрсатма берилганлиги,
хатловда сув тармоғи ҳисобдон ташқари тармоқ деб кўрсатилганлиги бироқ,
қайта ўрганилганда хатловда “++++++” МЧЖ “субистъемолчи” эканлиги
маълум бўлган. Шу сабабли жамиятдан асоссиз ундирилган зарар бўйича
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга ѐзма фикрнома
тақдим қилиб, ҳақиқатда “+++++++++” МЧЖга тегишли ҳудуд олдин
“Madaniyat-Shoxjahon-Shaxzoda” ф/хги ҳисобланганлиги,“Ҳалол меҳнат барака”
МЧЖ фойдаланиб келган ичимлик суви “Madaniyat-Shoxjahon-Shaxzoda” ф/х
сув ҳисоблагичидан ўтган ҳолда фойдаланиб келганлиги, “Ҳалол меҳнат
барака” МЧЖ томонидан ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан
ноқонуний уланмаганлиги, “++++” МЧЖ Қибрай туман бўлими ходимлари
томонидан 2022 йил 12 апрелдаги ўказилган хатловда кўрсатилган маълумотлар
асоссиз эканлигини инобатга олган ҳолда ноқонуний ҳисобланган 47.147.604
сўм зарарни бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган “Madaniyat-Shoxjahon-Shaxzoda” ф/х вакили
судга ѐзма маълумотнома тақдим қилиб, “Madaniyat-Shoxjahon-Shaxzoda” ф/х
Қибрай сув таъминоти корхонаси билан ичимлик суви етказиб бериш бўйича
2016 йил 10 мартда 18-сонли шартнома тузилганлиги, ушбу шартномага асосан
етказиб берилган сув ҳисоблагич орқали ҳисоб-китоб қилиниб, сув таъминоти
корхонасига тўлов амалга оширилганлиги, 2017 йил 5 апрелдаги 01-17-сонли
кўчмас мулк олди-сотди шартномасига асосан “Madaniyat-Shoxjahon-Shaxzoda”
ф/х 9032,26 метр квадрат қисмини “Ҳалол меҳнат барака” МЧЖга сотганлиги,
“Ҳалол меҳнат барака” МЧЖ ичимлик сувини “Madaniyat-Shoxjahon-Shaxzoda”
ф/х га қарашли сув линиясидан олишини маълум қилиб, аризачининг аризасини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишини, суд
харажатларини эса даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “++++” МЧЖ Қибрай тумани
бўлими ходимлари томонидан 2022 йил
12 апрелда Қибрай тумани, Меҳнат
МФЙ, Бирдамлик кўчасида жойлашган МЧЖ фаолият юритаѐтган бинода,
сувдан тўғри ва оқилона фойдаланиши бўйича хатлов ўтазилганида, жавобгар
томонидан сув қувурига уланиш учун тегишли рухсатнома олинмасдан,
ўзбошимчалик билан 25 мм қувур орқали асосий сув қувурига уланиб олиб,
шартномасиз, сув ҳисоблагичсиз ичимлик сувидан фойдаланиб келаѐтганлиги
аниқланган ва 3 кун муддат ичида шартнома тузилиши, 30 кун муддатда сув
ҳисоблагич ўрнатиш ва тамғалаш учун ѐзма равишда Давлат хизматлари
Маркази орқали мурожаат қилиниши ҳақида кўрсатма берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ушбу кўрсатмалар қисман бажарилган яъни,
сув таъминоти билан шартнома тузилган лекин сув ҳисоблагич ўрнатилмаган
ҳамда тамғалаш учун Давлат хизматлари Марказига мурожаат қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги
194-сонли Қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва
оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”га асосан, сув сарфини
қувур кесими бўйича 90 кунга хисоб-китоб қилинганида 47.147.604 сўм
миқдорида зарар етказилганлиги маълум бўлган.
Мазкур зарарни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича юборилган
2022 йил 31 августдаги 1056-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шу
сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суднинг 2022 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари
тўлиқ қаноатлантириб, “Ҳалол меҳнат барака” МЧЖ ҳисобидан “++++” МЧЖ
фойдасига 47.147.604 сўм зарар ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилиб,
“Ҳалол меҳнат барака” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 942.952,08 сўм
давлат божи ундирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили судга ѐзма фикрнома тақдим қилиб,
ҳақиқатда “Ҳалол меҳнат барака” МЧЖга тегишли ҳудуди олдин “Madaniyat-
Shoxjahon-Shaxzoda” ф/хги ҳисобланганлиги, “Ҳалол меҳнат барака” МЧЖ
фойдаланиб келган ичимлик суви “Madaniyat-Shoxjahon-Shaxzoda” ф/х сув
ҳисоблагичидан ўтган ҳолда фойдаланиб келганлиги, “Ҳалол меҳнат барака”
МЧЖ томонидан ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний
уланмаганлиги, “++++” МЧЖ Қибрай туман бўлими ходимлари томонидан
2022 йил 12 апрелдаги ўказилган хатловда кўрсатилган маълумотлар асоссиз
эканлигини инобатга олган ҳолда ноқонуний ҳисобланган
47.147.604 сўм
зарарни бекор қилишни сўраган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар “Ҳалол меҳнат барака” МЧЖ
ҳисобидан 47.147.604 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
асоссиз ҳисоблайди.
Чунки, ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар “Ҳалол
меҳнат барака” МЧЖ учинчи шахс бўлган “Madaniyat-Shoxjahon-Shaxzoda”
ф/хга тегишли бўлган ерни сотиб олиб, субистеъмолчи сифатида уларнинг
ҳисоблагичлари орқали фойдаланиб келганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат
даъво аризасига илова қилинган даъвогар вакилининг ѐзма аризаси ҳамда
учинчи шахснинг судга тақдим қилган ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди.
Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвонинг жавобгар ҳисобидан 47.147.604 сўм
зарарни ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини эса даъвогар зиммасига юклашни лозим топиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 176-179,
186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармасининг “++++” МЧЖ манфаатида жавобгар “++++++” МЧЖ
ҳисобидан 47.147.604 сўм зарарни ундириш талаби қаноатлантириш рад
этилсин.
“++++” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 942.952,08 сўм давлат
божи ундирилсин.
“++++++” МЧЖ ҳисобидан cуднинг депозит ҳисоб рақамига 30.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 октябрдаги ҳал
қилув қарори ижроси юзасидан 2022 йил 25 ноябрда берилган ижро варақалари
бўйича ундирув бекор қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов