← Назад
Решение #622719 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 124 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
IQTISODIY SUDI
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 март
4-1802-2301/461-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Сафаров раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида даъвогар Қашқадарё вилоят
давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “BESНCНASНMA BIZNES MAХ”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар «BESHCHASHMA
ULGURJI SAVDO MARKAZI» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан асоссиз
ҳисобга олинган 31.173.930 сўмлик қўшилган қиймат солиғини ундириш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ҳ.Эшонқулов (09.03.2023
йилдаги 20/1-21227-сонли ишончнома), жавобгар раҳбари А.Худойбердиев
(жавобгар раҳбари)лар иштирокида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди
биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар “BESНCНASНMA BIZNES MAХ” масъулияти
чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар «BESHCHASHMA ULGURJI SAVDO
MARKAZI» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан асоссиз ҳисобга олинган
31.173.930 сўмлик қўшилган қиймат солиғини ундириш оқибатини қўллашни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низо юзасидан
тушунтириш бериб, жавобгар фаолияти бўйича камерал назорат таҳлили
натижасида тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича шубҳали операциялар
амалга оширилганлиги кўринганлигини, қўшимча жавобгарда ушбу маҳсулотлар
мавжуд эмаслигини, ушбу битим кўзбўямачилик учун тузилганлиги сабабли
шартномада кўрсатилган миқдорда маҳсулотлар реализация қилинмаганлигини,
шартномага асосан тузилган ҳужжатлар кўриб чиқилганда жамиятга реализация
қилинган деб қайд этилган товарларнинг кирими қўшимча жавобгарнинг
бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлигини, шунингдек юк хатлари
Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган йўриқнома талабларига
мувофиқ эмаслигини, мазкур ҳолатлар эса Солиқ кодекси талаблари бўйича
шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилишига асос бўлишини маълум қилиб,
даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва вакили даъво талабига
нисбатан қарши эътирозлар билдириб, даъво талаби асоссиз эканлигини,
қўшимча жавобгар билан тузилган шартнома қонун ҳужжатларига асосан
расмийлаштириб берилганлигини, шартномада кўрсатилган миқдор ва
ассортиментдаги товарларни сотиб олганлигини, ушбу сотиб олинган
маҳсулотлар учун қўшимча қиймат солиғи билан пул маблағларини ўтказиб
берганлигини, маҳсулотларни деҳқон бозорида арзонлаштирилган нархларда
сотиш учун заҳира яратилганлигини, ушбу ҳолатлар туман ҳокимлиги ва
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилганлигини, ушбу
ҳолатларнини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигини, реализация қилинган
товарлар тегишли ҳисоб-фактураларда акс этганлигини, қўшимча жавобгар
раҳбари суднинг ҳукмига кўра жавобгарликка тортилганлигини баён қилиб,
даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси қўшимча
жавобгарнинг судга маълум бўлган охирги манзилига юборилган бўлсада,
манзилда йўқлиги тўғрисида почта маълумотномаси тақдим этилган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига
асосан ишни қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Шунга кўра, суд низо юзасидан тарафларнинг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ўз ички
ишончи асосида ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан маълум
бўлишича, Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил
24 майдаги 20-00601-кт-сонли буйруғига асосан жавобгар “BESНCНASНMA
BIZNES MAХ” масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил апрелдан 2022 йил
мартга қадар давридаги фаолияти юзасидан камерал солиқ текшируви
ўтказилган.
Камерал текширув натижасида жавобар “BESНCНASНMA BIZNES MAХ”
масъулияти чекланган жамияти томонидан 2020 йил апрелдан 2022 йил мартга
қадар бўлган давр давомида солиқ тўлмаслик хавфи юқори бўлган қўшимча
жавобгар «BESHCHASHMA ULGURJI SAVDO MARKAZI» масъулияти чекланган
жамияти билан жами 239.000.130 сўмлик, шу жумладан қўшилган қиймат солиғи
суммаси 31.173.930 сўм бўлган “шубҳали” молиявий операциялар амалга
оширилган-лиги ва жамият ҳисоботида ушбу жамият ёзиб берган ҳисобфактуралар асосида бюджетга тўланмаган жами 31.173.930 сўмлик қўшилган
қиймат солиғи тўланган деб ҳисобга олинган аниқланган.
Аниқланган ҳолат бўйича даъвогар томонидан жавобгарнинг шахсий
кабинетига 2022 йил 9 июнда ушбу ҳолатларни қайта кўриб чиқиб, асосланган
ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида талабнома юборилган.
Жавобгар томонидан ушбу талабномага нисбатан 2022 йил 21 июнда
асослантирилган маълумотлар берилган.
Шундан сўнг, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
14, 76, 269-моддаларига асосан жавобгар “BESНCНASНMA BIZNES MAХ”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар «BESHCHASHMA
ULGURJI SAVDO MARKAZI» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2021 йил
08 февралдаги шартнома кўзбўямачилик учун тузилганлиги сабабли ҳақиқий
эмас деб топиш ҳамда ушбу шартнома ва ҳисоб-фактураларга асосан асоссиз
ҳисобга олинган 31.173.930 сўмлик қўшилган қийматини солиғини ундириш
оқибатини қўллашни сўраб судга даъво ариза билан мурожаат қилинган.
Суд даъво талабини тарафларнинг тушунтиришлари ва тақдим этилган
далиллардан келиб чиқиб, уни асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг 124-моддасига мувофиқ юридик оқибатлар туғдириш
нияти бўлмаган ҳолда номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан
ҳақиқий эмасдир.
Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса
(кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир
қоидалар қўлланилади.
Жавобгар “BESНCНASНMA BIZNES MAХ” масъулияти чекланган жамияти
ҳамда қўшимча жавобгар «BESHCHASHMA ULGURJI SAVDO MARKAZI» масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 08 февралда тузилган 24-сонли олдисотди шартномасининг 1.1-бандига асосан сотувчи ўзига тегишли бўлган товар
(маҳсулот)ни сотиб олувчига мулк қилиб топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома бўйича тегишли ҳисоб-фактуралар билан шартномада
келишилган маҳсулотлар реализация қилинган. Шунингдек, тарафлар ўртасида
тузилган счёт-фактураларда товарлар қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган
етказиб берилиши қайд этилган.
Ушбу ҳолатлар жавобгарнинг суд муҳокамасида тақдим этган қўшимча
жавобгарнинг ҳисоб рақамига 08.02.2021 йилдаги 71-сонли тўлов топшириқномаси(қўшилган қиймат солиғи билан бирга) билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Бундан ташқари, суд даъвогар вакилининг қўшимча жавобгар қўшимча
солиқ тўловчи субъект бўлмасада, шартнома тузилганлиги билан боғлиқ
важлари билан ҳам келиша олмайди. Чунки, қўшимча жавобгар билан жавобгар
шартнома шартларида қўшилган қиймат солиғи билан расмийлаштирилганлиги
ҳамда унинг ҳисоб рақамига ушбу пул маблағлари (қўшилган қиймат солиғи
билан) ўтказиб берилганлиги ҳақидаги ҳужжатлар суд муҳокамасида тақдим
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжаатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 15-бандига кўра
судлар инобатга олишлари лозимки, қалбаки битимлар кўзбўямачилик учун
тузилган битимлардан фарқланади.
Қалбаки битимни тузишда тарафларнинг мақсади қандайдир фуқаролик
ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишга қаратилган бўлмайди. Бундай битим, қоида
тариқасида, тарафлар ёки улардан бири учун ҳуқуқий оқибатни келтириб
чиқаришга эришиш мақсадида тузилади (масалан, қарздорнинг мол-мулкини
хатлашдан қочиш мақсадида унинг номигагина бегоналаштирилиши).
Кўзбўямачилик учун битимни тузишда тарафларнинг мақсади бошқа
битимни яшириш ҳисобланади. Шу муносабат билан кўзбўямачилик учун
тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш, ФК 114-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқармайди. Бундай ҳолатда
тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга оид қоидалар қўлланилади.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, кўзбўямачилик учун тузилган
битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво кўрилаётганда,
низолашилаётган битим ҳақиқатда қайси битимни яшираётганлиги аниқланиши
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
ФК 124-моддасининг мазмунига кўра, қалбаки битим ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим ҳисобланса, кўзбўямачилик учун тузилган битим низоли битим
ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгар томонидан низолашилаётган битим
ҳақиқатда қайси битимни яширилганлиги исботлаб берилмади.
Бундан ташқари, суд даъво талабининг шартнома ва ҳисоб-фактураларга
асосан асоссиз ҳисобга олинган 31.173.930 сўмлик қўшилган қийматини
солиғини ундириш қисмини муҳокама қилиб, даъво аризасидаги талаб асоссиз
эканлиги боис ўз ўзидан уни қаноатлантиришга асослар йўқ деб баҳолайди.
Чунки жавобгар томонидан олинган мажбуриятини лозим даражада
бажарган ҳамда қўшимча жавобгарга шартномада қайд этилган суммани унга
ўтказиб берган. Бу эса жавобгарнинг суд муҳокамасига тақдим этган
тасдиқланган тўлов топшириқномалари, ҳисоб-фактуралар ва шартномалар
билан ҳам ўз тасдиғини топади.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 12-бандига асосан
давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари барча ишлар
ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга
ариза берганлик учун давлат божидан озод этилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад
этиб, даъвогарнинг давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли олдиндан
тўланган почта харажатини зиммасида қолдириб, ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ҳам даъвогардан ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74,
116, 118, 128, 170, 176, 186-моддаларига асосан суд
қарор қилди:
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг давлат божи
тўлашдан озод этилганлиги инобатга олинсин.
Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 75.000 сўм ВКА
(видеоконференцалоқа) суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида апелляция
тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Сафаров