Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-18-2204/11 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Arch Energy Limited хорижий корхона Ответчик / Подсудимый "KO`KDUMALOQ-GAZ O`ZBEKISTON-SHVESARIYA QK" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1068818 Claim ID 3082767 PDF Hash 5b607e7d4e36cde0... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 41-моддаси онуни 41 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-18-2204/11-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Д.Рахимов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Б.Исрайлов Кассация инстанциясида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 24 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Ш.Мирзахакимов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “ARCH ENERGY LIMITED” компанияси вакили Ш.Касимова (2022 йил 12 майдаги ишончнома ва 2022 йил 5 августдаги 140-сонли ордер асосида), “KO’KDUMALOQ-GAZ” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси вакили М.Қодиров (2023 йил 23 январдаги 156-сонли ордер асосида), Д.Ахматов (2023 йил 12 январдаги 14-06/м-сонли ишончнома ва 2023 йил 12 январдаги 58/2022-хс-сонли ордер асосида), “O’ZBEKNEFTGAZ” акциядорлик жамияти вакили Р.Шарипов (2022 йил 12 сентябрдаги 01-12/2-51-сонли ишончнома асосида) ва Б.Анаркулов (2023 йил 1 февралдаги 01-12-2-26-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “ARCH ENERGY LIMITED” компаниясининг жавобгар “KO’KDUMALOQ-GAZ” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасига нисбатан “KO’KDUMALOQ-GAZ” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси иштирокчиларининг баённома билан расмийлаштирилган умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан Қашқадарё вилоят судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 ноябрдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “ARCH ENERGY LIMITED” компанияси (бундан буён матнда даъвогар, компания деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “KO’KDUMALOQ-GAZ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона (бундан буён матнда жавобгар, МЧЖ ҚК деб юритилади)нинг 2019 йил 11 июлдаги 60-сонли баённомаси билан расмийлаштирилган умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 24 августдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “O’ZBEKNEFTGAZ” акциядорлик жамияти ва “Gaz Projekt Development Asia AG” компанияси жалб қилинган. Қашқадарё вилоят судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган ва даъво муддати қўлланилиб, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор қилишни ҳамда даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда, МЧЖ ҚК Уставининг 13.8-бандига асосан иштирокчиларининг умумий йиғилиши 100% иштирокчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирок этган бўлса ваколатли ҳисобланиши, 2019 йил 11 июлдаги умумий йиғилишда даъвогар вакили Овасафян Айказ қатнашган деб ёзилган бўлса-да, бироқ ушбу вақтда А.Овасафян Ўзбекистон ҳудудида бўлмаганлиги, чегара қўшинларининг 2022 йил 10 сентябрдаги хатига кўра А.Овасафян 2019 йил 1 июлдан шу кунга қадар Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги тўғрисида маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида ёзилганлиги, суд эса буни инобатга олмаганлиги, даъво аризаси 2022 йил 8 июлда электрон тақдим этилган бўлиб, жавобгар ёзма фикрида 2022 йил 13 июлда тақдим этилган даъво аризасига нисбатан уч йиллик даъво муддати ўтган деб сўраганлиги, суд даъво муддатини 2019 йил октябрдан бошлаб ҳисоблаб, 2022 йил 8 июлда икки йилу 8 ойда даъво берилганлигини қайд этганлиги, жавобгар уч йиллик даъво муддатини сўраган бўлса, суд икки ойлик даъво муддатини қўллаганлиги, даъвогар вакилининг жавобгар раҳбарига ёзган хатларидан йиғилиш тўғрисида билган деб нотўғри тўхтамга келганлиги, шунингдек, судлар томонидан А.Овасафяннинг умумий йиғилишда қатнашганлигига аниқлик киритилмаганлиги, биринчи инстанция судида МЧЖ ҚК номидан 2022 йил 26 июлдаги рақамсиз ишончнома асосида адвокат М.Қодиров ва ушбу рақамсиз ишончнома асосида жавобгар билан юридик хизмат кўрсатиш шартномаси тузган ҳуқуқшунос А.Рахимов қатнашганлиги, шартнома бўйича вакил ишончномадан ташқари судга шартнома бўйича вакил мақомини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши, шунингдек адвокатнинг ваколати ордер билан тасдиқланиб, Адлия вазирининг 2009 йил 8 апрелдаги 1938-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Адвокат томонидан ишни олиб боришга ордер шаклини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғининг 2-бандига кўра лозим даражада расмийлаштирилмаган, доғ туширилган ва ёзувлари ўчирилган ордерлар ҳақиқий эмаслиги қайд этилганлиги, М.Қодировнинг ордерида унинг тартиб рақами ва санаси кўрсатилмаганлиги, ордер беришга асос бўлган ҳужжат, яъни шартнома, ордер ишонч билдирувчи шахсга қандай иш бўйича юридик ёрдам кўрсатиш учун берилганлиги белгиланмаганлиги, вакил А.Рахимовнинг буйруғи ёки ишончномадан ташқари судга шартнома бўйича вакил мақомини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этмаганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилишни ҳамда даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари шикоятга нисбатан эътироз билдириб, кассация шикоятини рад қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган “O’ZBEKNEFTGAZ” АЖ вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилиши сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган “Gaz Projekt Development Asia AG” компанияси вакили суд мажлисида иштирок этмади, лекин судга ёзма фикр юбориб, ёзма фикрда кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, МЧЖ ҚК Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2004 йил 14 сентябрда №002057-реестр рақами билан давлат рўйхатига олинган. 2008 йил 11 апрелдаги 12-сонли иштирокчилар умумий йиғилиш қарори билан МЧЖ ҚКнинг устави ва таъсис шартномаси янги таҳрирда тасдиқланган. Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 4 февралда рўйхатга олинган МЧЖ ҚК таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра жамият устав фондида иштирокчиларнинг улушлари қуйидаги миқдорларда тақсимланган. - “MUBORAKNEFTGAZ” МЧЖ 50%; - “Gaz Projekt Development Asia AG” компанияси 25%; - “O’ZBEKNEFTGAZ” АЖ 12,5%; - “ARCH ENERGY LIMITED” компанияси 12,5%. МЧЖ ҚК иштирокчиларининг 2019 йил 11 июлдаги жамият бош директорини тайинлаш (сайлаш) тўғрисида қабул қилинган. 60-сонли қарорига асосан Умаров Отабек Таштемирович 2019 йил 13 июлдаги 97-к-сонли буйруқ асосида директор лавозимига киришган. Даъвогар шикоятда келтирган важларига кўра, умумий йиғилиш қарори қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда уни хабардор қилмасдан ёки иштирокини таъминламасдан ҳуқуқ ва манфаатларига хилоф равишда қабул қилинганлигини асос қилиб, умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция суди жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириб, даъво муддатини қўллаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишда даъво аризада 4-18-2107/18-сонли иқтисодий иш бўйича ижро иши қўзғатилгандан кейин ижро иши билан танишиш мобайнида, яъни 2022 йил 14 июнда МЧЖ ҚК бош директори О.Умаров иштирокчиларнинг 2019 йил 11-июлдаги 60-сонли умумий йиғилиш қарори билан сайланганлиги тўғрисида хабар топганлигини қайд этилган бўлса-да, бироқ даъвогар директори А.Овасафян томонидан 2019 йил 21 октябрда 44.0519-сонли МЧЖ ҚК бош директори О.Умаровга хат ёзганлиги, бундан ташқари даъвогар ва унинг вакили томонидан “МЧЖ ҚК бош директори О.Умаров номига бир неча маротаба хатлар билан мурожаат қилинганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг қабул қилинган ушбу қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кунни айнан 2019 йил 21 октябрдан ҳисоблаб, даъво муддатининг ўта бошлашини айнан шу кундан ҳисоблашни лозим топиб, даъво аризаси билан судга 2022 йил 8 июлда, яъни умумий йиғилиш қарори тўғрисида билиши лозим бўлган кундан икки йилу саккиз ой ўтгач мурожаат қилинганлиги асос қилиб олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 154-моддасининг биринчи қисмига кўра даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. ФК 151-моддасининг биринчи қисмига кўра айрим турдаги талаблар учун қонунчиликда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин. “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 41-моддасининг биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. ФК 153-моддасининг учинчи қисмига кўра қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда даъвогар МЧЖ ҚКнинг бош директори О.Умаров тайинланганлигидан хабари бўлган, бу бош директор О.Умаров номига даъвогар директори А.Овасафян томонидан йўлланган 2019 йил 21 октябрдаги 45.05-19-сонли, 2020 йил 6 январдаги 01.01-20-сонли 2020 йил 3 мартдаги 03.01-20-сонли, 2020 йил 19 августдаги 21.01-20-сонли, шунингдек даъвогар вакили Ш.Касимованинг 2021 йил 1 февралдаги хати, бош директор О.Умаровнинг жавобгар вакили номига йўллаган 2021 йил 4 февралдаги 51-06/м-сонли хат ва ёзишмалари билан тасдиқланган бўлиб, даъвогар шу вақтдан бошлаб О.Умаровни бош директор лавозимига тайинланганлигини билган ва даъвогарда умумий йиғилиш қарори юзасидан низолашиш ҳуқуқи вужудга келган. Бироқ даъвогар қонунда белгиланган муддатда жавобгар билан судда низолашмаган. Шу сабабли биринчи инстания суди даъво муддати ўтган деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг апелляция шикоятидаги МЧЖ ҚК иштирокчиларининг 2019 йил 11 июлдаги умумий йиғилишида даъвогар вакили А.Овасафян қатнашган деб ёзилганлиги, бироқ ушбу вақтда А.Овасафян Ўзбекистон ҳудудида бўлмаганлиги, чегара қўшинларининг 2022 йил 10 сентябрдаги хатида А.Овасафян 2019 йил 1 июлдан шу кунга қадар Ўзбекистонга кирганлиги тўғрисида маълумот йўқлиги ҳақида ёзилганлигини суд инобатга олмаганлиги тўғрисидаги важлари билан келишмай, биринчи инстанция суди даъвонинг мазмуни бўйича қарор қабул қилмаганлиги, ушбу важларни текшириб, ҳуқуқий баҳо беришга зарурат бўлмаганлиги, шунингдек, судлов ҳайъати аризада уч йиллик даъво муддатини қўллаш сўралганлиги, бироқ суд томонидан асоссиз равишда икки ойлик даъво муддати нотўғри қўлланилганлиги тўғрисидаги важлар билан ҳам келишмай, жавобгар вакили судга тақдим этган аризаси ва ёзма фикрида икки ойлик даъво муддати билан боғлиқ қонун нормаларини кўрсатиб, уч йиллик муддат ўтганлигини важ қилиб даъво муддатини қўллашни сўраганлиги, жавобгар ушбу ҳолатда даъво муддатини қўллаш билан боғлиқ ниятини изҳор қилганлигининг ўзи етарли бўлганлиги, бунда суд томонидан қисқартирилган даъво муддати қўлланилишида моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаси бузилмаган деб топиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, тўғри тўхтамга келган. ИПК 299-моддасига асосан суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция ва апелляция инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанцияси қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг биринчи қисмига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича: ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан даъвогар томонидан ихтиёрий тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. 6 Бинобарин судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси процессуал кодекси 118, 299, 301-303-моддаларини қўллаб, Иқтисодий қарор қилади: Қашқадарё вилоят судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари: Ш.Мирзахакимов