← Назад
Решение #622351 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| кодекси | 410 | — | code_article | |
| удудида ушбу Кодекс | 411 | — | code_article | |
| кодекси | 417 | — | code_article | |
| ни ушбу Кодекс | 412 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 24 март
4-1405-2302/619-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи Самарқанд вилояти давлат
солиқ бошқармасининг жавобгар "OTABEK" масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи Самарқанд вилояти давлат солиқ
бошқармаси ариза билан мурожаат қилиб, унда "OTABEK" масъулияти чекланган жамияти
томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи
белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаганлигини, белгиланган
муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва жавобгарнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарнинг
шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома ҳамда
огоҳлантириш хати юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан Юридик шахслар
мол-мулк солиғи бўйича 2023 йил учун солиқ ҳисоботи 2023 йил 7 март қадар тақдим
этилмаганлигини билдириб, "OTABEK" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Суд мажлисида жавобгар Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ва "OTABEK"
масъулияти чекланган жамияти вакили иштирок этмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан ишни даъвогар ва жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда
қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши
лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 410-моддасига кўра, юридик
шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг солиқ тўловчилари (бундан буён
ушбу бобда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади:
1)
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
ушбу
Кодекснинг
411-моддасига мувофиқ солиқ солиш объекти ҳисобланувчи мол-мулкка эга бўлган
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари;
2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчмас мулкка эга бўлган Ўзбекистон
Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар.
Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган ерини аниқлашнинг имкони
бўлмаса, ушбу мулкка эгалик қилувчи ва (ёки) ундан фойдаланувчи шахс солиқ тўловчи
ҳисобланади.
Агар юридик шахс кўчмас мулкни молиявий ижарага (лизинг) олган бўлса, у ҳам
солиқ тўловчи деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 417-моддасига кўра, солиқ
тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 412-моддасига мувофиқ аниқланган солиқ
базасидан ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда
ҳисоблаб чиқаради.
Солиқ ҳисоботи солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига йилда бир
марта, солиқ ҳисоботи давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим
этилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "OTABEK" масъулияти чекланган жамияти
томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи
белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаган.
Шундан сўнг, Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасининг қарорига асосан
солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялари 10 кунга тўхтатилган.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва
огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Шунинг учун, аризачи Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси судга ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар "OTABEK" масъулияти чекланган жамиятининг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Бироқ, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан камчиликлар
бартараф қилинган. Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотномада,
жавобгар томонидан камчиликлар бартараф қилинганлиги маълум қилинган.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179, 186, 216-217, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Аризачи Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасининг аризасини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.Э.Юлдашев