Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/600 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "THE BEST AGROXIM KLASTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1055924 Claim ID 3193426 PDF Hash ea5586984f046458... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KASBI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KASBI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180600, Kasbi tumani, Muglon ko'chasi 180600, Kasbi, street Muglon Tel: 75 642 30 34, E-Pochta: i.kasbi@sud.uz Veb-sayt: www.oliysud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 24 март 4-1805-2301/600 -сонли иш Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Игамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, аризачи Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «THE BEST AGROXIM KLASTER» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили К.Жабборов (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Жумаев (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А н и қ л а д и: Аризачи Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «THE BEST AGROXIM KLASTER» масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада келтирилган важлар бўйича тушунтириш бериб, жавобгар томонидан суд муҳокамасига қадар ҳисоботлар тақдим этилганлигини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили солиқ ҳисоботини топширганлигини маълум қилиб, даъвони рад этишни сўради. Шунга кўра, суд аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга асосан аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган тартибда ва муддатда солиқ инспекциясига тақдим қилинмаган. Ў Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси томонидан солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати ўтгач ўн кун ичида тақдим этилмаган тақдирда, банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор масъул иштирокчининг ёки ушбу консолидациялашган гуруҳ барча иштирокчиларининг операцияларига нисбатан солиқ органи раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонунчилигига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Бироқ, аризачи вакили тақдим этган маълумотга кўра, жавобгар томонидан суд муҳокамаси кунига қадар ҳисоботлар тақдим этилган. Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни ҳамда тарафлар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал 176-179, 186, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд кодексининг Қ арор қ илди: Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Ғ.Игамов