← Назад
Решение #623216 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 479 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 83 | — | code_article | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| дори суд томонидан ФК | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 март
4-1103-2302/475-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Э.Р.Курбоновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар
"MUSTAQILLIK PAXTA TOZALASH" акционерлик жамиятининг жавобгар
"TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
3.030.576.558 сўм асосий қарз ҳамда 1.195.442.154 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар вакили Н.Сафаров (2023
йил 2 мартдаги 200/01-19-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш
ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "MUSTAQILLIK PAXTA TOZALASH" акционерлик жамияти
(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3.030.576.558 сўм
асосий қарз ҳамда 1.195.442.154 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қувватлаб,
даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да,
бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади, бироқ 23.03.2023 йилда илтимоснома
билан мурожаат қилиниб, суд мажлисини кейинга қолдиришни сўраган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, жавобгарнинг
илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Жавобгар томонидан судга 23.03.2023 йилда илтимонома билан мурожаат
қилиниб, суд мажлисини кейинга қолдириш сўралган. Суд илтимосномани
муҳокама қилиб, суд мажлисини кейинга қолдириш асослари аниқ
кўрсатилмаганлиги сабабли, суд мажлисини кейинга қолдириш зарурати мавжуд
эмас деб ҳисоблаб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига кўра,тарафлар ўртасида 2019 йилнинг 19 августида
94-сонли кўчмас мулкни сотиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан, объектни баҳоси 22.358.194.323 сўмни
ташкил қилиши, 2.2-бандиша мувофиқ эсам сотиб олувчи шартноманинг
2-иловасида кўрсатилган тўлов графигига мувофиқ шартноманинг умумий
суммасини қисмларга бўлиб тўлаши белгиланган.
Шартнома шартларига мувофиқ кўчмас мулк даъвогар томонидан
жавобгарга фойдаланиш учун топширилган бўлсада, жавобгар ўз
мажбуриятларини тўлиқ бажармаслиги натижасида тўлов графиги бўйича
тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан 3.030.576.558 сўм қарздорликка йўл
қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кўчмас мулкни сотиш
шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди Пленумининг 2007
йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорнинг
12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатлари ёки
шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун жавоб беради.
ФКнинг 479-моддасига кўра, кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномасига
(кўчмас мулкни сотиш шартномасига) биноан сотувчи ер участкаси, бино,
иншоот, квартира ёки бошқа кўчмас мулкни сотиб олувчига мулк қилиб
топширишни (ушбу Кодекснинг 83-моддаси) ўз зиммасига олади.
ФКнинг 419-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки олди-сотди
шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш
мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу
товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кичиктирмасдан
тўлаши лозим.
Даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар
томонидан 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига 150.000.000 сўм, 2022 йил октябрь
ҳолатига 1.140.288.279 сўм, 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига 150.000.000 сўм, 2022
йил 1 декабрь ҳолатига 150.000.000 сўм, 2022 йил 31 декабрь ҳолатига
1.140.288.279 сўм, 2023 йил 28 февраль ҳолатига 300.000.000 сўм жами
3.030.576.558 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйилган.
Бундай ҳолатда жавобгар томонидан сотиб олинган кўчмас мулк учун
3.030.576.558 сўм тўлов графигига мувофиқ тўловлар амалга оширилмаган ва
бу ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг 3.030.576.558 сўм асосий қарз ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даьвогар жавобгардан асосий қарз ўз вақтида
тўланмаганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик
юритувчи субьектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги
Қонунининг 32-моддаси ҳамда шартноманинг 6.2-бандига мувофиқ етказиб
берилган товарлар учун тўловлар кечиктирилган тақдирда кечиктирилган ҳар
бир кун учун умумий сумманинг 0.5 фоизи миқдорида, аммо шартнома умумий
суммаси 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда
тутилганлигини инобатга олиб 1.195.442.154 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик
судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик
суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра
умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда
жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага
асосан қўлланилади.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги учун суд
даъвонинг ушбу талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2бандида батафсил тушунтириш берилган.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд, талаб этилган пенянинг мажбуриятнинг бузиш оқибатларига
мутаносиблиги, тарафларнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, пеня
миқдорини 220.000.000 сўмга камайтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги ва неустойка миқдори
суд томонидан ФКнинг 326-моддаси талабларига мос ҳолда камайтирилганлиги
учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
Жавобгарнинг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар "MUSTAQILLIK PAXTA TOZALASH" акционерлик
жамияти фойдасига 3.030.576.558 сўм асосий қарз, 220.000.000 сўм пеня, 30.000
сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 84.520.374,24 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья:
Э.Р.Курбонов