← Назад
Решение #622424 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| кодекси | 431 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 24 март
4-1405-2302/611-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи Самарқанд вилояти давлат
солиқ бошқармасининг жавобгар "URGUT GOLDEN FRUITS" фермер хўжалигига
нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи Самарқанд вилояти давлат солиқ
бошқармаси ариза билан мурожаат қилиб, унда "URGUT GOLDEN FRUITS" фермер хўжалиги
томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи
белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаганлигини, белгиланган
муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва жавобгарнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарнинг
шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома ҳамда
огоҳлантириш хати юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан Юридик шахслар ер
солиғи бўйича 2023 йил учун солиқ ҳисоботи 2023 йил 6 март қадар тақдим
этилмаганлиги баён қилиниб, "URGUT GOLDEN FRUITS" фермер хўжалигининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Суд мажлисида жавобгар Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ва "URGUT
GOLDEN FRUITS" фермер хўжалиги вакили иштирок этмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан ишни даъвогар ва жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди.
Суд, иш бўйича ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо
берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда
қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши
лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 431-моддасига кўра, солиқ ҳар бир
солиқ даврининг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ
ҳисоботи ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига қуйидаги муддатларга
тақдим этилади:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича — жорий солиқ даврининг
20 январидан кечиктирмай;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — жорий солиқ даврининг
1 майидан кечиктирмай.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "URGUT GOLDEN FRUITS" фермер хўжалиги
томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи
белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаган.
Шундан сўнг, Самарқанд туман давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан
солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялари 10 кунга тўхтатилган.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва
огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Шунинг учун, аризачи Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси судга ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар "URGUT GOLDEN FRUITS" фермер хўжалигининг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи томонидан тақдим қилинган маълумотномада жавобгар
"URGUT GOLDEN FRUITS" фермер хўжалиги томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар ер
солиғи бўйича ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги маълум қилинган.
Суд, тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, аризада қайд этилган солиқ ҳисоботи
жавобгар "URGUT GOLDEN FRUITS" фермер хўжалиги томонидан тақдим этилмаганлигини
инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси
19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод
қилинган.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани
қаноатлантиришни, жавобгар "URGUT GOLDEN FRUITS" фермер хўжалиги томонидан
Солиқ кодексида белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига 2023 йил учун
Юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини топшириш орқали
ҳуқуқбузарликни бартараф этгунига қадар унинг банк муассасасидаги барча
ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқим қисмини тўхтатиб қўйишни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ва почта харажатлари
ундирмасликни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 220, 221 ва 222-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар "URGUT GOLDEN FRUITS"
фермер хўжалиги томонидан қонунда
белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига 2023 йил учун Юридик шахслар
ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларни тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарлик бартараф
этилгунига қадар унинг банк ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари
тўхтатиб турилсин.
Солиқ кодексининг 111-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик
қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек
қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги
ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи
банк муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи Самарқанд вилояти давлат
солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Аризачи Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси зиммасига ҳуқуқбузарлик
бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк
муассасаларига бир кун муддат ичида банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тиклаш ҳақидаги ёзма равишда кўрсатмани тақдим этиш юклатилсин.
Аризачи Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасининг ҳуқуқбузарлик
бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш
ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисобварақлардаги операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши
мумкин.
Судья
Ф.Э.Юлдашев