Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2201/1071 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзбекистон пахта тозалаш" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый FARG`ONA VILOYATI DAVLAT SOLIQ BOSHQARMASI
Source ID 1050690 Claim ID 3159845 PDF Hash 813a3627691d5ce9... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 105-моддаси нинг 105 law
кодексининг 110-моддаси кодекси 110 code_article
кодексининг 105-моддаси кодекси 105 code_article
суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси суд томонидан ИПК 177 law
ИПК 177-моддаси ИПК 177 law
илишда ИПК 177-моддаси илишда ИПК 177 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2201/1071-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Т.Маматожиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Мадаминов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 24 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашувчи Фарғона вилоят судининг ходими С.Каримов, даъвогар вакиллари – юрисконсульт Х.Хошимов, бош ҳисобчи А.Мирзаев (2023 йил 9 мартдаги 12-сонли ишончнома асосида), аудитор Х.Абулқосимов (2023 йил 9 мартдаги 10-сонли ишончнома асосида), жавобгар (ДСБ) вакиллари – юридик бўлим бошлиғи Н.Қучкаров ва бош инспектор У.Абдурахмонов (2023 йил 9 мартдаги 15-22218-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (“Ўзбекистон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида)нинг жавобгарлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Фарғона вилояти Солиқ бошқармаси ва Ўзбекистон туман Солиқ инспекциясидан 1 562 985 131 сўм ундириш ва инкассо топшириқномасини ижро этиш мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилган суд ҳужжатлари устидан Фарғона вилоят Солиқ бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Ўзбекистон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда АЖ ёки даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда ДСБ ёки жавобгар деб юритилади) ва Ўзбекистон туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда ДСИ деб юритилади)дан даъвогарга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади)нинг 105-моддасига асосан 1 174 092 434 сўм фоизларни бюджет маблағлари ҳисобидан ундиришни ва жавобгарлар томонидан ортиқча ундириб олинган 3 172 173 482 сўм қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва 70 000 000 сўм айланмадан ягона солиқ суммасини ўз вақтида қайтармаганлиги, жамиятнинг бошқа солиқ ва мажбурий ажратма турларидан боқиманда қарздорликларига ушбу ортиқча олинган сумманинг ўтказилмаганлиги натижасида жамиятга нисбатан солиқ органи томонидан Солиқ кодексининг 110-моддасига асосан айланмадан ягона солиққа олган 70 000 000 сўмни қарздор солиқ турига ўтказмаганлиги натижасида 13 258 915 сўм ҳисобланган пеня ва ҚҚС суммасидаги ортиқча суммани қарздор солиқ турига ўз вақтида ўтказмаганлиги сабабли ҳисобланган 1 415 220 216 сўм пеня суммасини, солиқ органи томонидан жамиятга жами ҳисобланган 1 428 479 131 сўм пенядан, 388 892 697 сўм қисми ундириб олинганлиги сабабли ушбу ундириб олинган 388 892 697 сўм пеняни бюджетдан қайтаришни ҳамда ҳисобланган пеняни 1 039 586 434 сўм қисмига қўйилган инкассо топшириқномасини ижро этиш мумкин эмас деб топишни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида ДСИ 2020 йил 30 июнга қадар ва ДСБ 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврида АЖдан ортиқча 3 172 173 482 сўм ҚҚС ундириб олганлиги, бир неча бор мурожаатларга қарамасдан бир ярим йилдан сўнг қайтариб берганлиги, 2021 йил 31 декабрга қадар бошқа солиқ ва мажбурий ажратмани қарздорликка ўтказмасдан келганлиги, шунингдек, 2019 йил 25 декабрдан 2021 йил 31 майга қадар бўлган даврда АЖга тўламайдиган “айланма ягона солиқ” турини 70 000 000 сўм ноқонуний ундириб олиб, 2021 йил 17 август куни қайтариб берганлиги, шу даврда АЖда бошқа солиқ турларидан қарздорлик мавжуд бўлмаганлиги, ушбу солиқ қарздорликка ортиқча ундириб олинган пул маблағларини ўтказилмаганлиги натижасида АЖга Солиқ кодексининг 110-моддасига асосан 1 428 479 131 сўм пеня ҳисоблаб, ундан 388 892 697 сўмлик қисми ундириб олинганлиги, қолган 1 039 586 434 сўм қисми қарздорлик ҳолатида ҳозирда солиштирма далолатномасида акс этиб турганлиги, солиқ органи томонидан ундириб олинган ягона солиқ тўлови 620 кундан кейин қайтарилганлиги сабабли Солиқ кодексининг 105-моддасига асосан 10 897 739 сўм ҳамда ҚҚС суммасини ўз вақида қайтарилмаганлиги сабабли 1 163 194 698 сўм Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаларида (14 – 16 %) фоизлар ҳисобланганлигини кўрсатган. Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят Молия бошқармаси ва Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига ДСИ орқали белгиланган тартибда бюджет маблағлари ҳисобидан 882 892 929 сўм фоизлар ундирилган. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган, Суд ҳужжатлари устидан жавобгар (ДСБ) кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда судлар солиқ органининг асосли важларининг бирортасини инобатга олмаганлиги, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш жараёнида ДСБ ходими ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни билдирмаганлиги, балки апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш ва ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраганлиги, АЖ солиқ ҳисоботини нотўғри тузиб, ортиқча солиқ тўловларини мунтазам равишда тўлаб келганлиги, даъвогар вакили судда солиқ органига ортиқча солиқ тўловларини қайтариш ҳақида 19 маротаба мурожаат қилганлиги ҳақидаги алоқа хатларини тақдим қилганлиги, ушбу мурожаатларнинг барчасига солиқ органи томонидан асосли жавоблар берилган бўлса-да, судлар ушбу важларни инобатга олмаганлиги ва солиқ органининг жавоб хатлари мазмунига эътибор бермаганлиги, АЖ Ўзбекистон туманида давлат рўйхатдан ўтиб, солиқ ҳисоботларини тумандаги ДСИга тақдим қилиб келганлиги ва даъво аризасида кўрсатилган солиқ суммалари Ўзбекистон туманининг маҳалий бюджетига тушганлиги, кейинчалик солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар киритилганлиги боис солиқ тўловчининг шахсий ҳисоб варақлари 2020 йилнинг август ойидан ДСБга ўтказилганлиги, бошқарма (ДСБ) томонидан АЖдан ортиқча солиқ тўловлари ундириб олинмаган бўлса-да, суд 882 892 929 сўмни ДСБдан ундиришни белгилаганлиги, ҚҚС турига ортиқча тўлов вужудга келишида АЖ томонидан 2018 – 2020 йиллар давомида солиқ қарздорлигини сунъий равишда оширганлиги ва ушбу солиқ қарздорлигига асосан АЖ томонидан тўлов амалга оширилганлиги ҳамда АЖ томонидан тақдим қилинган ҚҚС бўйича ҳисоботлар асосида ҳисобланган солиқ қарзи Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими томонидан ундирилганлиги сабаб бўлганлиги, хусусан, АЖ томонидан ҚҚСга 2018 йил ноябрь ойи учун тақдим қилинган 2 394 481 204,71 сўм солиқ ҳисоботига асосан шу йилнинг 25 декабрь ҳолатига 3 073 514 151,85 сўм асосий қарзи ҳамда 135 777 765,02 сўм устама жарималардан қарздорлиги вужудга келганлиги сабабли, АЖнинг 2018 йил 27 декабрдаги 36-сонли тўлов топшириномаси орқали 1 838 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги ва 28 декабрь куни АЖ 1 537 218 661,99 сўмга камайтириш учун қайта ҳисобот тақдим қилганлиги сабабли ушбу солиқ туридан 301 704 510,14 сўм ортиқча тўлов ҳосил бўлганлиги, ушбу солиқ тури бўйича ноябрь ойи учун яна 478 672 732,71 сўм қайта ҳисобот тақдим қилиниб, 313 833 053,81 сўмга солиқ қарздорлиги ҳосил бўлганлиги ва МИБ томонидан 235 177 830 сўм ундирилиб, қарздорлик 78 655 223,81 сўмга қисқартирилганлиги, шу билан бир қаторда 2019 йилга ўтиб, АЖ томонидан яна 2018 йилнинг ноябрь ойи учун қайта ҳисоботлар берилиши тўхтатилмаганлиги, 2019 йилнинг 8 ноябрь куни АЖ томонидан ноябрь ойи учун камайтиришга 478 672 732,71 сўмга қайта ҳисобот тақдим қилганлиги сабабли 400 017 508,90 сўмга ортиқча тўлов ҳосил бўлганлиги, 2019 йилда АЖ томонидан бир неча маротаба тузатилган солиқ ҳисоботлари тақдим қилиниши оқибатида 2019 йил 25 март ҳолатига 3 687 674 012,56 сўм ортиқча тўлов ҳосил бўлганлиги, 2018 йил давомида ДСИ томонидан вужудга келган солиқ қарзи учун жами 600 000 000 сўм ва МИБ томонидан 6 261 240 495,70 сўм ундирилганлиги ҳамда АЖ томонидан мустақил равишда 19 801 100 994,68 сўм солиқ тўловларини ДСИга тўлаб берилганлиги, 2020 йил давомида вужудга келган солиқ қарзи учун ДСИ томонидан жами 254 399 383,20 сўм ва МИБ томонидан 383 377 539 сўм ундирилганлиги ҳамда АЖ томонидан мустақил равишда 1 669 482 315,35 сўм солиқ тўловлари ДСИга тўлаб берилганлиги, АЖ ДСБга солиқ тўловчи бўлиб 2020 йилнинг август ойидан рўйхатдан ўтказилганлиги, Палатанинг даъво аризасида кўрсатилган даврларда ДСБ томонидан АЖдан ҚҚС ундирилмаганлиги, балки АЖнинг солиқ органига топширган солиқ ҳисоботларидан келиб чиқиб, ДСИ томонидан 2018 - 2020 йиллар даврида АЖдан 999 111 087 сўм солиқлар ундириб 4 олинганлиги, МИБ жами 9 833 962 3987 сўм солиқ қарзини ундириб, бюджетга йўналтирганлиги, АЖ мустақил равишда 31 148 718 861 сўм солиқ тўловларни тўлаб берганлиги, жами бўлиб АЖдан ҚҚСга 41 981 792 335 сўм ундирилган бўлиб, ушбу солиқни ундиришда солиқ қонунчилигини бузиш ҳолатига йўл қўйилмаганлиги, балки АЖ томонидан солиқ органига тақдим қилинган солиқ ҳисоботларидан келиб чиқиб, ундирилганлиги, солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаб бермаганлиги учун АЖга Солиқ кодексининг 110-моддаси асосида пеня ҳисобланган бўлиб, ушбу пеня Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалиётга жорий қилинган дастурий маҳсулот орқали ҳисобланиши ва уни ҳисобланишида инсон омили иштирок этмаслигини кўрсатган. Суднинг 2023 йил 9 мартдаги ажрими билан Фарғона вилоят Молия бошқармаси унинг ҳуқуқий вориси Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси билан, ДСБ ва ДСИ эса тегишлича уларнинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Фарғона вилояти Солиқ бошқармаси ва Ўзбекистон тумани Солиқ инспекцияси билан алмаштирилган. Суд мажлисида жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, Адлия вазирлигида 2771-сон билан рўйхатга олинган Йўриқноманинг 424-бандига асосан АЖнинг мурожаатларига ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммасини ҳисобга олишни (қайтаришни) рад этиш тўғрисида жавоб берилганлиги, бундай ҳолатда фоиз ҳисобланмаслиги, АЖ томонидан ҚҚС бўйича 44 маротаба қайта-қайта ҳисоботлар тақдим қилинганлиги, реал ортиқча тўланган сумма бошқа солиқлар ҳисобига ўтказилганлиги, ортиқча солиқ тўловлари суммаси АЖ томонидан тақдим қилинган ҳисоботлар асосида чиқарилганлиги, лекин уни тўғрилигини фақат текширишда аниқлаш мумкинлиги, АЖ томонидан ҚҚС бўйича имтиёз нотўғри қўлланилган ва бунинг натижасида ортиқча тўлов вужудга келганлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилишни сўради. Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, суд муҳокамаси 7 ой давом этганлиги, Йўриқноманинг 424-банди 2021 йилнинг май ойида кучга кирганлиги, АЖ эса 2020 йил учун фоиз ҳисоблаганлиги, ДСБнинг иши камчиликни қидиришдан иборат эканлиги, низо предмети ортиқча тўловни ўз вақтида қайтарилмаганлиги учун фоиз ундиришдан иборат эканлиги, жавобгар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларнинг эса низога даҳли йўқлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўз кучида қолдириб, қўшимча равишда ундирилган пеняни қайтариб беришни сўради. Палата, ДСИ ва учинчи шахслар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата, ДСИ ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори (бундан буён матнда 161-сонли Пленум қарори деб юритилади) 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд қилинган талабларга риоя қилмаган. Хусусан, ИПК 177-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд: 1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо беради; 2) иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди; 3) ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонунчилик ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади; 4) ушбу иш бўйича қайси қонунчилик ҳужжатларини қўллаш зарурлигини аниқлайди; 5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилайди; 6) даъвони қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилади. Аммо, судлар қарор қабул қилишда ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида санаб ўтилган масалаларни ҳал этмаган, даъвони қисман қаноатлантиришга келган хулосасини асослаб бермаган ҳамда жавобгар томонидан келтирилган далиллар ва важларга баҳо бермаган. Ваҳоланки, 161-сонли Пленум қарори 5-бандининг олтинчи хатбошисида қарорнинг асослантирувчи қисмида ишнинг суд томонидан аниқланган ҳолатлари, суд хулосалари асосланилган далиллар, суд томонидан у ёки бу далилни рад этишга сабаб бўлган важлар, мазкур низони ҳал этишда суд томонидан қўлланилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилиши лозимлиги қайд қилинган. Хусусан, биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантиришда, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирли ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Фарғона вилоят бўлимининг суд-бухгалтерия экспертизаси хулосасига асосланган. 161-сонли Пленум қарори 3-бандининг саккизинчи хатбошисида экспертнинг хулосаси бошқа далилларга нисбатан имтиёзга эга бўлмайди ва суд учун мажбурий ҳисобланмаслиги, у бошқа далиллар билан биргаликда баҳоланиши лозимлиги, эксперт хулосасига баҳо қарорнинг асослантирувчи қисмида берилиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд-бухгалтерия экспертизаси хулосасига кўра, 1 428 479 131 сўм пеня солиқ органи томонидан эмас, балки солиқ тўловчи томонидан ҳисоблаб чиқилганлиги, шундан 388 892 697 сўм ундириб олинган қисмини айнан шу ортиқча ундириб олинган солиққа нисбатан ҳисобланган пеняга тегишли эканлиги ҳолатига уларни ундиришга қаратилган тўлов ҳужжатлари ҳамда тўловлар тўланиши билан боғлиқ бўлган барча бирламчи ҳужжатлар орқали аниқлик киритилиши лозимлиги, бундай ҳолатларга солиқ тўловчининг банк муассасасидаги картотекага қўйилган ҳар бир инкасса топшириқномалари бирма-бир таҳлил қилиниб, улардан солиқ тўловчи томонидан ҳисобланган пенядан ундириб олинган қисмига тегишлиларини алохида ажратиб олиш зарурлиги, ҳисобланган пеняни 1 039 586 434 сўм қисмига қўйилган инкассо топшириқномаларини ижро этиш мумкин эмаслиги ҳолати бўйича мазкур пеня солиқ тўловчи томонидан ҳисоб-китоб қилинганлиги, аввало солиқ органи томонидан қўйилган инкасса топшириқномалари айнан шу суммага қўйилганми ёки йўқми каби ҳолатига инкассо топшириқномаларини бирма-бир таҳлил қилиш орқали аниқлик киритиш лозимлиги, бунинг учун солиқ тўловчининг банк муассасасидаги картотекага қўйилган ҳар бир инкассо топшириқномалари бирма-бир таҳлил қилиниб, улардан айнан солиқ тўловчи томонидан ҳисобланган пеня қисмига тегишлилари мавжуд бўлса алоҳида ажратиб олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган. Қолаверса, даъво аризасида 388 892 697 сўм пеня қайси инкассо топшириқномалари бўйича ундириб олинганлиги ва қайси инкассо топшириқномаси ижро этилиши мумкин эмас деб топилиши кўрсатилмаган. Шунинг учун судлар даъвонинг пеня ундириш ва инкассо топшириқномасини ижро этилиши мумкин эмас деб топиш талабини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида асосли ва тўғри хулосага келган. Бироқ, судлар даъвонинг 882 892 929 сўм фоиз ундириш талабини суд-бухгалтерия экспертизаси хулосасига асосланиб қаноатлантиришда хатоликка йўл қўйган. Чунки, экспертнинг хулосасида 882 892 929 сўм фоиз солиқ органида юритилган солиқ тўловчи (АЖ)нинг шахсий ҳисобварақасидаги кўрсаткичлар асосида ҳисоб-китоб қилинган. Ваҳоланки, Солиқ кодексининг 103 - 105-моддаларига асосан ортиқча тўланган ва ортиқча ундирилган солиқлар солиқ тўловчининг аризасига асосан қайтарилади. Агар ортиқча тўланган солиқ суммасини солиқ тўловчига қайтариш ушбу моддаларда белгиланган муддат бузилган ҳолда амалга оширилса, белгиланган муддатда қайтарилмаган сумма учун солиқ тўловчига қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун фоизлар ҳисобланади. Ҳисобланган фоизлар тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади. Фоиз ставкаси қайтариш муддати бузилган кунларда амал қилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг этиб қабул қилинади. Яъни, Солиқ кодекси таралабларига кўра, солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиш белгиланган муддат бузилган ҳолда амалга оширилмаганлиги учун эмас, балки солиқ тўловчига қайтариш белгиланган муддат бузилган ҳолда амалга оширилмаганда фоизлар ҳисобланади. Иш ҳужжатларидан аниқланиша, АЖ ортиқча тўланган ва ундан ортиқча ундирилган 3 172 173 482 сўм ҚҚС ҳамда 70 000 000 сўм айланмадан ягона солиқ суммаларини қайтариш эмас, балки АЖнинг бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарзини қоплаш ҳисобига ҳисобга олиш тўғрисида солиқ органига мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 30 мартда 2771-сон билан рўйхатга олинган “Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисида”ги Йўриқнома (бундан буён Йўриқнома деб юритилади)нинг 33-бандида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 104 ва 105-моддаларига мувофиқ солиқ тўловчи томонидан ариза тақдим этилиши зарур бўлганда ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқлар суммаларини ҳисобга олиш тўғрисидаги ариза мазкур Йўриқноманинг 7-иловасидаги шаклга мувофиқ тақдим этилиши белгиланган. Бироқ, АЖнинг ортиқча тўланган ва ундан ундирилган 3 172 173 482 сўм ҚҚС ҳамда 70 000 000 сўм айланмадан ягона солиқ суммаларини бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисобига ҳисобга олиш тўғрисидаги аризалари Йўриқноманинг 7-иловасидаги шаклга мувофиқ тақдим этилмаганлиги сабабли, солиқ органи томонидан ушбу солиқ суммаларини бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисобига олиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилиб, бу ҳақда АЖга тегишли жавоблар бериб келинган. Қолаверса, Адлия вазирлигида 2021 йил 26 июнда 2771-3-сон билан рўйхатга олинган Йўриқномага кириилган қўшимча ва ўзгартишларга кўра, Йўриқнома “Муддатида қайтарилмаган ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммасига фоиз ҳисоблаш ва тўлаб бериш тартиби” ҳақидаги 3-параграф билан тўлдирилган. Ушбу параграф 42-4-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммасини ҳисобга олишни (қайтаришни) рад этиш тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг қарори қабул қилинганда фоизлар ҳисобланмайди. АЖ аризаларининг аксарияти 2021 йилнинг иккинчи яримида солиқ органига юборилган. Баён этилганлардан кўринадики, судлар низони ҳал этишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалариини нотўғри қўллаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилган суд ҳужжатларини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар 8 ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Шунинг учун, ишни биринчи инстанция судида кўриш учун даъвогардан 52 051 431,30 (1 174 092 434 + 388 892 697 + 1 039 586 434 = 2 602 571 565 х 2 %) сўм, ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун ҳар бир инстанция учун 26 025 715,65 (2 602 571 565 х 2 % х 50 %) сўмдан, жами 104 102 862,60 (52 051 431,30 + 26 025 715,65 + 26 025 715,65) сўм давлат божи республика бюджетига ундирилади. Даъво аризаси ва апелляция шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари ҳамда экспертиза харажатлари даъвогарнинг зиммасида қолдирилади. Кассация шикояти билан мурожаат қилишда жавобгар томонидан тўланган 30 000 сўм почта харажатлари даъвогар ҳисобидан қопланади. Иш апелляция ва кассация инстанцияси судларида видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига 150 000 сўм суд харажатлари ундирилади. Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг қарорлари бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Фарғона вилояти Солиқ бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “Ўзбекистон пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан: - Фарғона вилояти Солиқ бошқармаси фойдасига 30 000 сўм почта харажатлари; - республика бюджетига 104 102 862,60 сўм давлат божи; - Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 150 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 ноябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев