← Назад
Решение #622904 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 март
4-1501-2304/2975-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов, даъвогар
Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамиятининг жавобгар
«Чимѐн Музқаймоқ Лаззати» оилавий корхонаси ҳисобидан 1 580 120 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти (бундан
буѐн матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб,
жавобгар «Чимѐн Музқаймоқ Лаззати» оилавий корхонаси (бундан буѐн матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2022 йил 1 март ҳолатига 1 580 120 сўм асосий
қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига
кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар, суд томонидан юридик
шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг
яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ѐзма фикрини даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб
белгиланган.
Суд мажлисига қадар даъвогар судга 370/2-сонли маълумотнома тақдим қилиб,
жавобгар томонидан даъво аризасида кўрсатилган асосий қарз тўлиқ тўланганлигини
маълум қилган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Фарғона шаҳар электр таъминоти корхонаси билан
«Чимѐн Музқаймоқ Лаззати» оилавий корхонаси ўртасида 2022 йил 1 январь кунги
303-сонли юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун
электр таъминоти юзасидан шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол
қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга
оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буѐн матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия
ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ѐки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг
470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Мазкур қарздорлик электрон тўловлар бўйича талаблар реестри ва солиштирма
далолатнома билан ўз тасдиғини топади, лекин даъвогар томонидан 2023 йил
24 март кунги судга тақдим қилган 370/2-сонли маълумотномасида даъво аризасида
кўрсатилган асосий қарз суммаси тўлиқ амалга оширилганлиги кўрсатилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 1 580 120 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб ҳисобласада, суд кунига қадар бартараф этилганлиги
боис, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
мувофиқ жавобгардан 300 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топади.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 30 000 сўм почта харажати ҳамда Республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Даьво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти
фойдасига жавобгар «Чимѐн Музқаймоқ Лаззати» оилавий корхонасидан 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Чимѐн Музқаймоқ Лаззати» оилавий корхонаси ҳисобидан Республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Тарафлар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
ҚИЛДИ:
Х.Жамолиддинов