← Назад
Решение #623071 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 24 март
4-1104-2302/1014-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Т.Салимов
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимовнинг котиблигида, аризачи
Ххххнинг жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
электрон кўринишда шакллантирилган аризаси бўйича иқтисодий ишни,
очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича суднинг 2023 йил 14 мартдаги
аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайѐрлаш
тўғрисидаги ажрим билан иш юритувига қабул қилиниб, ишни кўриш 2023
йил 24 март куни 12:30 га Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
биноси (Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Темирчи кўчаси 3а-уй)да
бўладиган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасига кўра ишда иштирок этувчи
шахслар жумладан даъвогар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум
қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ѐки ушбу шахсларга тилхат
олиб топширилади ѐхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини
таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади.
Аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни судда кўришга
тайѐрлаш тўғрисидаги ажрим нусхаси аризачининг шахсий кабинетига
электрон тартибда юборилган, ушбу ажрим аризачи томонидан қабул
қилиб олинган.
Бироқ, суд мажлисига аризачи вакили келмади ва аризачи ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермади.
ИПКнинг 107-моддасининг 6-бандига асосан даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз
қилинмаган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши
белгиланган.
Мазкур ҳолатда аризачининг ишни унинг иштирокисиз кўриш
тўғрисида аризаси мавжуд эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107,108,128, 170-моддасига асосланиб, суд
ажрим қилади:
Ххххнинг жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Т.Салимов