← Назад
Решение #622438 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 24 март
4-1501-2301/2265-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) ХХХни иштирокида, даъвогар «А»нинг жавобгар «Б»
акциядорлик жамиятидан 75 048 845 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, «Б» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 75 048 845 сўм қарздорликни регресс тартибда
ундиришни сўраган.
Даъвогар суд мажлисида ўз кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгарнинг 2022
йилнинг июнь, июль, август, сентябрь, октябрь, ноябрь, декабрь ойлари учун
40 263 876 сўм қарздорлиги мавжудлиги сабабли даъвони ушбу қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим
деб топди.
Суд, даъвогарнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, фуқаролар А.Рахимов, И.Мелибоев,
С.Мадалиев, М.Бўриева, Х.Ганиевларга 2022 йил давомида жавобгар корхонада
ишлаган даври учун даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикасининг
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига
асосан имтиёзли пенсия тайинланган ва ҳар ойда пенсия пули тўлаб келинган.
Мазкур пенсия пули ҳар ойнинг 10 санасига қадар жавобгар томонидан ўтказиб
берилиши лозим бўлсада, 75 048 845 сўмлик тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни ўтказиб бериш ҳақида
талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан
2022 йилнинг январь ойидан декабрь ойига қадарли жами 75 048 845 сўмни
регресс тартибда ундиришни сўраган.
Бироқ, даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган 2022 йилнинг январь
ойидан июн ойига қадарли тўлов суммалари суднинг 2022 йил 27 майдаги 4-15012204/1794-сонли, 2022 йил 24 июндаги 4-1501-2204/2572-сонли, 2022 йил 14
ноябрдаги 4-1501-2204/9437-сонли, 2022 йил 14 ноябрдаги 4-1501-2204/9433сонли ҳамда 2022 йил 20 ноябрдаги 4-1501-2204/8730-сонли ҳал қилув қарорлари
билан муҳокама қилиниб ундирилганлиги сабабли даъвонинг ундирилмай қолган
қисми 2022 йилнинг июнь ойидан декабрь ойига қадарли жами 40 263 876 сўмни
ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 110моддаси 2-бандига кўра, суд агар, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий
суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни
бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний
кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, иш юритишни тугатади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг (75 048 845 сўм - 40 263 876 сўм) = 34 784 969
сўмни жавобгар ҳисобидан ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатишни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги 357сонли Қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни
тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3.-бандига кўра,
пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими
ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини
бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида
тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга
харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади.
Ушбу Низомнинг 6.-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи
бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ
регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар.
Низомнинг 13-банди иккинчи хатбошисига кўра, пенсия жамғармасининг
ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармалари ва туман
(шаҳар) бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низомнинг 10-бандида
кўрсатилган маблағларни, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган
тақдирда, регресс даъволар бўйича ташкилотлардан ундириб олиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси 2, 3-қисмларига мувофиқ, мулк шаклидан қатъи
назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш
ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни
тўлаш, шунингдек ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия
ёшига тўлгунга қадар ушбу Қонун 12-моддасининг “б”-“ж” бандларига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказадилар.
Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига
қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига ажратиладиган Аҳолини иш билан таъминлашга
кўмаклашувчи жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади деб
белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
40 263 876 сўм қарздорликни регресс тартибда ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво аризани қисман қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан регресс тартибда 40 263 876 сўм
қарздорликни ҳамда тўланган 30 000 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда
жавобгардан Республика бюджетига 805 277,52 сўм давлат божини ундиришни
шунингдек, даъвогарнинг 34 784 969 сўм қарздорлик суммасини ундириш талаби
бўйича иш юритишни тугатишни ва даъвонинг ушбу қисми бўйича даъвогар
давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни
лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг
68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» фойдасига жавобгар «Б» акциядорлик жамияти ҳисобидан
регресс тартибда 40 263 876 сўм қарздорлик ҳамда 30 000 сўм почта харажати,
жами 40 293 876 сўм ундирилсин.
Жавобгар «Б» акциядорлик жамияти ҳисобидан 805 277,52 сўм давлат божи
Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига ундирилсин.
Даъвонинг 34 784 969 сўм ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ажрими
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти
(протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев