Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/2879 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Фергана Керамикс Индастрй масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1056765 Claim ID 3219686 PDF Hash 8f9ee70ad512e73e... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 24 март 4-1501-2304/2879-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов, даъвогар Қувасой шаҳар прокурорининг “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг манфаатини кўзлаб жавобгар «Fergana ceramics industry» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 5 536 738 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Қувасой шаҳар прокурори Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар «Fergana ceramics industry» масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5 536 738 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ѐзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, Қувасой шаҳар электр таъминоти корхонаси билан «Fergana ceramics industry» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 4 январь кунги 370665-сонли юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти юзасидан шартнома имзоланган. Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга оширилмасдан келинган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буѐн матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ѐки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Мазкур қарздорлик электрон тўловлар бўйича талаблар реестри ва солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 5 536 738 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 5 536 738 сўм асосий қарз ва тўланган 30 000 сўм почта харажати ҳамда Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Даьво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «Fergana ceramics industry» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 5 536 738 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Fergana ceramics industry» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Тарафлар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: ҚИЛДИ: Х.Жамолиддинов