Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/392 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "WORLD KINDERGARDEN" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый QUYICHIRCHIQ TUMANI TIBBIYOT BIRLASHMASI
Source ID 1076246 Claim ID 3174849 PDF Hash f9ab3c97a3180950... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
тисодий Процессуал кодексининг 131-моддаси тисодий Процессуал кодекси 131 code_article
онунининг 29-моддаси онуни 29 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 370 202 56 08. АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2302/392-сонли иш 2023 йил 24 март 4-1103- Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Э.Р.Курбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар "WORLD KINDERGARDEN" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар QUYICHIRCHIQ TUMANI TIBBIYOT BIRLASHMASI ҳисобидан 298.000.000 сўм моддий зарар ва 40.000.000 сўм маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар "WORLD KINDERGARDEN" масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар QUYICHIRCHIQ TUMANI TIBBIYOT BIRLASHMASI ҳисобидан 298.000.000 сўм моддий зарар ва 40.000.000 сўм маънавий зарар ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этмади. Судга даъвогар томонидан илтимоснома киритилиб, 16.03.2023 йилда тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, мазкур иқтисодий ишни кўрмасдан қолдиришни сўраган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ҳамда даъвогар томонидан тақдим этилган медиатив келишув билан танишиб, даъвогарнинг илтимосномасини қаноатлантиришни ҳамда мазкур иқтисодий ишни кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасининг иккинчи қисмида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар "WORLD QUYICHIRCHIQ TUMANI TIBBIYOT BIRLASHMASIнинг балансида бўлган бинодан маълум муддат фойдаланганлиги ва мазкур фойдаланиш давомида бинога таъмирлаш ишлари олиб борганлиги, шундан келиб чиқиб бугунги кунда қилинган харажатларни жавобгардан ундириш лозимлигини маълум қилиб тегишли ҳужжатларни судга тақдим этган. Даъвогар мазкур қилинган харажатлар натижасида ўзига етказилган зарарни ундириш юзасидан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Даъвогар томонидан судга тарафлар ўртасида 16.03.2023 йилда тузилган медиатив келишув тақдим этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганда иш кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогар томонидан олдиндан қисман тўланган 3.000.000 сўм давлат божини маълумотномага асосан қайтарилишини ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195, 196моддаларини қўллаб, суд Қ И Л Д И: Даъвогар "WORLD KINDERGARDEN" масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 3.000.000 сўм давлат божи даъвогар "WORLD KINDERGARDEN" масъулияти чекланган жамиятига маълумотномага асосан қайтарилсин. Олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати даъвогар "WORLD KINDERGARDEN" масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Э.Р.Курбонов