Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1403-2101/871 Дата решения 25.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOJIKBULOQ DALASI" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Қўшработ туман ҳокимлиги
Source ID 1051786 Claim ID 3159109 PDF Hash 08134df004637b4e... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262-моддаси бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1403-2101/871-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Н.Умаров Апелляция инстанциясида ажрим қабул қилган судья - Ў.Муродов Кассация инстанциясида маърузачи судья - Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 25 март Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар “Tojikbuloq dalasi” фермер хўжалиги вакили Ф.Кубаев, Самарқанд вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассиси А.Шодиев, даъвогар Самарқанд вилоят адлия бошқармаси “Tojikbuloq dalasi” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар Қўшработ туман ҳокимлигига нисбатан 527 331 097 сўм миқдорида зарар ундириб бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судининг 2023 йил 24 январдаги ажрими устидан даъвогар “Tojikbuloq dalasi” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Самарқанд вилоят адлия бошқармаси (бундан буён матнда адлия бошқармаси деб юритилади) даъвогар “Tojikbuloq dalasi” фермер хўжалиги (бундан буён матнда адлия бошқармаси деб юритилади)нинг манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Қўшработ туман ҳокимлигидан даъвогар фойдасига 527 331 097 сўм миқдорида зарар ундириб беришни сўраган. Иштихон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судининг 2022 йил 30 августдаги ажрими билан адлия бошқармасининг даъвогар фермер хўжалиги манфаатида берган апелляция шикояти, апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судининг 2023 йил 24 январдаги ажрими билан даъвогар фермер хўжалигининг апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Мазкур ажрим устидан фермер хўжалиги томонидан кассация шикояти берилиб, унда ажримни бекор қилиш, муддатни тиклаб шикоятни иш юритувига қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, адлия бошқармаси томонидан апелляция шикояти бериш бўйича ариза берганлигини, бироқ адлия бошқармаси томонидан апелляция шикояти бермасдан муддатни ўтказиб юборилганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган фермер хўжалиги вакили кассация шикоятини тўлиқ қувватлаб, адлия бошқармаси томонидан ўз вақтида апелляция шикояти киритилмаганлигини, шу сабабли апелляция шикояти бериш процессуал муддати ўтказиб юборилганлигини, ҳал қилув қарори моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда қабул қилинганлигини шу сабабли апелляция шикояти бериш муддатини тиклаб, апелляция шикоятини апелляция инстанцияси судиа кўриш учун юборишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Самарқанд вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассиси А.Шодиев судга тушунтириш бериб, ерни тоифаси Ер кодексига асосан фақат туман ҳокимининг рухсати билан ўзгартирилиши мумкинлигини, фермер хўжалигини кўп тармоқли деб ҳисоблаш, бу дегани ижарага берилган ер майдонидан ер эгасининг рухсатисиз хоҳлаган мақсадда фойдаланиш ҳуқуқини бермаслигини ҳам маълум қилди. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган адлия бошқармаси ва Қўшработ туман ҳокимлиги вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра судлов ҳайъати ишни адлия бошқармаси ва Қўшработ туман ҳокимлиги вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, Иштихон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судининг 2023 йил 24 январдаги ажрими билан даъвогар фермер хўжалигининг апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция судида фермер хўжалиги вакиллари иштирок этган. Бундан ташқари фермер хўжалиги вакили 2022 йил 15 апрелда иш ҳужжатлари билан танишган ва улардан фото нусхалар олган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли Қарори 7-бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Апелляция инстанцияси суди даъвогар томонидан апелляция шикоятини беришда икки ойлик муддат ўтказиб берилганлигини асос қилиб, муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимосномани рад қилиб, апелляция шикоятини қабул қилишни рад қилиш тўғрисида асосли тўхтамга келинган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2015 йил 19 июндаги 283-сонли қарорининг 1-бандида иқтисодий судларнинг эътибори ишларни кўришда процессуал муддатларга қатъий риоя этиш иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишнинг, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда кўмаклашишнинг муҳим омиллардан бири ҳисобланишига қаратилиши, судлар ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга уларнинг ўз процессуал ҳуқуқларидан инсофли равишда фойдаланмасдан ва процессуал мажбуриятларини бажармасдан, суд муҳокамасининг асоссиз равишда узайтирилишига қаратилган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг олдини олиш чораларини кўриши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу Пленум қарорининг 2-бандида барча процессуал ҳаракатлар ишни кўраётган суд, ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан ИПК ва бошқа қонунлар ёки суд томонидан белгиланган муддатлар ичида бажарилиши лозимлиги, 4-бандида эса судлар процессуал муддатларнинг тугаши билан ишда иштирок этувчи шахслар процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини йўқотишини инобатга олишлари лозимлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати даъвогар томонидан келтирилган важлари билан келишмайди. Сабаби икки ойлик муддат қатъий бўлиб, ушбу муддат ўтгандан сўнг апелляция шикояти берилганда ҳар қандай вазиятда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш имконияти мавжуд эмас. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда асосли ажрим чиқарилган ва уни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвогар томонидан шикоят беришда ихтиёрий тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари даъвогардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Даъвогар “Tojikbuloq dalasi” фермер хўжалигининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 январдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “Tojikbuloq dalasi” фермер хўжалигидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов Р.Хайдаров