Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2201/4629 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Юсупов Ихтиёр Адхамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ХАМКОРБАНК акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "MIRUSMON MIRXOLIQ BARAKA" фермер хўжалиги
Source ID 1052403 Claim ID 3184301 PDF Hash cab0af4be2f55c4d... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддаси ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК 327 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ушбу Кодекс 279-моддаси ушбу Кодекс 279 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT SUDI ТАШКЕНТСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 100059, Toshkent sh,Sh.Rustaveli ko`chasi, 93 100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93 Tel:(+99871) 253-24-18 Fax: 0 (71)253-26-02 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси) Тошкент шаҳар 2023 йил 23 март 4-1102-2201/4629 – сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Хаитбоев Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, судья И.Юсуповнинг раислигида, судьялар А.Арипов ҳамда А.Ибрагимовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Матчановнинг котиблигида, даъвогар вакили Т.Миржамолов (2023 йил 5 январдаги 2/11-04-976-сонли ишончнома асосида), жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар вакили М.Комилов (2022 йил 26 декабрдаги ишончнома асосида) иштирокида мазкур иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув қарори устидан Чет эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” АТБ томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъво аризасида баён этилишича, Чет эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Mirusmon Mirxoliq Baraka” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 21 январда 240/2019-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) имзоланган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга дастлабки 12 ой имтиёзли давр билан 60 ой муддатга йиллик 26 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан асосий восита маҳаллий чорва моллар сотиб олиш учун банкнинг хорижий линия маблағларидан 700 000 000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратилган. Мазкур кредит таъминоти сифатида: 2018 йил 8 майдаги 101/2018-сонли кафиллик шартномасига асосан “Komsar” масъулияти чекланган жамиятининг кафиллиги (бундан буён матнда кафил деб юритилади); - 2020 йил 29 январда нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан Ф/Хга тегишли, Қибрай тумани, Зафаробод ҚФЙ, Май МФЙ, Найман кўчасида жойлашган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкасини майдони 1,0 га қурилиш ости 3087,21 кв.м, фойдали майдони 2508,72 кв.м дан иборат бўлган, томонларнинг келишувига кўра 375 000 000 сўмга баҳоланган бино иншоотлар ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда; - Кафилга тегишли Тошкент вилояти, Чиноз тумани, “Ўздавтехназорат” инспекцияси томонидан 2017 йил 24 февралда берилган ТТР №059311-сонли махсус техник воситасини қайд қилиш техник паспортига асосан тегишли, 2014 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами белгиси 10/АА/889, двигатель №А2006128 бўлган томонларнинг келишувига кўра 300 000 000 сўмга баҳоланган CLASS “ARION-630С” русумли трактор; - Кафилга тегишли Тошкент вилояти, Чиноз тумани, “Ўздавтехназорат” инспекцияси томонидан 2017 йил 22 февралда берилган ТТР №059160-сонли махсус техник воситасини қайд қилиш техник паспортига асосан тегишли, 2014 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами белгиси 10/АА/887, двигатель №01418396 бўлган томонларнинг келишувига кўра 200 000 000 сўмга баҳоланган VOLVO “ВL71В” русумли экскаватор гаровга олинган. Даъвогар кредит шартномасига асосан, барча мажбуриятларини бажариб, кредит бўйича таъминот тақдим қилинганидан кейин шартномада келишилган маблағларни жавобгар томонидан тақдим этилган шартномаларига асосан пул ўтказиш йўли билан тақдим этиб ўз мажбуриятларини бажарган. Кредит шартномаcига кўра, жавобгар кредит тўлови ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан дастлаб 2022 йил 20 июлда Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб шу кун ҳолатига вужудга келган кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни кафиллик ва гаровдаги мол-мулкларга қаратиш ҳамда шартномани бекор қилишни сўраган. Суднинг 2022 йил 3 августдаги (4-1102-2201/1867-сонли иқтисодий иш бўйича) ҳал қилув қарорига асосан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Банкнинг Янгийўл филиали ва Ф/Х ўртасида тузилган 2020 йил 21 январда 240/2019-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниб, Ф/Х ва Кафил ҳисобидан солидар тартибда Банк фойдасига 596 989 238,22 сўм асосий қарз, 80 898 309,81 сўм фоиз қарздорлиги, 4 800 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган ҳамда ундирув гаровдаги мол мулкларга қаратилган. Кейинчалик қарздорлик жавобгар томонидан ҳал қилув қарорининг ижро босқичида ихтиёрий равишда қоплаб берилган. Банк 2022 йил 17 октябрда жавобгар ва кафилга нисбатан талабнома билан мурожаат қилиб 2022 йил 20 июлдан (дастлабки даъво аризаси киритилган сана) 2022 йил 3 август (дастлабки ҳал қилув қарори қабул қилинган сана)га қадар ҳисобланган шартнома бўйича 15 004 705,99 сўм банк фоизи ҳамда шартнома бўйича 4 345 155,87 сўм 2 пеняни шунингдек, 2022 йил 3 августдан (дастлабки ҳал қилув қарори қабул қилинган сана) 2022 йил 28 сентябрга (қарздорлик тўлиқ қопланган сана) қадар ҳисобланган қайта молиялаштириш ставкаси доирасида 13 738 930,40 сўм фоиз суммасини тўлаб бериш сўралган бўлса-да, жавобгар ва кафил томонидан мазкур талабнома ижросиз қолдирилган. Натижада, Банк судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар кафил ҳисобидан солидар тартибда 15 004 705,99 сўм кредит бўйича фоиз, 4 345 155,87 сўм пеня ҳамда қайта молиялаштириш ставкасига асосан 13 738 930,40 сўм фоиз ундиришни ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган ҳамда жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда Банк фойдасига 15 004 705,99 сўм кредит бўйича фоиз қарздорлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига асосан 3 000 000 сўм фоиз ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Шунингдек, Банк ҳисобидан республика бюджетига 86 903,11 сўм давлат божи, жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда республика бюджетига 574 872,73 сўм давлат божи ундирилган ҳамда даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган даъвогар Тошкент вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда моддий ҳуқуқ нормаси нотўғри қўлланилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Банк вакили апелляция шикоятини тўлиқ қўллаб қувватлашини ҳамда биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилиш вақтида моддий ҳуқуқ нормаси нотўғри қўлланилган ҳолда қайта молиялаштириш ставкаси доирасидаги банк фоизи камайтирилганлиги ҳамда пеня рад этилганлиги, бунинг натижасида банк ҳисобидан давлат божи ундирилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб янги ҳал қилув қарори қабул қилишни ҳамда даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўради. Жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар вакили Банкнинг апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд харажатларини банк зиммасига юклашни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари ва важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган 3 мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 13/150-сонли Қарорининг 8-бандига кўра, кредит суммалари ва фоизларни қайтариш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилганда бир вақтнинг ўзида кредит шартномасида назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган неустойка ҳам ундирилиши мумкин, агар уни ундириш талаб қилинган бўлса. Кредит шартномасида тарафлар томонидан кредитни қайтаришни кечиктирганлик (кредит мажбуриятини бузганлик) учун юқори фоиз тури сифатида белгиланган жавобгарлик узлуксиз жорий санкция ҳисобланади. Мазкур Пленум қарорининг 9-бандига кўра, судлар инобатга олишлари лозимки, кредит мажбуриятларининг ижроси кечиктирилган давр учун неустойка (пеня ва жарима шаклида) ёки мажбуриятларнинг бажарилишини ўз вақтида таъминламаганлик учун оширилган фоизлар белгиланишидан фарқли ўлароқ, кредит шартномасида мазкур шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши муддати кредит ташкилоти томонидан узайтирилган тақдирда кредитдан фойдаланганлик учун фоиз устамасининг оширилиши (кўпайтирилиши) назарда тутилиши мумкин. Кредит шартномаси бўйича асосий қарзни (ёки асосий қарзнинг бир қисмини) қайтариш муддати узайтирилган даврдаги банк фоизлари устамасининг оширилиши қарздор томонидан мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун тўланадиган неустойка ёки оширилган фоизлар шаклидаги жавобгарлик бўлмай, судлар томонидан унга кредит маблағларидан фойдаланганлик учун шартномавий тўлов шакли сифатида қаралиши лозим. Муқаддам кечиктирилган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун (мажбуриятларнинг бажарилиши узайтирилган қисми ижроси кечиктирилганлиги учун) жавобгарлик чоралари судлар томонидан кредит шартномасида белгиланган шартлар бўйича қўлланилади. Агар кредит шартномасида мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун жавобгарлик чоралари кўрсатилмаган бўлса, кредит 4 Мазкур Пленум қарорининг 10-бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак. Кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорида даъво талабининг 15 004 705,99 сўм кредит бўйича фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисида тўғри хулосага келган бўлса-да, аммо даъво талабининг 4 345 155,87 сўм пеня ҳамда қайта молиялаштириш ставкасига асосан 13 738 930,40 сўм фоиз ундириш қисмини камайтириш ҳамда рад этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорнинг 3-бандида қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли деб нотўғри хулосага келган. Ваҳоланки, Банк томонидан даъво аризасида жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар яъни тўловлар кечиктирилганлиги учун пеня талаб қилинган бўлса, икки ҳолатда мажбурият лозим даражада ўз вақтида бажарилмаганлиги учун қайта молиялаштириш ставкасига асосан фоиз сўралган. Юқоридаги, Пленум қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга, ҳал қилув қарорини ўзгартиришга, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга, ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 5 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қайта молиялаштириш ставкасига асосан фоиз ундириш қисмини “3 000 000” сўмдан “13 738 930,40” сўмга ўзгартиришни ҳамда даъвонинг пеня қисмини рад этиш тўғрисидаги хулосасини бекор қилиб даъво талабининг пеня қисмини қисман 1 000 000 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини биринчи инстанция ва апелляция шикояти учун жавобгар ва қўшимча жавобгар зиммасига юклашни ҳал қилув қарорининг давлат божини тақсимлаш қисмини ҳам бекор қилиб тўлиқ жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда республика бюджетига 661 755,84 сўм давлат божи ҳамда банк фойдасига (апелляция шикояти учун тўланган) 330 887,92 сўм давлат божи ҳамда 30 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 68, 69, 118, 278-279-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Чет эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” АТБ нинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги: Жавобгар - “Mirusmon Mirxoliq Baraka” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Komsar” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда Чет эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” АТБ фойдасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига асосан 3 000 000 сўм фоиз ундириш қисми 13 738 930,40 сўм фоиз ундирилсин деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисми: Жавобгар - “Mirusmon Mirxoliq Baraka” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Komsar” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар 6 тартибда Чет эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” АТБ фойдасига 1 000 000 сўм пеня ундирилсин деб тўлдирилсин. Жавобгар “Mirusmon Mirxoliq Baraka” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Komsar” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда республика бюджетига 661 775,84 сўм давлат божи ундирилсин. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “Mirusmon Mirxoliq Baraka” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Komsar” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда Чет эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” АТБ фойдасига (апелляция инстанцияси учун тўланган) 330 887,92 сўм давлат божи ҳамда 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи судья: (имзо) И.Юсупов ҳайъат аъзолари: (имзо) А.Ибрагимова (имзо) А.Арипов Қарорининг кўчирма нусхаси аслига тўғри______________И.Юсупов 7