Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/622 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тойлоқ тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "SELEKSIYA AGRO SANOAT" фермер хўжалиги
Source ID 1055278 Claim ID 3216324 PDF Hash cb3f83dd77447fb7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодексининг 431-моддаси кодекси 431 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 24 март 4-1405-2302/622-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи ХХХ ариза билан мурожаат қилиб, унда ЖЖЖ томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома ҳамда огоҳлантириш хати юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан Юридик шахслар ер солиғи бўйича 2023 йил учун солиқ ҳисоботи 2023 йил 6 март қадар тақдим этилмаганлиги баён қилиниб, ЖЖЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар ХХХ ва ЖЖЖ вакили иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан ишни даъвогар ва жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди. Суд, иш бўйича ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 431-моддасига кўра, солиқ ҳар бир солиқ даврининг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ ҳисоботи ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига қуйидаги муддатларга тақдим этилади: қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича — жорий солиқ даврининг 20 январидан кечиктирмай; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — жорий солиқ даврининг 1 майидан кечиктирмай. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ЖЖЖ томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаган. Шундан сўнг, Самарқанд туман давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи топширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шунинг учун, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Аризачи судга тақдим қилган маълумотномада жавобгар ЖЖЖ томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги маълум қилинган. Бироқ, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан камчиликлар бартараф қилинган. Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотномада, жавобгар томонидан камчиликлар бартараф қилинганлиги маълум қилинган. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Аризачи ХХХнинг аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Қ И Л Д И: Ф.Э.Юлдашев