Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/582 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "AMINA ALIFA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1055289 Claim ID 3217345 PDF Hash a29802db3631c4b2... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодексининг 410-моддаси кодекси 410 code_article
удудида ушбу Кодекснинг 411-моддаси удудида ушбу Кодекс 411 code_article
кодексининг 417-моддаси кодекси 417 code_article
ни ушбу Кодекснинг 412-моддаси ни ушбу Кодекс 412 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 24 март 4-1405-2302/582-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи Хххнинг жавобгар жжжга нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи Ххх ариза билан мурожаат қилиб, унда жжж томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома ҳамда огоҳлантириш хати юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича 2023 йил учун солиқ ҳисоботи 2023 йил 7 март қадар тақдим этилмаганлигини билдириб, жжжнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар Ххх ва жжж вакили иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан ишни даъвогар ва жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 410-моддасига кўра, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бобда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади: 1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодекснинг 411-моддасига мувофиқ солиқ солиш объекти ҳисобланувчи мол-мулкка эга бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари; 2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчмас мулкка эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар. Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган ерини аниқлашнинг имкони бўлмаса, ушбу мулкка эгалик қилувчи ва (ёки) ундан фойдаланувчи шахс солиқ тўловчи ҳисобланади. Агар юридик шахс кўчмас мулкни молиявий ижарага (лизинг) олган бўлса, у ҳам солиқ тўловчи деб эътироф этилади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 417-моддасига кўра, солиқ тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 412-моддасига мувофиқ аниқланган солиқ базасидан ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда ҳисоблаб чиқаради. Солиқ ҳисоботи солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига йилда бир марта, солиқ ҳисоботи давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жжж томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаган. Шундан сўнг, Хххнинг қарорига асосан солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи топширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шунинг учун, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар жжжнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Аризачи судга тақдим қилган маълумотномада жавобгар жжж томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги маълум қилинган. Суд, тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, аризада қайд этилган солиқ ҳисоботи жавобгар жжж томонидан тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни, жавобгар жжж томонидан Солиқ кодексида белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига 2023 йил учун Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини топшириш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунига қадар унинг банк муассасасидаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқим қисмини тўхтатиб қўйишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ва почта харажатлари ундирмасликни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 220, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л Д И: Аризачи Ххх нинг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар жжж томонидан қонунда белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига 2023 йил учун Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботларни тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунига қадар унинг банк ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилсин. Солиқ кодексининг 111-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи Ххх зиммасига юклатилсин. Аризачи Ххх зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига бир кун муддат ичида банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги ёзма равишда кўрсатмани тақдим этиш юклатилсин. Аризачи Хххнинг ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисобварақлардаги операциялар тиклансин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев