Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/2264 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый "FERGHANA CEMENT" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1076041 Claim ID 3186597 PDF Hash 06b378f089a8f3e5... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
онунининг 12-моддаси онуни 12 law
онуни 66-моддаси онуни 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуннинг 14-моддаси онуннинг 14 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 Фарғона шаҳри 2023 йил 24 март 4-1501-2301/2264-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХни иштирокида, даъвогар «А»нинг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан 15 275 185 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 15 275 185 сўм қарздорликни регресс тартибда ундиришни сўраган. Даъвогар суд мажлисида ўз кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгарнинг 2022 йилнинг август, сентябрь, октябрь, ноябрь, декабрь ойлари учун 6 863 827 сўм қарздорлиги мавжудлиги сабабли даъвони ушбу қисмини қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогарнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, фуқаролар А.Жўраев, А.Марасуловларга 2022 йил давомида жавобгар корхонада ишлаган даври учун даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига асосан имтиёзли пенсия тайинланган ва ҳар ойда пенсия пули тўлаб келинган. Мазкур пенсия пули ҳар ойнинг 10 санасига қадар жавобгар томонидан ўтказиб берилиши лозим бўлсада, 15 275 185 сўмлик тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни ўтказиб бериш ҳақида талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2022 йилнинг январь ойидан декабрь ойига қадарли жами 15 275 185 сўмни регресс тартибда ундиришни сўраган. Бироқ, даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган 2022 йилнинг январь ойидан 30 июлига қадарли тўлов суммалари суднинг 2022 йил 2 ноябрдаги 41501-2204/8992-сонли ҳал қилув қарори билан муҳокама қилиниб ундирилганлиги сабабли даъвонинг ундирилмай қолган қисми 2022 йилнинг август ойидан декабрь ойига қадарли жами 6 863 827 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 110моддаси 2-бандига кўра, суд агар, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, иш юритишни тугатади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг (15 275 185 сўм - 6 863 827 сўм) = 8 411 358 сўмни жавобгар ҳисобидан ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3.-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. Ушбу Низомнинг 6.-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар. Низомнинг 13-банди иккинчи хатбошисига кўра, пенсия жамғармасининг ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган маблағларни, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича ташкилотлардан ундириб олиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси 2, 3-қисмларига мувофиқ, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш, шунингдек ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунга қадар ушбу Қонун 12-моддасининг “б”-“ж” бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказадилар. Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 6 863 827 сўм қарздорликни регресс тартибда ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, даъво аризани қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан регресс тартибда 6 863 827 сўм қарздорликни ҳамда тўланган 30 000 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 137 276,54 сўм давлат божини ундиришни шунингдек, даъвогарнинг 8 411 358 сўм қарздорлик суммасини ундириш талаби бўйича иш юритишни тугатишни ва даъвонинг ушбу қисми бўйича даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «А» фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан регресс тартибда 6 863 827 сўм қарздорлик ҳамда 30 000 сўм почта харажати, жами 6 893 827 сўм ундирилсин. Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 137 276,54 сўм давлат божи Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига ундирилсин. Даъвонинг 8 411 358 сўм ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ажрими устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев