← Назад
Решение #621367 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| онуни | 28 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 185 | — | code_article | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский
район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тel: (0 369) 423-37-57
Fax: (0 369) 423-37-57
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 25 март
№ 4-1603-2301/684
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармасининг «PRO FM» МЧЖ
манфаатида жавобгар- «DOCTOR ENERGY» МЧЖга нисбатан Шойхонтохур
тумани, Бўстон МФЙ, Ал-Хоразмий кўчаси, 65-уйда жойлашган ўлчами
62,14 кв.м. бўлган 19-хонадони учун жавобгар мулкдор бўлган вақтдан
бошлаб кўп қавватли уйни бошқариш тўғрисида шартнома тузиш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган
ҳужжатларни даъвогар вакили Ф.Хайдаров (ишончнома асосида)
иштирокида, видеоконференқалоқа режимида, ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар худудий
бошқармаси «PRO FM» МЧЖ манфаатида (бундан кейинги ўринларда
даъвогар деб номланади) Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унга кўра даъвогарга «DOCTOR ENERGY»
МЧЖ (бундан кейинги ўринларда жавобгар деб номланади)га нисбатан
Шойхонтохур тумани, Бўстон МФЙ, Ал-Хоразмий кўчаси, 65-уйда
жойлашган ўлчами 62,14 кв.м. бўлган 19-хонадони учун жавобгар мулкдор
бўлган вақтдан бошлаб кўп қавватли уйни бошқариш тўғрисида шартнома
тузиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво аризаси
важларини такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар вакили шу куни суд мажлисида иштирок
этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги
ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар вакили иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб,
даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ва
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни 7моддасига мувофик, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари
бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли
тартибда бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
ўринларда ФК деб номланади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, 2021 йил 22 декабрдаги
«Кредит қарздорлиги эвазига квартирани топшириш» шартномасига
асосан «PREMIUM RESIDENCE» МЧЖ томонидан «DOCTOR ENERGY» МЧЖга
Шойхонтохур тумани, Бўстон МФЙ, Ал-Хоразмий кўчаси, 65-уйда
жойлашган ўлчами 62,14 кв.м. бўлган 19-хонадони топширилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Кўп квартирали уйни бошқариш
тўғрисида»ги Қонуни 28-моддасига кўра, кўп квартирали уйни бошқариш
шартномаси бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан жойларнинг
мулкдорлари ўртасида ҳар бир жой мулкдори билан ушбу Қонун
талабларига мувофиқ ёзма шаклда, умумий йиғилиш қарорларида
кўрсатилган шартлар асосида тузилиши, шунингдек кўп квартирали уйни
бошқариш шартномаси бўйича бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи
жойлар мулкдорларининг топшириғига кўра, умумий мол-мулкни
бошқариш, лозим даражада сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш
бўйича келишилган муддат ичида ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш ва
(ёки) ишларни бажариш, кўп квартирали уйни бошқариш мақсадига
эришишга қаратилган бошқа фаолиятни амалга ошириш мажбуриятини ўз
зиммасига олиши назарда тутилган.
«HUVAYDO RESIDENCE» МЧЖ турар жой мажмуаси мулкдорларининг
01.01.2022 йилдаги 01-сонли умумий йиғилиш баённомасига асосан
мулкдорларнинг эллик фоизидан ортиқ қисми берган овозига кўра, «PRO
FM» МЧЖ хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ташкил этилган.
«PRO FM» МЧЖ ва «DOCTOR ENERGY» МЧЖ ўртасида кўп қавватли
уйни бошқариш тўғрисида шартнома лойихаси ишлаб чиқилган.
Даъвогар томонидан 09.12.2022 йилда жавобгарга почта алоқа
хизмати орқали юборилган талабнома ва унга илова қилиб кўп қавватли
уйни бошқариш тўғрисидаги шартнома лойихаси (оферта) юборилган
бўлсада, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шунга асосан, юқорида қайд этилган даъво аризаси важлари билан
судга мурожаат қилиб, жавобгарга мулкдор бўлган вақтдан бошлаб кўп
қавватли уйни бошқариш тўғрисида шартнома тузиш мажбуриятини
юклашни сўраган.
ФК 377-моддасига асосан Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга
мувофиқ оферта (шартнома лойиҳаси) йўлланган тараф учун шартнома
тузиш мажбурий бўлган ҳолларда бу тараф оферта олинган кундан
бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга акцепт тўғрисида ёки
акцептдан бош тортиши тўғрисида ёхуд офертани бошқа шартларда
акцептлаши тўғрисида (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар
баённомаси) билдириш йўллаши керак деб белгиланган.
ФК 365-моддасига асосан, оферта йўллаган шахс унинг акцептини
олган пайтда шартнома тузилган ҳисобланади.
Агар қонунга мувофиқ шартнома тузиш учун мол-мулкни топшириш
ҳам зарур бўлса, шартнома тегишли мол-мулк топширилган пайтдан
бошлаб тузилган ҳисобланади (ушбу Кодекснинг 185-моддаси).
Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги 203-сонли
«Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни
тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 6-бандида тушунтириш
берилганидек, ФК 365-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ оферта
йўллаган шахс унинг акцептини олган пайтда шартнома тузилган
ҳисобланади.
Офертада акцепт муддати кўрсатилган бўлса, акцепт оферта йўллаган
шахс томонидан унда кўрсатилган муддат мобайнида олинса, шартнома
тузилган ҳисобланади.
ФК 373-моддасининг биринчи қисмига кўра ёзма офертада акцепт
муддати кўрсатилмаган акцепт оферта йўллаган шахс томонидан қонун
ҳужжатларида белгилаб қўйилган муддатларда, агар бундай муддат
белгилаб қўйилган бўлмаса - бунинг учун нормал зарур бўлган вақт
мобайнида олинса, шартнома тузилган ҳисобланади.
Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ФК шартномаларни
тузишда шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан тарафлар
келишувга эришган ва у тегишли шаклга келтирилган бўлишидан
ташқари, қонунга биноан муайян ҳаракатларнинг бажаришни талаб
этилишини ҳам назарда тутади. Хусусан, ФК 732-моддасининг иккинчи
қисмига мувофиқ қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан
бошлаб тузилган ҳисобланади, ФК 759-моддасининг иккинчи қисмига
мувофиқ эса, банк омонати шартномаси омонат суммаси банкка келиб
тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади ва ҳ.к.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар
ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг жавобгарга нисбатан
Шойхонтохур тумани, Бўстон МФЙ, Ал-Хоразмий кўчаси, 65-уйда
жойлашган ўлчами 62,14 кв.м. бўлган 19-хонадони учун жавобгар мулкдор
бўлган вақтдан бошлаб кўп қавватли уйни бошқариш тўғрисида шартнома
тузиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талабларини асосли деб
ҳисоблайди ҳамда уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234,236,333,365-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг
66,72,75,118,128,170,176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «DOCTOR ENERGY» МЧЖга нисбатан Шойхонтохур тумани,
Бўстон МФЙ, Ал-Хоразмий кўчаси, 65-уйда жойлашган ўлчами 62,14 кв.м.
бўлган 19-хонадони учун жавобгар мулкдор бўлган вақтдан бошлаб кўп
қавватли уйни бошқариш тўғрисида шартнома тузиш мажбурияти
юклатилсин.
Жавобгар - «DOCTOR ENERGY» МЧЖ ҳисобидан «PRO FM» МЧЖ
фойдасига 30.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 3.000.000
сўм давлат божи, Олий судга 75.000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
А. Шокиров