← Назад
Решение #622301 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| исобкитоб шакли ва ФК | 246 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2203/599-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья С.Кадиров
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Ж.Хомидов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
24 март
2023 йил
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, судьялар
Ш.Мирзахакимов
ва
Б.Исрайловдан
иборат
таркибда,
А.Бахшуллоевнинг
котиблигида,
“TRASTBANK”
хусусий
акциядорлик банки вакили Ш.Холмуродов (2022 йил 20
июндаги 227-сонли ишончномага асосан), “EKODEZAYEN VA
TEXNODOM” хусусий корхонаси вакили А.Рахимов (рахбари),
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси
вакили М.Хамраев (2022 йил 6 июндаги 05/06-09-96-сонли ишончномага
асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
“EKODEZAYEN VA TEXNODOM” хусусий корхонаси манфаатида
жавобгар “TRASTBANK” хусусий акциядорлик банкидан
274 500 000 сўм, 78 918 860 сўм банк фоизи ва 22 525 000 сўм
жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Термиз туманлараро
иқтисодий
судининг
2022 йил 18 майдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11
августдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода
Сурхондарё вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ишдаги
ҳужжатларга
кўра,
“EKODEZAYEN
VA
TEXNODOM” хусусий корхонаси (мижоз, бундан буён матнда
даъвогар
деб
юритилади)
ва
“TRASTBANK”
хусусий
акциядорлик банкининг Термиз филиали (банк, бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил
21 июнда 2436-сонли банк ҳисобварағи шартномаси тузилган.
Шартноманинг 2-бандида шартнома, мижознинг аризаси
асосида, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига
мувофиқ, банк ҳисобварағи очиш, мижоз номига келиб тушган
пул маблағини унинг ҳисобварағига кирим қилиш, мижоз
ҳисобварағидан тегишли пул маблағини ўтказиш ва тўлаш,
касса хизмати кўрсатиш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа
операцияларни амалга ошириш, шунингдек тизимни қўллаган
ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон
ҳужжатларни алмашиш орқали юритиш юзасидан банк
томонидан мижозга тақдим этиладиган хизматлар билан
боғлиқ муносабатларни тартибга солиши белгиланган.
Даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
Палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, унда банк шартнома шартларини бузиб, мижознинг
ҳисобрақамидаги жами 313 700 000 сўмни бошқа ҳисоб
рақамларга ўтказиб юбориб, шундан 274 500 000 сўмини
мижозга умуман қайтармаганлиги важи билан жавобгардан
274 500 000 сўм, 78 918 860 сўм банк фоизи ва 22 525 000 сўм
жарима ундиришни сўраган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18
майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман
қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогарга 78 918 860 сўм
банк фоизи ундирилган.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 11 августдаги қарори билан ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан
кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни
бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда суд
томонидан
ундирилган
банк
фоизи
суммаси
асослантирилмаганлиги, даъво аризасида 192 400 000 сўм пул
маблағини қайтармаганлиги учун 27 ой муддатга 60 259 680
сўм,
34 350 000 сўм 19 ой муддатга қайтармагани учун 7 570 740
сўм
ва
86 900 000 сўмни қайтармагани учун 11 ой муддатга 11 088 440
сўм, жами 78 918 860 сўм фоиз ҳисобланганлиги, Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сон
қарорида фоизларни ҳисоблашда йилдаги (ойдаги) кунлар 360
кунга тенг деб қабул қилинган деб бегиланганлиги, даъвогар
томонидан 2019 йил 31 октябрда 30 млн. сўм, 2019 йил
5 ноябрда 10 млн. сўм, 2020 йил 4 январда 5 млн. сўм, 2020 йил
26 февралда 6,5 млн. сўм, 2020 йил 2 июнда 11 млн. сўм, 2021
йил
22 январда 20 млн. сўм, 2021 йил 29 январда 14 млн. сўм, 2021
йил
2 февралда 3,7 млн. сўм, 2021 йил 11 февралда 5,2 млн. сўм,
2021
йил
4 мартда 29 млн. сўм ва 2021 йил 2 апрелда 15 млн. сўм ўзи
томонидан ўтказилганлиги тўғрисида тўлов топшириқномалари
мавжудлиги, суд эса буни инобатга олмаганлиги, даъвогар
фоизни кунма-кун ҳисобламаган бўлса-да, фоиз суммаларини
бирлаштирган ҳолда ундиришни сўраганлиги, фоизларни
ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилганлиги, банк мажбуриятни
бажариш учун ўзига боғлиқ барча ҳаракатларни амалга
оширганлиги инобатга олинмаганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили кассация шикоятини
қувватлаб, даъвогарда асослантирилган ҳисоб-китоб йўқлиги,
уч қисмга бўлиб фоиз ҳисобланганлиги, даъвогарнинг тўлов
топшириқномалари билан пуллар ўтказилганлиги инобатга
олинмаганлиги,
ушбу
тўлов
топшириқномаларида
даъвогарнинг муҳр ва имзоси мавжудлиги, банк ўзига боҳиқ
барча
чораларни
кўрганлигини
билдириб,
шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятига
эътироз билдириб, жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмида
банк ходимлари томонидан даъвогарнинг ҳисобварағидан пул
ноқонуний
ечиб
олинганлиги
тасдиқланганлиги,
тўлов
топшириқномаларидаги имзолар қалбакилаштирилганлиги ҳам
суд ҳукмида кўрсатилганлигини билдириб, шикоятни рад
қилишни сўради.
Палата вакили ҳам даъвогарнинг важларини тасдиқлаб,
даъвогар томонидан шартномага асосан фоиз ва жарима
ҳисобланганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан баён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг
тўртинчи қисмига мувофиқ, жиноят ишлари бўйича суднинг
қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир
этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар
томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий
суд учун мажбурийдир.
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2022 йил
1 апрелдаги ҳукмидан маълум бўлишича, банкда ҳисобчи бўлиб
ишлаб келган Х.Йўлдошев даъвогарнинг ҳисобварағидан
ноқонуний равишда жами 313 700 000 сўмни юридик
шахсларнинг ҳисобварағига ўтказиб юборган. Суднинг ҳукми
билан Х.Йўлдошев айбли деб топилиб, Х.Йўлдошевдан даъвогар
фойдасига
235 500 000
сўм
ундирилиши,
Х.Йўлдошев
томонидан
зарарни
қоплаш
учун
Сурхондарё
вилоят
прокуратурасининг депозит ҳисобрақамига тўланган жами
270 000 000 сўм пул маблағлари ҳисобидан даъвогар ҳисобига
39 000 000 сўм, юқоридаги 235 500 000 сўм билан бирга
ҳисобланганда
жами
274 500 000
сўм
ундирилиши
белгиланган. Мазкур ҳукм қонуний кучида.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундун буён
матнда ФК деб юритилади) 327-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний
ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан
фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз
тўланиши керак.
Биринчи инстанция суди суд ҳукми билан қарзни ундириш
масаласи кўриб ҳал қилинганлигини инобатга олиб, ушбу
талабни қаноатлантиришни рад қилишни, даъвогарнинг
жавобгар ҳисобидан 78 918 860 сўм банк фоизи ундириш
талабини асосли деб қаноатлантириб, 22 525 000 сўм жарима
ундириш талабини эса асоссиз деб, қаноатлантириш рад
этишни лозим топган.
Апелляция
инстанцияси
суди
биринчи
инстанция
судининг хулосаси билан келишиб, суд томонидан жиноят
ишлари бўйича суднинг ҳукми билан ундириш белгиланган
суммани ва жаримани ундириш талабини қаноатлантиришни
рад этиш, жавобгардан банк фоизи ундириш тўғрисида асосли
тўхтамга келинган деб топган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
"Иқтисодий
суднинг
ҳал
қилув
қарори
тўғрисида"ги 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 1-банди
иккинчи хатбошига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос
келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ
бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик
ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг
бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд қарорларини бекор қилиш ёки
ўзгартириш учун юқорида қайд этилган асослар мавжуд эмас.
Жавобгарнинг кассация шикоятидаги даъвогар фоизни
кунма-кун ҳисобламай, фоиз суммаларини бирлаштирган ҳолда
ундиришни сўраганлиги, фоизларни ҳисоблашда хатоликка йўл
қўйилганлиги важлари билан келишиб бўлмайди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъво аризасида 192 400 000
сўм пул маблағини қайтармаганлиги учун 2019 йил 6
декабрдан
2022
йил
6 апрелгача бўлган давр учун 1,16 фоиз ҳисобида 2 231 840
сўмдан 27 ой муддатга 60 259 680 сўм, 34 350 000 сўм
маблағини қайтармаганлиги учун 2020 йил 29 августдан 2022
йил 6 мартгача бўлган давр учун 1,16 фоиз ҳисобида 19 ой
муддатга 7 570 740 сўм ва 86 900 000 сўм маблағини
қайтармаганлиги учун 2021 йил 2 апрелдан 2022 йил 6
мартгача бўлган давр учун 1,16 фоиз ҳисобида 11 ой муддатга
11 088 440 сўм, жами 78 918 860 сўм фоиз ҳисобланган.
Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим
масалалари
ҳақида”
200
7
йил
15 июндаги 163-сон қарорининг 8-бандида, агар тарафларнинг
келишувида, тарафлар учун мажбурий бўлган қоидаларда,
шунингдек иш муомаласи одатларида бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган фоизларни
ҳисоблашда йилдаги (ойдаги) кунлар 360 (30) кунга тенг деб
қабул қилиниши, 9-бандида эса фоизлар тўлов тартиби, ҳисобкитоб
шакли
ва
ФКнинг
246-моддасидаги
пул
мажбуриятларини
бажариш
жойи
ҳақидаги
қоидалар
тўғрисидаги шартларидан келиб чиқиб, агар қонунда ёхуд
тарафлар ўртасидаги битимда бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса ва мажбурият моҳияти ёки иш муомаласи одатларидан
ёхуд бошқа қўйилган оддий талабдан келиб чиқмаса, пул
мажбурияти ҳақиқатда бажарилган вақтга қадар ҳисобланиши
тўғрсида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда даъво аризасида пул маблағлари жами 14
та ҳолатда ноқонуний ечиб олинган бўлса-да, даъвогар
томонидан ушбу ҳолатларни уч қисмига шартли ажратиб,
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан келиб чиқиб
фоиз ҳисобланган ва ушбу ҳисоб-китоб даъво аризасида
кўрсатилган.
Судлов ҳайъати даъвогар томонидан ҳисобланган фоиз
суммасини қайта ўрганиб чиқиб, фоиз ҳисоб-китоби асосли
эканлигига яна бир ишонч ҳосил қилиб, гарчи биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида
78 918 860 сўм банк фоизини 192 400 000 сўмдан келиб чиқиб
ҳисобланган деб нотўғри кўрсатган бўлса-да, ҳал қилув
қарорининнг мазмунида фоизнинг тўлиқ асосли эканлиги
тўғрисидаги хулосадан келиб чиқиб, ушбу фоиз ҳисоблашга
асос бўлган суммани ҳал қилув қарорида янглиш кўрсатилган
деб ҳисоблаб, ушбу асос билан ҳал қилув қарорини ўзгартириш
киритишга зарурат мавжуд эмас деб топди.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмида банк
ходимлари томонидан даъвогарнинг ҳисобварағидан жами 14
та ҳолатда жами 313 700 000 сўмни ноқонуний ўтказиб
юборганлиги
аниқланганлиги
сабабли
судлов
ҳайъати
жавобгарнинг 2019 йил 31 октябрда 30 млн. сўм, 2019 йил 5
ноябрда 10 млн. сўм, 2020 йил 4 январда 5 млн. сўм, 2020 йил
26 февралда 6,5 млн. сўм, 2020 йил 2 июнда 11 млн. сўм, 2021
йил
22 январда 20 млн. сўм, 2021 йил 29 январда 14 млн. сўм, 2021
йил
2 февралда 3,7 млн. сўм, 2021 йил 11 февралда 5,2 млн. сўм,
2021
йил
4 мартда 29 млн. сўм ва 2021 йил 2 апрелда 15 млн. сўм
даъвогарнинг
тўлов
топшириқномалари
асосида
ўтказилганлиги ва бунда банкнинг айби мавжуд эмаслиги
тўғрисидаги важлари билан ҳам келишмайди.
ИПК
301-моддасининг
1-бандига
кўра,
кассация
инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати
жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан жавобгар томонидан кассация
шикояти билан мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган суд
харажатлари унинг зиммасида қолдирилиши лозим. Мазкур
ҳолатда суд харажатлари жавобгар томонидан ихтиёрий
тўланганлиги сабабли унинг зиммасида қолдириб, ишни
кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажатни жавобгардан
ундириш лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
7
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18
майдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11
августдаги қарори ўзгаришсиз, жавобгар “TRASTBANK”
хусусий
акциядорлик
банкининг
кассация
шикояти
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “TRASTBANK” хусусий акциядорлик банки
ҳисобидан
ишни
кассация
инстанциясида
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000
сўм харажат ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга
киради.
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов
Б.Исрайлов