← Назад
Решение #623237 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2201/3254-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Ж.Мусабоев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Ж.Карабаев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 24 март
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Наманган
вилоят давлат солиқ бошқармаси вакили З.Юсупов (2023 йил 5 январдаги
22-00263-сонли ишончномага асосан), “Rayhon Asl Ifori” хусусий корхонаси
вакили Ш.Абдуллаев (раҳбари)нинг иштирокида, аризачи Наманган вилоят
давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Rayhon Asl Ifori” хусусий
корхонасига нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган
бинода Наманган вилоят суди кўмагида ўтказилган видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Rayhon Asl Ifori” хусусий корхонаси (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) билан “OTV INDUSTRIAL
LIMITED”(Хитой) компанияси ўртасида 2021 йил 4 мартда №IM-1-сонли
импорт шартномаси имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Наманган вилояти давлат
солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда аризачи, ДСБ деб юритилади)га
юборган 2022 йил 8 июлдаги 13-27/102-XDFU-сонли хатига кўра, жавобгар
билан “OTV INDUSTRIAL LIMITED”(Хитой) компанияси ўртасида тузилган
ушбу импорт шартномасига асосан жавобгарнинг 125 000 АҚШ доллари
миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги вужудга келганлиги маълум
қилинган.
Аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 26 июлда 22-44172-сонли
талабнома юборилиб, унда муддати ўтказиб юборилган 125 000 АҚШ доллари
миқдоридаги дебитор қарздорликни бартараф этиш чорасини кўриш, акс ҳолда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг
27-бандига асосан Марказий банкнинг 2022 йил 26 июл ҳолатига валюта курси
(1$=10 967,06) бўйича 125 000 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлик
учун 5 фоизи миқдорида 68 544 125 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тавсия
қилинган.
Бироқ ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилгач,
аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан
68 544 125 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан
68 544 125 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 январдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти
қаноатлантирмасдан,
Наманган
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан кассация шикояти
берилиб, унда ишни адолатли кўриб чиқиб амалий ёрдам бериш сўралган.
Бунга асос қилиб, шикоятда банк томонидан Хитой компаниясига пул ўтказиб
берилганлиги, шартномани тузишда воситачилик қилган шахс О.Усмонов
жавобгарни алдаб қочиб юриб, сўнг қамокка олинганлиги, жавобгар
раҳбарининг оиласи ва 5 нафар фарзанди борлиги, банкка кредит тўлаб
келаётганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирган важларни қўллаб-қувватлаб, Хитой компанияси билан шартнома
тузиб, банкдан олинган кредит пули компанияга ўтказиб берилганлиги,
шартномани тузишда О.Усмонов исмли шахс воситачилик қилиб маҳсулотни
олиб келишга ёрдам беришини айтганлиги, лекин берган ваъдасидан чиқмай
пул ўтказиб берилганидан сўнг жавобгардан қочиб юрганлиги, кейинчалик суд
ҳукми билан қамалиб қолганлиги, шу кунга қадар кредит пулини қайтариб
келаётганлиги, молиявий аҳволи оғирлиги, бугунги кунда банк ҳам кредитни
муддатидан олдин ундириш тўғрисида огохлантирганлиги, лекин жавобгарнинг
ушбу кредитни тўлаш учун пули мавжуд эмаслигини билдириб, суд
қарорларини бекор қилиб, ишни адолатли ҳал қилиб беришни сўради.
Суд муҳокамасида аризачи вакили кассация шикоятига эътироз
билдириб, жавобгарга нисбатан 5 фоиз молиявий санкция қўлланилганлиги,
молиявий санкция Низом асосида тўғри ҳисобланганлигини билдириб, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Низомнинг 23-бандига мувофиқ, товарларни республикага олиб кириш ва
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш,
шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун
тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича
тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Шунингдек, Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари
бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги
маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона
режимларида
товарлар
республикага
олиб
кирилиши
ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки
пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва
241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун
(кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда – репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Мазкур
ҳолатда
жавобгар
томонидан
“OTV
INDUSTRIAL
LIMITED”(Хитой) компанияси билан тузилган 2021 йил 4 мартдаги импорт
шартномаси бўйича 2022 йил 23 апрель ҳолатига 125 000 АҚШ доллари
миқдорида дебитор қарздорлик вужудга келиб, товарларни эркин муомалага
чиқариш (импорт) божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштириш ҳамда экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки
товарларни қайта олиб кириш муддати 180 кунгача бўлган муддатга
кечиктирилган. Бу ҳолат Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон
ахборот тизими маълумотлари билан тасдиқланган.
Бу даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан
1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси мос равишда 10 967,06 сўм
этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5087-сонли “Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини
янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг
10-бандида, 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум
тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага
чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида
таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима
миқдорлари икки бараварга камайтириш белгиланган.
Шу сабабли аризачи томонидан муддати ўтган дебитор қарздорликка
5 фоиз миқдорида жами 68 544 125 сўм молиявий жарима ҳисобланган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириш,
жавобгарга нисбатан 68 544 125 сўм молиявий жарима қўллашни лозим топган,
апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг
1-банди иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд
аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя
этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор
қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги важлари билан
қуйидагиларга асосан келишмайди.
Жавобгарнинг шартномани тузишда воситачилик қилган шахс О.Усмонов
жавобгарни алдаб қочиб юриб, сўнг қамокка олинганлиги, жавобгар
раҳбарининг оиласи ва 5 нафар фарзанди борлиги, банкка кредит тўлаб
келаётганлиги важларини билдирган бўлса-да, ушбу важлар жавобгарга
нисбатан молиявий санкция қўллашни рад қилиш учун асос бўла олмайди.
Сабаби импорт шартномаси жавобгар ва Хитой компанияси билан тузилган ва
ушбу шартнома асосида жавобгар номидан валюта контрагентга ўтказилган,
дебитор қарздорлик вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанция судлари моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ
қонуний, адолатли ва асослантирилган қарорлар қабул қилган, ушбу
қарорларни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Қайд этилганларган кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни,
ИПКнинг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб кассация инстанциясида ишни
кўриш билан боғлиқ ихтиёрий тўланган почта харажатларини жавобгар
зиммасида қолдириб, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 75 000 сўм харажатни жавобгардан ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
5
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги қарори ўзгаришсиз, “Rayhon Asl Ifori”
хусусий корхонасининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Rayhon
Asl
Ifori”
хусусий
корхонаси
ҳисобидан
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат
ундирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
Б.Исрайлов