Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/2613 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Farg‘ona viloyat davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый “Farg‘ona Sanoat Servis” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1050838 Claim ID 3202002 PDF Hash 8b2865a9a9022981... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2301/2613-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий суди раиси Т.Маматожиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили (ишончномага асосан) ХХХнинг иштирокида, кредитор «А»нинг қарздор «Б” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «А» (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, «Б” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)нинг тўлов мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги сабабли соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган. Суд мажлисида кредитор вакили ариза юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб, қарздор томонидан ишни суд мажлисида кўриш кунига даъво аризада кўрсатилган қарздорликлар тўлиқ тўланганлигини билдирди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига кўра, Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса деб белгиланган. Шу сабабли суд, қарздорни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, кредитор вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига қараганда, қарздор «Б” масъулияти чекланган жамиятининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги 2023 йил 9 февраль куни ҳолатига 236 493 324,7 сўмни ташкил этган. Шу сабабли кредитор Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси қарздорни мажбуриятлар бўйича кредитор талабларини қондиришга, солиқ қарзини тўлаш имконияти йўқлиги сабабли қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Бироқ, кредиторнинг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра, қарздор томонидан ишни суд мажлисида кўриш кунига қаадарли даъво аризасида кўрсатилган қарздорликларни тўлиқ тўлаганлиги билдирилган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Қонуннинг 7-моддасига асосан, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Қарздор ва кредитор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга доир иш юритиш тартибтаомилларини қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин. Қонуннинг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда; суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, қарздор томонидан ишни суд мажлисида кўриш кунига даъво аризасида кўрсатилган қарздорликларни ихтиёрий равишда тўланганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Бундан ташқари суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, қарздор ҳисобидан Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи ва кредитор фойдасига тўланган 30 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 7, 43, 51, 55, 141, 142, 241, 242-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. «Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан «А» фойдасига тўланган 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. «Б” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети ҳамда Суд хокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 900 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев