Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2224/459 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “CROSSOVER HEALTHCARE FUND LLC” Ответчик / Подсудимый “DILYAZ BIZNES” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1050684 Claim ID 3176785 PDF Hash f2cfb25a43b911cb... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 8-моддаси нинг 8 law
онун 11-моддаси онун 11 law
онунининг 6-моддаси онуни 6 law
онун 8-моддаси онун 8 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-10-2224/459-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Б.Кеунимжаева Апелляция инстанциясида маърузачи судья - Р.М.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 24 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили – адвокат Д.Ахматов (2022 йил 21 июндаги ишончнома асосида), жавобгар вакили – адвокат Ж.Хўжамкулов (2022 йил 16 декабрдаги 1006-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, даъвогар “CROSSOVER HEALTHCARE FUND LLC” компаниясининг жавобгар “DILYAZ BIZNES” масъулияти чекланган жамияти зиммасига жамиятнинг фаолиятига боғлиқ ҳужжатларнинг нусхаларини бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “CROSSOVER HEALTHCARE FUND LLC” компанияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “DILYAZ BIZNES” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) зиммасига жамиятиинг фаолиятига боғлиқ ҳужжатларнинг нусхаларини бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Усмонов Мухаммед Муталибович, Тўлаганов Шахриёр Фарход ўғли, “ST GLOBAL INVESTING CORPORATION” ва Шайхонтоҳур тумани Давлат хизматлари маркази жалб қилинган. Ишни кўриш жараёнида даъвогар даъво предметига ўзгартириш киритиш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига жамиятнинг фаолиятига боғлиқ ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим қилиш ва таништириш мажбуриятини юклашни сўраган. Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарни даъво предметига ўзгартириш киритиш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилиниб, жавобгар зиммасига жамиятнинг фаолиятига боғлиқ ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим қилиш ва таништириш мажбурияти юклатилган. Мазкур суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда иш материалларида жавобгарга ёхуд унинг ижро этувчи органига даъво талабидаги ҳужжатларни тақдим этишни сўраб мурожаат этганлиги ҳақида бирор-бир ҳужжат мавжуд эмаслиги, суднинг ҳал қилув қарорида даъвогарнинг ишончли вакили жавобгарнинг раҳбарига 2022 йил 20 июлдаги 113-сонли адвокат сўрови билан мурожаат этганлиги кўрсатиб ўтилганлиги, бироқ иш материалларида ушбу адвокат сўрови нусхаси, у жамият томонидан ёки жамият раҳбари томонидан қабул қилиб олинганлиги ёхуд ушбу адвокат сўрови даъвогарнинг ишончли вакили томонидан жамиятнинг юридик манзили ёки жамият раҳбарига почта хизмати орқали юборилганлигини тасдиқловчи бирор-бир ҳужжат мавжуд эмаслиги, биринчи инстанция судида бўлиб ўтган суд мажлисида тарафлар тегишли тартибда жалб қилинмаганлиги, даъвогар вакили даъво предметига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги аризасини тақдим қилганлиги, ушбу ариза тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи бирор-бир ҳужжат мавжуд эмаслиги, “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 8-моддасига асосан жамият иштирокчилари қонунчиликда ва жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиши мумкинлиги, хўжалик ва молиявий фаолиятига оид ҳужжатларни ёки банк кўчирмалари ёхуд ходимлар иш ҳақи тўғрисидаги ҳужжатлардан нусхалар беришни талаб қилиш ҳуқуқи назарда тутилмаганлиги, Қонун 11-моддасининг учинчи қисмида жамият иштирокчисининг, аудиторнинг ёки исталган манфаатдор шахснинг талабига биноан жамият уларга жамиятнинг таъсис ҳужжатлари билан, шу жумладан унга киритилган ўзгартиришлар билан танишиш имкониятини бериши шартлиги, жамият иштирокчисининг талабига биноан жамият унга жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави нусхаларини бериши шартлиги белгиланганлиги, “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида юридик ёрдам кўрсатилиши муносабати билан адвокат томонидан сўралган ҳужжатларни ёки уларнинг тасдиқланган кўчирма нусхаларини қонунчиликда белгиланган тартибда бериши шарт бўлган давлат органлари ва бошқа органлардан, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан маълумотномалар, тавсифномалар ҳамда бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш мумкинлиги, жамиятнинг эса иштирокчилар ўзлари келишиб олган қоидага амал қилган ҳолда тижорат сирини ташкил этувчи ҳужжатларни беришга ваколати йўқлиги ва беришга мажбур эмаслиги, даъвогар жамият директорини жаримага тортилганлиги тўғрисидаги жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг қарорига таянганлиги, бироқ қарорда жамият раҳбари адвокат сўровига нусхалар бермаганлиги учун эмас, балки сўровга жавоб бермаганлиги учун айбдор деб топилганлиги, даъвогар муқаддам ўзининг вакили орқали барча сўралган ҳужжатлар ва маълумотлар билан танишиб олганлиги, бу ҳолат даъвогарнинг ихтиёрида бўлган қурилишга оид ҳужжатлар билан тўлиқ исботланиши, агар даъвогар қайсидир ҳужжатлар билан танишиш истагини билдирса, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида вакили орқали танишиши мумкинлиги, даъвогар томонидан сўралаётган ҳужжатлар ва маълумотлар банк ва тижорат сирини ташкил қилишини кўрсатган. 3 Cуднинг 2023 йил 9 мартдаги ажрими билан фуқаро Носирханов Абдулазиз Абдусафиханович ишга гувоҳ сифатида чақиртирилган. Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни, суд ҳужжатини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида гувоҳ сифатида сўралган Носирханов Абдулазиз Абдусафиханович судга кўргазма бериб, жавобгар томонидан тилхат орқали қабул қилинган ҳужжатлар даъвогар вакилига топширилганлигини баён қилди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апеллция шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Қонун 11-моддасининг учинчи қисмига кўра, жамият иштирокчисининг, аудиторнинг ёки исталган манфаатдор шахснинг талабига биноан жамият уларга жамиятнинг таъсис ҳужжатлари билан, шу жумладан унга киритилган ўзгартишлар билан танишиш имкониятини бериши шартлиги, жамият иштирокчисининг талабига биноан жамият унга жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави нусхаларини бериши шартлиги белгиланган. Мазкур модда талабидан келиб чиқиб, даъвогарнинг жамиятнинг устави ва таъсис шартномалари нусхаларини, 2018, 2019, 2020, 2021 йиллар ва 2022 йилнинг 9 ойидаги навбатдаги ва навбатдан ташқари таъсисчилар умумий йиғилишининг баённомалари нусхаларини тақдим этиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талаби асосли ва у қаноатлантирилиши лозим. Чунки, жамият иштирокчилари қонун талаби асосида мазкур ҳужжатлардан нусха олиш ҳуқуқига эгадир. Жавобгар жамият иштирокчиси ҳисобланади ва у жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарорларидан нусха олиш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Шунинг учун жамият иштирокчиларининг жамиятдан нусха бериш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талаби асослидир ва ушбу талаб ҳам қаноатлантирилиши лозим. Қонун 8-моддасининг учинчи қисмида жамият иштирокчилари қонунчиликда ва жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишишга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Яъни, жамият иштирокчиси жамиятнинг бухгалтерия ҳужжатлари билан танишиш ҳуқуқига эга эканлиги қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу боис, Давлат солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган ёки электрон солиқдан қабул қилинганлиги ҳақидаги тасдиқнома илова қилинган ҳолда 2019, 2020, 2021 йиллардаги бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, 2020-2022 йиллардаги ходимлар ва уларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар, 2020 йилдан 2022 йилгача бўлган касса айланмаси бўйича ҳисобварақлардан банк кўчирмалари, 2022 йил 1 январдан 2022 йил 1 октябргача бўлган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари реестри, 2022 йил 1 октябрь ҳолатига жамият балансидаги асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар тўғрисидаги маълумотнома билан таништириш мажбурияти юклатиш ҳақидаги даъвогарнинг талаби ҳам асосли ҳисобланади ва у қаноатлантирилиши лозим. Даъвогарнинг 2020-2022 йиллардаги жамият активларининг 25 фоизидан ортиқ суммасига тузилган шартномаларнинг нусхалари, 2020-2022 йиллардаги манфаатдор шахслар иштирокида тузилган шартномаларнинг нусхалари, шунингдек жамият иштирокчилари билан тузилган хўжалик шартномаларининг нусхалари, 2020-2022 йиллардаги жамиятнинг мавжуд ёки келажакдаги активларини бегоналаштиришни назарда тутувчи келишувлар, жамиятнинг молмулкини бегоналаштириш тўғрисидаги шартномаларнинг, хусусан, нотурар жой биноларни сотиш шартномасининг нусхалари, жамиятнинг сотиладиган молмулкнинг қийматини белгилашнинг ҳисоб-китоблари тўғрисидаги маълумотлар нусхаларини тақдим қилиш ва таништириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талаби асоссиз ва у рад этилиши лозим. Чунки, Қонун 8-моддасининг учинчи қисмида жамият иштирокчилари қонунчиликда ва жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Бундан ташқари, жамият уствининг 3.1-бандида қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган. Яъни, қонунда жамият ўзининг иштирокчисига бундай ҳужжатлардан нусха беришга мажбур эканлиги назарда тутилмаган. Демак, қонунда жамият иштирокчиларининг жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган бўлса-да, биринчи инстанция суди даъвогарнинг жамиятнинг фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлардан нусхалар олиш ҳақидаги талабини қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни лозим топади. Бундай ҳолатда, апелляция инстанцияси ҳал қилув қарори бекор қилинаётганлиги муносабати билан биринчи инстанция судида даъвогар томонидан тақдим этилган даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 157-моддасининг биринчи қисмига асосан иш юритишга қабул қилиниши, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинишини лозим деб ҳисоблайди. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 278-моддасининг биринчи қисми 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатини бекор қилишни, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Жавобгар томонидан апелляция 5 шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “DILYAZ BIZNES” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “CROSSOVER HEALTHCARE FUND LLC” компаниясининг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. “CROSSOVER HEALTHCARE FUND LLC” компаниясининг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “DILYAZ BIZNES” масъулияти чекланган жамияти зиммасига: - “DILYAZ BIZNES” масъулияти чекланган жамиятининг устави ва таъсис шартномалари нусхаларини (янги таҳрирдаги); - 2018, 2019, 2020, 2021 йиллар ва 2022 йилнинг 9 ойидаги навбатдаги ва навбатдан ташқари таъсисчилар умумий йиғилишининг баённомалари нусхаларини тақдим этиш; - Давлат солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган ёки электрон солиқдан қабул қилинганлиги ҳақидаги тасдиқнома илова қилинган ҳолда 2019, 2020, 2021 йиллардаги бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот; - 2020-2022 йиллардаги ходимлар ва уларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар; - 2020 йилдан 2022 йилгача бўлган касса айланмаси бўйича ҳисобварақлардан банк кўчирмалари; - 2022 йил 1 январдан 2022 йил 1 октябргача бўлган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари реестри; - 2022 йил 1 октябрь ҳолатига жамият балансидаги асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар тўғрисидаги маълумотнома билан таништириш мажбурияти юклатилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: В. Сатторова Р. Сагатов