← Назад
Решение #620801 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
5 485 символов
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 март
4-2101-2302/2084-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев, туман
прокуратураси даъвогар “Х” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар
О масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
туман прокуратураси даъвогар “Х” акциядорлик жамияти
манфаатида судга мурожаат этиб, жавобгар О масъулияти чекланган
жамиятидан 3.001.725 сўм асосий қарз ва 1.275.601 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси нусхаси олингандан сўнг судга
эътирознома тақдим этилмаган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида юридик
шахслар учун электр энергияси таъминоти тўғрисида шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда - ФК деб юритилади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти
шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
Шартномага кўра, даъвогар уланган электр тармоқлари орқали
электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан етказиб берилган электр
энергияси жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган бўлса-да,
шартнома шартларига мувофиқ 3.001.725 сўмлик тўлов амалга
оширилмасдан муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилган.
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Даъвогарнинг 3.001.725 сўм асосий қарзни ундириш талаби асосли.
Шу сабабли, суд даъво талабининг 3.001.725 сўм асосий қарз ундиришни
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида 1.275.601 сўм пеня ундириш талаби ҳам
қўйилган.
Даъвогар томонидан пеня асосли ҳисобланган.
Шартноманинг 3.16-бандига кўра, ўз вақтида тўлов амалга
оширилмаганлиги учун ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,1 фоизи миқдорида (энергия махсус тартибда етказиб
берувчи корхоналар учун 0,2 фоиз), аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон
қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд, кредиторнинг шартнома талабларидан
келиб чиқадиган ҳаракатларини ва манфаатларини эътиборга олиб,
даъвонинг пеня ундириш талабини 300.000 сўм миқдорида
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига
300.000 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
30.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар О масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х”
акциядорлик жамияти фойдасига 3.001.725 сўм асосий қарз, 300.000 сўм
пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар О масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига
белгиланган тартибда апелляция шикояти бериши, прокурор протест
келтириши мумкин.
Б.Джумаев