← Назад
Решение #623194 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500 сўм, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500 сўм, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/574-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар Якка тоғ қояси фермер
хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Пахтакор туман кенгашининг, жавобгар Пахтакор олтин бошоқлари
масъулияти чекланган жамиятидан 159.601.129 сўм асосий қарз ва 79.800.565
сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни Кенгаш вакили Б.Улуков (ишончнома асосида), даъвогар вакили
Х.Абдуқодиров (раҳбар)ларнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий
суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида, иш хужжатлари
билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Якка тоғ қояси фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар) ва
Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
жавобгар) ўртасида 2022 йил ғалла ҳосили учун бошоқли дон харид қилиш
бўйича фьючерс шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2-бандларига кўра даъвогар жавобгарга
2022 йил ҳосилидан давлат стандартлари бўйича 242 тонна буғдой бошоқли дон
маҳсулотини топшириш, жавобгар эса даъвогарни шартномада белгиланган
тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш (ғалла етиштириш билан
боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш), етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олган.
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга
205 тонна 849 кг бошоқли дон топширилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни топширилган маҳсулот учун тўловни тўлиқ амалга
оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 159.601.129 сўм
миқдоридаги қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 159.601.129 сўм асосий қарз ва 79.800.565 сўм
пеняни ундиришни сўраган.
аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, даъвогар фермер хўжалиги раҳбари
Кенгашга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан қарздорликни ундиришда
амалий ёрдам беришни сўраганлигини ҳамда даъвогар томонидан тақдим
этилган ҳужжатлар асосида судга даъво аризаси киритилганлигини маълум
қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш
бериб, даъво талабларини қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво
аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг
170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган фьючерс
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига 159.601.129 сўм асосий
қарзни ундириш сўралган бўлиб, ушбу қарздорлик ишда иштирок этувчи
шахслар вакилларининг тушунтиришлари ва судга тақдим этилган далиллар
билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли суд даъво талабининг асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 159.601.129 сўм асосий
қарзни ундиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан 79.800.565
сўм пеняни ундириш сўралган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида маҳсулот ҳақини
тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун жавобгар даъвогарга тўлов муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгилаб
қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада қабул қилинган бошоқли дон
учун якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддати келишилмаган.
ФКнинг 242-моддасида агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлиши, мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат
ичида бажариши шартлиги қайд этилган.
Даъвогар 2022 йил 6 декабрда жавобгарга талабнома юбориб, 159.601.129
сўм қарздорлигини тўлаб беришини сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан етти кун муддат ичида даъвогарга
қарздорликни тўлаб берилмаган.
Демак, даъвогарнинг жавобгардан мажбуриятни бажармаганлиги учун
пеня талаб қилиш қилиш ҳуқуқи 2022 йил 14 декабрдан юзага келган.
Шу боис суд томонидан даъвонинг пеня ундириш талаби қайта ҳисобкитоб қилинганда, даъво аризасига кўра (2023 йилнинг 16 январига қадар
ҳисобланган) ундириш сўралган 79.800.565 сўм пенянинг 21.705.736 сўм
(159.601.129х0.4=638.404х34 кун) қисми асосли эканлиги аниқланди.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида
иштирок этган шахслар вакилларининг кўрсатмаси билан тасдиғини топган.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши керак.
Шунингдек, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъвогарнинг пеня ундириш
талабини муҳокама қилиб, шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим
даражада бажарилмаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топганлигини, бироқ даъвогар томонидан ҳам шартномада назарда тутилган
миқдордаги бошоқли дон топширилмаганлиги ҳолатлари мавжудлигини
ҳисобга олиб, сўралган пеня мажбуриятни бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, пеня ундириш талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 6.511.725 сўм миқдорида
пеня ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига кўра эса, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
асосий қарз 159.601.129 сўм, пеня 6.511.725 сўм ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни судда кўриш билан
боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида даъвонинг
қаноатлантирилган
қисмига
мутаносиб
тақсимлашни,
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан
даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб,
даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180 сўм, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамиятидан,
даъвогар Якка тоғ қояси фермер хўжалиги фойдасига 159.601.129 сўм асосий
қарз ва 6.511.725 сўм пеня ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор
туман кенгашининг фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 3.626.138 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг асоссиз қисми бўйича 1.161.896 сўм давлат божи тўланиши
юзасидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан давлат божи тўлашдан озод
қилинганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
О.Эргашев