← Назад
Решение #622459 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
Фарғона шаҳри
2023 йил 24 март
4-1501-2301/2266-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХни иштирокида, даъвогар «А»нинг
жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан 18 186 170 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 18 186 170 сўм қарздорликни
регресс тартибда ундиришни сўраган.
Даъвогар суд мажлисида ўз кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгарнинг
2022 йилнинг сентябрь, октябрь, ноябрь, декабрь ойлари учун 6 286 577 сўм
қарздорлиги мавжудлиги сабабли даъвони ушбу қисмини қаноатлантиришни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд, даъвогарнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, фуқаро Р.Амоновга 2022 йил давомида
жавобгар корхонада ишлаган даври учун даъвогар томонидан Ўзбекистон
Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги
Қонунининг 12-моддасига асосан имтиёзли пенсия тайинланган ва ҳар ойда
пенсия пули тўлаб келинган. Мазкур пенсия пули ҳар ойнинг 10 санасига қадар
жавобгар томонидан ўтказиб берилиши лозим бўлсада, 18 186 170 сўмлик
тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни ўтказиб бериш ҳақида
талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 2022 йилнинг январь ойидан декабрь ойига қадарли жами
18 186 170 сўмни регресс тартибда ундиришни сўраган.
Бироқ, даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган 2022 йилнинг январь
ойидан 30 августига қадарли тўлов суммалари суднинг 2022 йил 14 ноябрдаги
4-1501-2204/9430-сонли ҳал қилув қарори билан муҳокама қилиниб
ундирилганлиги сабабли даъвонинг ундирилмай қолган қисми 2022 йилнинг
сентябрь ойидан декабрь ойига қадарли жами 6 286 577 сўмни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 110моддаси 2-бандига кўра, суд агар, фуқаролик ишлари бўйича суднинг,
иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, иш юритишни
тугатади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг (18 186 170 сўм - 6 286 577 сўм) =
11 899 593 сўм жавобгар ҳисобидан ундириш қисми бўйича иш юритишни
тугатишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги
357-сонли Қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ
пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
3.-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг
туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга
меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва
касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва
ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс
талабномани юборади.
Ушбу Низомнинг 6.-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи
бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка
мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини
таъминлайдилар.
Низомнинг 13-банди иккинчи хатбошисига кўра, пенсия жамғармасининг
ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармалари ва туман
(шаҳар) бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низомнинг 10-бандида
кўрсатилган маблағларни, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган
тақдирда, регресс даъволар бўйича ташкилотлардан ундириб олиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси 2, 3-қисмларига мувофиқ, мулк шаклидан
қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда
майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган
пенсияларни тўлаш, шунингдек ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда
тутилган пенсия ёшига тўлгунга қадар ушбу Қонун 12-моддасининг “б”-“ж”
бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга
мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни
қопловчи пул ўтказадилар.
Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга
тўлгунига қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган
пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Аҳолини иш билан
таъминлашга кўмаклашувчи жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга
оширилади деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
6 286 577 сўм қарздорликни регресс тартибда ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво аризани қисман қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан регресс тартибда 6 286 577 сўм
қарздорликни ҳамда тўланган 30 000 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда
жавобгардан Республика бюджетига 125 731,54 сўм давлат божини ундиришни
шунингдек, даъвогарнинг 11 899 592,7 сўм қарздорлик суммасини ундириш
талаби бўйича иш юритишни тугатишни ва даъвонинг ушбу қисми бўйича
даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божини
ундирмасликни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан регресс тартибда 6 286 577 сўм қарздорлик ҳамда 30 000 сўм почта
харажати, жами 6 316 577 сўм ундирилсин.
Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 125 731,54 сўм
давлат божи Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига ундирилсин.
Даъвонинг 11 899 593 сўм ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ажрими
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти
(протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев