Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2206/11899 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "NATURE COTTON" МЧЖ шаклидаги хорижий корхона Ответчик / Подсудимый "IBODULLAYEV XAYDARALI" фермер хўжалиги
Source ID 1057725 Claim ID 3150077 PDF Hash a4631962facf97a8... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси суд томонидан ИПК 177 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс 302-моддаси кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
бандида ИПК 301-моддаси бандида ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2206/11899-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Х.Равшанов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Шукуруллаев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 24 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили В.Сахибов (2022 йил 5 июлдаги 35-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари У.Ибодуллаев (раҳбар), Б.Ширанов (2022 йил 16 июндаги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “Nature Cotton” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “Ибодуллаев Хайдарали” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 25 декабрдаги 13-сонли контрактация шартномаси бўйича етказиб берилган 53 019 986 сўмлик товарлар ва 2019 йил 5 октябрдаги П-84-сонли шартнома бўйича етказиб берилган 48 751 460 сўмлик товарлар, жами 101 771 446 сўмлик товарлар қийматини асосий қарз сифатида ундиришни ҳамда тўловларни кечиктирилганлиги учун 36 260 285 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 августдаги карори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Nature Cotton” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда даъвогар ёки МЧЖ деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ибодуллаев Хайдарали” фермер хўжалигига (бундан буён матнда жавобгар ёки фермер хўжалиги деб юритилади) нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 25 декабрдаги 13-сонли контрактация шартномаси бўйича етказиб берилган 53 019 986 сўмлик товарлар ва 2019 йил 5 октябрдаги П-84-сонли шартнома бўйича етказиб берилган 48 751 460 сўмлик товарлар, жами 101 771 446 сўмлик товарлар қийматини асосий қарз сифатида ундиришни ҳамда тўловларни кечиктирилганлиги учун 36 260 285 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 августдаги карори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Иш юзасидан чиқарилган апелляция инстанция судининг карори устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини кучида қолдиришрни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаби бўйича берилган ҳисоб-китобларга эътироз билдириб, тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган 2020 йил 7 декабрдаги ва 2021 йил 18 январдаги ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги йўқлигини таъкидлаб, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини кучида қолдиришрни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан судга тақдим қилинган солиштирма далолатномаси даъвогарнинг раҳбари томонидан имзоланмаганлигини, бундан ташқари солиштирма далолатнома юридик кучга эга ҳужжат ҳисобланмаслигини ва ушбу далолатнома фермер хўжалигининг мавжуд қарзини бошқа ҳақдорликлар эвазига қоплаш учун асос бўлмаслигини билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдирини сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг кўрсатмаларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 25 декабрда 13-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси” тузилган. Бундан ташқари тарафлар ўртасида 2019 йил 5 октябрда П-84-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Мазкур шартномаларга асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2020 йил 25 мартда 10-сонли юк хати ва 313-сонли ҳисобварақ-фактура билан 53 020 000 сўмлик махсулотлар топширилган, жавобгар томонидан 2020 йил 25 мартдаши 9-сонли ишончнома асосида У.Ибодуллаев (паспорт серияси АА, рақами 8635523, Пискент туман ИИБ томонидан берилган) қабул қилиб олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган 2 муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Шунингдек, даъво талабларида 2019 йил 5 октябрдаги П-84-сонли шартнома бўйича жавобгарга етказиб берилган 48 751 460 сўмлик шулха ва пахта шротларининг қийматини асосий қарз сифатида ундириш сўралган. Аниқланишича, тарафлар ўртасида жами қиймати (ҚҚС билан бирга) 230 000 000 сўмлик шулха ва пахта шротларини етказиб бериш юзасидан 2019 йил 5 октябрда П-84-сонли шартнома тузилган. 2019 йил 5 октябрдаги П-84-сонли шартнома бўйича МЧЖ томонидан фермер хўжалигига 2021 йил 18 январдаги 1248-сонли ҳисобварақ-фактура билан 6 500 000 сўмлик, 2020 йил 7 декабрдаги 1246-сонли ҳисобварақ-фактура билан 982 100 сўмлик, 2020 йил 15 октябрдаги 1222-сонли ҳисобварақ-фактура билан 6 021 400 сўмлик, 2020 йил 8 октябрдаги 1193-сонли ҳисобварақ-фактура билан 8 521 960 сўмлик, 2020 йил 21 сентябрдаги 1131-сонли ҳисобварақ-фактура билан 1 189 000 сўмлик, 2020 йил 15 сентябрдаги 1116-сонли ҳисобварақ-фактура билан 1 875 000 сўмлик ва 2020 йил 27 августдаги 1047-сонли ҳисобварақ-фактура билан 23 662 000,56 сўмлик жами 48 751 460,56 сўмлик товарлар етказиб берилган. Шартноманинг 2.2-бандида тўловларнинг 15 фоизи аванс тариқасида, қолган 85 фоизи товар етказиб берилгач 30 кун ичида тўлаб берилиши белгиланган бўлса-да, жавобгар 48 751 460 сўмни тўлаб бермаганлиги сабабли, ушбу суммани ундириш учун даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида даъвогарнинг 2019 йил 25 декабрдаги 13-сонли шартнома бўйича 53 019 986 сўм ва 2019 йил 5 октябрда П-84-сонли шартнома бўйича 48 751 460 сўм, жами 101 771 446 сўм асосий қарз ундириш талаби муҳокама қилиниб жавобгарнинг мазкур 101 771 446 сўм асосий қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатнома асосида бошқа қарздорликлар ҳисобига ўтказилганлиги сабабли, даъвони рад қилиш тўғрисида хулосага келган. Бироқ, мазкур солиштирма далолатномаси қайси бухгалтерия кирим ҳужжатларга асосан тасдиқланганлиги, ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳолатларга аниқлик киритмаган. Шунингдек, нима сабабдан даъвогар номидан ваколатли шахс имзоламаган бўлса-да мухр босилганлиги, имзолган шахсни ваколати текширилмаган. Апелляция инстанцияси суди томонидан эса, ҳал қилув қаарорини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришда жавобгарнинг важларига ҳуқуқий баҳо бермаган. Ваҳоланки, жавобгар тарафлар ўртасида 2019 йил 14 февралда тузилган 3 пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича 12-сонли котрактация шартномаси юзасидан вужудга келган даъвогар олдидаги дебитор қарздорлиги юзасидан жавобгар томонидан мазкур даъво предметига асос бўлган маҳсулотларни берганлиги, шу билан даъвогар жавобгар олдидаги қарздорлигини ёпганлигини ва тарафлар бу ҳақида солиштирма далолатномаси тузганликлари тўғрисида важлар билдирган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасининг биринчи, иккинчи қисмларига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2021 йил 27 ноябрдаги 36-сонли қарорининг 35-бандида ИПК 301-моддасининг 3-бандини қўллашда шуни инобатга олиш лозимки, ушбу асос бўйича ишни янгидан кўриш учун биринчи ёки апелляция инстанцияси судига юборишга, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган, шунингдек, арз қилинган талаб бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинмаган ҳолда, йўл қўйилади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини бекор 4 қилишни, ишни эса янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини ўз ўрнида қўллаб, даъво талабларига ҳамда ишнинг ҳақиқий ҳолатига аниқлик киритган ҳолда, даъвогар жавобгарнинг реал қарздорликлари, ўзаро ҳисоб-китоб қилинганлиги ҳолатларини уларнинг вакиллари иштирокида муҳокама қилиш, ишдаги ва ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган далилларга, тарафларнинг ҳар бир важига ҳуқуқий баҳо бериш, даъво талаби бўйича асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Жавобгар “Ибодуллаев Хайдарали” фермер хўжалигининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 августдаги карори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари Б. Исрайлов Р. Хайдаров 5