Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/2709 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят кенгаши Ответчик / Подсудимый Ёдгорлик масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1076046 Claim ID 3214968 PDF Hash e88847eb4aa9fd77... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 130-моддаси тисодий процессуал кодекси 130 code_article
ИПК 131-моддаси ИПК 131 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ) 2023 йил 24 март 4-1501-2304/2709-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили ХХХ (ишончнома асосида), жавобгар вакили ХХХ (жамият раҳбари) иштирокида, даъвогар «А»нинг жавобгар – "Б" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 337 962 600 сўм қарздорлик ундирувини гаровга қўйилган мўлкга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар «А» жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар – "Б" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 337 962 600 сўм қарздорлик ундирувини гаровга қўйилган мўлкга қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, мазкур низо бўйича жавобгар билан келишувга эришганликларини баён қилиб, келишув битимини тасдиқлашни сўради. Жавобгар вакили ҳам тарафлар ўртасида келишув битими тузилганлиги боис иш юритишни тугатишни сўради. Суд тақдим этилган хужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан келишув битимини тасдиқлашни лозим деб топди. Иш материалларига қараганда, Фарғона вилоят касаба уюшмаси кенгаши билан "Б" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 16 июль куни 06/2020-сонли 300 000 000 сўмлик фоизсиз қарз шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан қарз 10.06.2021 йилгача бўлган муддатга берилган. Тўловлар таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2020 йил 16 июль куни реестр рақами 202001599000705-сонли ипотека шартномаси тузилиб, унга асосан жавобгарга тегишли Марғилон шаҳар Ёрқин МФЙ И.Захриддин кўчаси 138-уйда жойлашган биноиншоотларнинг бир қисми, яъни лит.0021-тикув цехи қурилиш майдони 227.61 кв.м., фойдали майдони 189.9 кв.м., 0025-тайёрлаш цехи қурилиш майдони 427.9 кв.м., фойдали майдони 357.28 кв.м., 0038-омбор қурилиш майдони 153.86 кв.м., фойдали майдони 145.37 кв.м, 0039-маъмурий биноси қурилиш майдони 89.47 кв.м., фойдали майдони 70.21 кв.м. бўлган бино-иншоотлар гаровга қўйилган. Жавобгар шартномада олган мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли муқаддам Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 5 май кунги 4-1501-2102/1108-сонли келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрими ва 2021 йил 28 июнь кунги 4-1501-2102/2312-сонли ҳал қилув қарорлари қабул қилинган. Ушбу суд ҳужжатларида даъвогар томонидан ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш талаби қўйилмаган. Қонуний кучга кирган суд ижро ҳужжатлари даъвогарга тақдим қилинган. Жавобгар шартномада олган мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги ва суд ҳужжатларини ижро қилмаганлиги оқибатида низо келиб чиққан. Мазкур низо бўйича тарафлар ўртасида 2023 йил 23 март куни келишув битими тузилган бўлиб, унда тарафлардан жавобгар даъво аризасида кўрсатилган 337 962 600 сўм қарз суммаси ундирувини гаровга қўйилган Марғилон шаҳар Ёрқин МФЙ И.Захриддин кўчаси 138-уйда жойлашган бино-иншоотларнинг бир қисми, яъни лит.0021-тикув цехи қурилиш майдони 227.61 кв.м., фойдали майдони 189.9 кв.м., 0025-тайёрлаш цехи қурилиш майдони 427.9 кв.м., фойдали майдони 357.28 кв.м., 0038-омбор қурилиш майдони 153.86 кв.м., фойдали майдони 145.37 кв.м, 0039-маъмурий биноси қурилиш майдони 89.47 кв.м., фойдали майдони 70.21 кв.м. бўлган бино-иншоотларга қаратишга, даъвогар томонидан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар томонидан тўланишига келишиб олинган. Суд мазкур келишув битимида баён қилинган шартларни ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида юқорида қайд этилган шартлар асосида тузилган келишув битими қонун ҳужжатлари талабларига зид эмас ҳамда бошқа шахсларнинг қонуний манфаатларига путур етказмайди деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 130-моддасида “Суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади” деб белгиланган. ИПК 131-моддаси 1-қисмига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. ИПК 110-моддаси 1-қисми 7-бандига кўра келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, иш юритиш тугатилади. Бундай ҳолда суд тарафлар ўртасида юқоридаги шартлар асосида тузилган келишув битими қонун талабларига зид эмаслигини, ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказмаслигини, келишув битими тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни лозим топади. Юқоридаги кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 130 – 134, 195-моддаларини қўллаб, суд, АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар «А» ва жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 23 мартда, тарафлардан жавобгар даъво аризасида кўрсатилган 337 962 600 сўм қарз суммаси ундируви гаровга қўйилган Марғилон шаҳар Ёрқин МФЙ И.Захриддин кўчаси 138-уйда жойлашган бино-иншоотларнинг бир қисми, яъни лит.0021-тикув цехи қурилиш майдони 227.61 кв.м., фойдали майдони 189.9 кв.м., 0025-тайёрлаш цехи қурилиш майдони 427.9 кв.м., фойдали майдони 357.28 кв.м., 0038-омбор қурилиш майдони 153.86 кв.м., фойдали майдони 145.37 кв.м, 0039-маъмурий биноси қурилиш майдони 89.47 кв.м., фойдали майдони 70.21 кв.м. бўлган бино-иншоотларга қаратишга, даъвогар томонидан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар томонидан даъвогарга тўланиши ҳақидаги шартлар асосида тузилган келишув битими тасдиқлансин. Иш юритиш тугатилсин. Мазкур ажримдан устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят(протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов