Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2201/2194 Дата решения 25.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилоят Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый РусЎзбектекс МЧЖ
Source ID 1054439 Claim ID 3156548 PDF Hash 6a6b0b0258eeb365... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 149-моддаси нинг 149 law
ИПКнинг 149-моддаси ИПКнинг 149 law
ИПКнинг 151-моддаси ИПКнинг 151 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 155-моддаси ИПКнинг 155 law
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1505-2201/2194-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – У.Эргашев Апелляция инстанциясида ажрим қабул қилган судья – И.Турсунов Кассация инстанциясида маърузачи судья - Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 25 март Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили И.Ҳайитбаев (2023 йил 23 мартдаги 01-12/822-сонли ишончнома асосида), Ж.Иброхимов (2023 йил 23 мартдаги 176-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Усманов (2022 йил 1 декабрдаги 697-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “RUSO`ZBEKTEKS” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасидан 1 515 270 000 сўм маблағни ундириш ва 303 054 000 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрдаги даъво аризани қайтариш ҳақидаги ажрими ҳамда Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йи 9 декабрдаги қароридан норози бўлиб, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан киритилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Риштон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “RUSO`ZBEKTEKS” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 1 515 270 000 сўм маблағни ундириш ва жавобгарга 303 054 000 сўм жарима қўллашни сўраган. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрь кунги ажрими билан даъвогарнинг жавобгардан 1 515 270 000 сўм маблағни ундириш ва 303 054 000 сўм жарима қўллаш ҳақидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги қарори билан суд ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда даъвогарнинг Рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш махсус комиссияси томонидан 2022 йил 22 апрелда жавобгарга 1 323 892 700 сўм маблағни Рақобатни ривожлантириш жамғармасига ўтказиш бўйича бажарилиши мажбурий кўрсатма бўлган кўрсатма берилганлигини, кўрсатма нусхаси махсус буюртмали хат билан жавобгарга юборилганлигини ва юборилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар аризага илова қилинганлигини, жавобгар томонидан кўрсатма устидан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига 2022 йил 19 майда шикоят қилинганлигини, мазкур шикоят Монополияга қарши курашиш қўмитаси апелляция кенгашида кўриб чиқилиб, кенгашнинг 2022 йил 17 июндаги 17-15-АКҚ-сонли қарорига асосан шикоятни қаноатлантириш рад этилганлиги ва ҳудудий бошқарма махсус комиссиясининг 2022 йил 22 апрелдаги 01-06/28-сонли қарорига ва шу кунги 01-06/28-сонли кўрсатмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, Рақобатни ривожлантириш жамғармасига ўтказиладиган маблағ суммаси 1 515 270 000 сўмга ўзгартирилганлигини, қарор нусхаси 2022 йил 22 июнда буюртмали хат билан жавобгарга юборилганлигини, ҳудудий бошқарманинг 2022 йил 22 апрелдаги қабул қилинган қарори бўйича фақатгина сумма ўзгарганлигини ва бошқа шу каби важларни баён қилиб, Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрь кунги ажримини бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳамда Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрь кунги ажримини бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили Б.Усманов кассация шикоятига эътироз билдириб, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлигини, талабнома нусхаси даъво аризасига илова қилинмаганлигини, бундан ташқари даъвогар томонидан ташкилотига фақатгина даъво аризасининг нусхаси юборилганлигини, даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлардан нусха юборилмаганлигини, шунингдек шикоят аризасига жавоб сифатида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши кураш қўмитаси томонидан юборилган кўрсатма қўмита ҳудудий бошқармаси томонидан ташкилотига тақдим этилмаганлиги ва кўрсатма ижросиз қолдирилганлигини билдириб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасликни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 149-моддасида белгиланган даъво аризасининг шакли ва мазмунига риоя қилмаган. ИПКнинг 149-моддаси иккинчи қисми 8-бандига асосан, даъво аризага жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, кўрсатилиши белгиланган. ИПКнинг 151-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, даъво аризасига илова қилиниши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрь кунги 225-сонли қарори билан тасдиқланган “Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (кейинги матнларда Низом деб юритилади) 33-бандига кўра, кўрсатмада ваколатли давлат органининг тўлиқ номи, ишнинг тартиб рақами, кўрсатма берилган сана, кўрсатма берилишига асос бўлган қарор тўғрисидаги маълумотлар, ўзига нисбатан кўрсатма берилаётган шахснинг номи, шахс томонидан бажарилиши керак бўлган аниқ хатти-ҳаракатлар (тўхтатиш, бартараф этиш, бундан кейин қонунчилик бузилишига йўл қўймаслик, асоссиз олинган даромадни истеъмолчиларга қайтариш, дастлабки ҳолатни тиклаш ва бошқалар) ҳамда бажариш муддатлари, кўрсатма юзасидан шикоят билдириш тартиби тўғрисида тушунтиришлар кўрсатилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрь кунги 239-сонли қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 42-бандида, жарима солиш суд тартибида, хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳуқуқ бузилиши содир этилиши айби тан олинган ва жарима ихтиёрий тўланган ҳолларда эса — монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади. Ушбу Низом бузилиши натижасида олинган маблағлар бир ой муддатда ихтиёрий тартибда тўланмаганда, монополияга қарши давлат органи истеъмолчиларга қайтариш ва/ёки олиб қўйилиши керак бўлган маблағлар ундирилиши тўғрисида судга мурожаат қилади. Даъвогар даъво талабида 1 515 270 000 сўм маблағни ундириш билан бирга жавобгарга нисбатан 303 054 000 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган. Даъвогарнинг 2022 йил 22 апрель кунги жавобгарга йўллаган кўрсатмасида ҳамда Ўзбекистон Ресупбликаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси апелляция кенгашининг 2022 йил 17 июнь кунги қарорида ҳам жавобгарга 303 054 000 сўм жаримани ихтиёрий равишда тўлаб қўйиш ҳақида кўрсатма берилмаган. Ваҳоланки, Низомнинг 32-бадига кўра, комиссия қарорида қонунчилик бузилганлиги факти аниқлангани тўғрисидаги хулоса, мазкур қонун бузилиши учун назар тутилган молиявий санкциялар миқдори, молиявий санкцияларни ихтиёрий равишда тўлаш муддати ва тартиби тўғрисидаги тушунтириш кўрсатилган бўлиши керак. Мазкур низомнинг 35-бандида, молиявий санкция қўлланиши назарда тутилган қонунчилик бузилганлиги факти аниқланганлиги тўғрисида ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс ваколатли давлат органи белгилаган муддат мобайнида қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўлашга ҳақли эканлиги белгиланган. Низомнинг 36-бандига кўра, агар қонунчиликни бузган шахс белгиланган муддат мобайнида ўзи содир этган қонунчилик бузилгани учун қонунчиликда назарда тутилган молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўламаса, ваколатли давлат органи тегишли молиявий санкциялар белгилаш тўғрисида судга мурожаат қилади. Бу ҳолатда даъвогар жавобгарга нисбатан молиявий санкция суммасини белгилаш ҳақида даъво аризаси киритишдан олдин юқоридаги Низом талабига ва талабнома юбориш тартибига риоя қилмаган. Гарчи даъвогарнинг 2022 йил 22 апрель кунги 01-06/28-сон қарорида жами 1 323 892 700 сўм маблағни Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган, кейинчалик апелляция кенгашининг 2022 йил 17 июнь кунги 17-15-АКҚ-сонли қарорида кўрсатмадаги бу сумма 1 515 270 000 сўмга ўзгартирилган бўлса-да, бироқ жавобгарга молиявий санкциянинг миқдори, уни ихтиёрий равишда тўлаш муддати ва тартиби тўғрисида тушунтириш кўрсатилмаган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 155-моддаси биринчи қисми 7-бандига кўра, мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни даъвогар тақдим этмаган бўлса, даъво аризасини қайтариш кўрсатиб ўтилган. Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ ажрим қабул қилган, шу сабабли апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб тўғри қарорга келган. ИПКнинг 281-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда кассация судлов ҳайъати ҳам даъвогар томонидан келтирилган важлари билан келишмайди. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда судлар томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда асосли ажрим чиқарилган ва уни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПК 118моддасига асосан даъвогар томонидан шикоят беришда ихтиёрий тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари даъвогардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрдаги даъво аризани қайтариш ҳақидаги ажрими ҳамда Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йи 9 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари Ш. Мирзахакимов Р. Хайдаров