Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/2881 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Файз Бинокор Гранд хусусий фирмаси
Source ID 1056779 Claim ID 3217919 PDF Hash b855f6707c30e17e... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 24 март 4-1501-2304/2881-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов, даъвогар "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖнинг жавобгар – “Файз Бинокор Гранд” хусусий корхонасидан 3 429 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар – “Файз Бинокор Гранд” хусусий корхонасидан 3 429 000 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ѐзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади” деб белгиланган. таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган. ФК 325-моддасида агар мажбуриятни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади. Қонунда ѐки шартномада зарарни эмас, балки фақат неустойкани ундириб олишга йўл қўйиладиган; зарар ҳам неустойкадан ташқари тўла ҳажмда ундириб олиниши мумкин бўлган; кредиторнинг танловига кўра ѐки неустойка ѐхуд зарар ундириб олиниши мумкин бўлган ҳоллар белгиланиши мумкинлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 60-бандида “Бевосита «Ўзбекэнерго» АЖ ва (ѐки) «Ўзбекгидроэнерго» АЖ корхоналарининг электр тармоқларидан ҳамда истеъмолчилар ѐки субистеъмолчилар электр тармоқлари орқали узатиладиган электр энергияси учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли тарифлар бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ амалга оширилади. Барча электр энергияси истеъмолчилари (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан биргаликда ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин ҳар ой беш кун мобайнида фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузишлари шарт” деб кўрсатилган. Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 1 апрелда 4511-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш намунавий шартномаси” тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шунингдек шартноманинг 4.2-бандида истеъмолчи етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаши, энергия истеъмолининг белгиланган режимларига риоя этиш мажбуриятларини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этишни сўраб 2023 йил 10 февраль куни юборилган 100-сонли талабнома жавобгар томонидан ижро қилинмаган. Жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга оширишни кечиктириб келган ҳолда 2023 йил 1 февраль ҳолатига асосий қарздорлиги 3 429 000 сўмни ташкил қилган. бартараф қилинмаган. Бундан ташқари, жавобгарнинг қарздорлиги солиштирма далолатнома, счѐт фактура ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 3 429 000 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра суд, даъвони қаноатлантириб, даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига жавобгар “Файз Бинокор Гранд” хусусий корхонасидан 3 429 000 сўм асосий қарзни ва 30 000 сўм почта ҳаражатини ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, суд, ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ жавобгар ҳисобидан 300 000 сўм давлат божи суммасини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 118, 129,170, 176-179, 203-4, 203-5- моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво қаноатлантирилсин. Даъвогар - “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига жавобгар – “Файз Бинокор Гранд” хусусий корхонасидан 3 429 000 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар “Файз Бинокор Гранд” хусусий 300 000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. корхонасидан Тарафлар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов