Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5122 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Жакеев Сабит Калдибекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Jazoni ijro etish departamenti beshinchi mintaqaviy hudud 4-son Jazoni ijro etish kaloniyasi
Source ID 1050651 Claim ID 3164461 PDF Hash 974cd3e91d795ecb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
исми ва 236-моддаси исми ва 236 law
Ушбу Кодекснинг 478-моддаси Ушбу Кодекс 478 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 16 298 символов
Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья - Б.Джумаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья - С.Жакеев 4-2101-2202/5122-сонли иқтисодий иш НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ Қ А Р О Р И 2023 йил 24 март Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Абдрамановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Қаххоров ва С.Жакеевлардан иборат таркибда, судья катта ѐрдамчиси Г.Тоғаеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Ш.С, Д.Х (14.03.2022 йилдаги 33-01-28-79/1162-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакиллари Л.Т, А.О, З.Р (17.03.2023 йилдаги ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар ―Ҳудудгазтаъминот‖ акциядорлик жамиятининг жавобгар CCCдан 585.223.400 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Навоий вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни а н и қ л а д и: ―Ҳудудгазтаъминот‖ акциядорлик жамияти (бундан буѐн матнда – ―даъвогар‖, ―Етказиб берувчи‖ деб юритилади) ва CCC (бундан буѐн матнда – ―жавобгар‖, ―Истеъмолчи‖ деб юритилади) ўртасида 2021 йил 9 июль куни табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида шартнома имзоланган. Шартнома шартларига кўра, Етказиб берувчи ўз зиммасига газ тармоқлари орқали Истеъмолчининг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш, Истеъмолчи эса белгиланган хажмда газни қабул қилиш ҳамда белгиланган нарх бўйича ўз муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.4-бандида етказиб бериладиган газ хажми ҳар ойда 300.000 м3 қилиб белгиланган. Жавобгар томонидан истеъмол қилинган табиий газ бўйича 2022 йилнинг ноябрь ойида 585.223.400 сўмлик қарздорликка йўл қўйилган. Даъвогар томонидан жавобгарнинг 2022 йил 10 ноябрь ҳолатига қарздорлиги мавжуд бўлганлиги сабабли 10.11.2022 йилда у газ таъминотидан тамғалаш орқали узилган ва ушбу ҳақида далолатнома тузилган. Мазкур ҳолатда даъвогар Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 585.223.400 сўмлик қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган. Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар апелляция шикояти ва қўшимча шикоят билан мурожаат қилган ва унда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги қарор билан тасдиқланган ―Табиий газдан фойдаланиш‖ қоидаларининг 125-бандини қўлланмаслиги, чунки ―Ўзнефтгазинспекция‖ Навоий вилоят ҳудудий бўлимининг хулосаси бир томонлама бўлганлиги, ҳисобга олиш прибори техник носоз ҳолатда эканлиги, жавобгар вакиллари уни билмаганлиги, ушбу ҳолат қасддан содир этилмаганлигини, шунингдек даъвогар қарздорликни 2022 йил 25 январдаги шартнома билан сўраганлигини, лекин ушбу шартнома улар билан тузилмаганлигини, балки маъмурий бинога тузилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд муҳокамасида апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Даъвогар вакиллари ҳал қилув қарори тўғри чиқарилганлигини, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўрашди. Суд муҳокамасини ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор этилган ―Ўзнефтгазинспекция‖ Навоий вилоят ҳудудий бўлими вакили суд муҳокамасига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисми ва 236-моддасига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади ва улар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФК 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ушбу Кодекснинг 478-моддасига асосан агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ѐки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. Ишдаги материалларидан аниқланишича, ―Ўзтрансгаз‖ АЖ Навоий вилоят бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали ва жавобгар ўртасида 2021 йил 9 июль куни табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.4-бандида етказиб бериладиган газ хажми ҳар ойда 300.000 м3 миқдорида 1 м3 учун 1000 сўм этиб белгиланган. Улгуржи истеъмолчининг абонент картасига ва ҳисоб-фактураларга кўра, жавобгар томонидан истеъмол қилинган табиий газ бўйича 2022 йил сентябрь ойининг бошланғич сальдоси 282.412.600 сўмни ташкил этиб, шу ойда 346.057 м3 газ истеъмол қилиниб, 364.479.800 сўм ҳисобланган, шундан 185.000.000 сўми тўлаб берилган. 2022 йил октябрь ойининг бошланғич сальдоси 461.892.400 сўмни ташкил этиб, шу ойда 423.331 м3 газ истеъмол қилиниб, 423.331.000 сўм ҳисобланган, шундан 140.000.000 сўми тўлаб берилганлиги натижасида 585.223.400 сўмлик қарздорлик вужудга келган. ―Ўзнефтгазинспекция‖ Навоий вилоят ҳудудий бўлимининг маълумотига кўра, 2022 йил 27 сентябрь куни соат 0:00 да жавобгарга тегишли бўлган ―Автопилот ПРО‖ русумли электрон газ ҳисоблаш ускунасида электр қуввати келмай қолиши натижасида учиб қолганлиги ва бундай ҳолатда 2022 йил 27 сентябрь куни соат 0:00дан 1 октябрь куни соат 0:00га қадар 96 соат мобайнида ҳисоблагич архив маълумотлари қайд этилмаганлиги ва унга биноан 96 соат *2000 м3/соат тенг 192.000 м3 табиий газ хажми қайта ҳисобланган. Шунингдек, давлат стандартида босимлар фарқининг пастлаб кетиши натижасида 2.402 м3 табиий газ хажми ҳисобкитоб қилинган ҳамда ҳақиқий газ хажми 151.655 м3 ташкил этган. Шу сабабли 2022 йил сентябрь ойида жами 346.057 м3 табиий газ қайта ҳисоб-китоб қилинган. Ушбу ҳолат 2022 йил 5 октябрь куни соат 16:00га қадар давом этган. Шу сабабли 2022 йил октябрь ойида жами 421.584 м3 табиий газ қайта ҳисоб-китоб қилинган. Шунингдек, талаб қилинаѐтган 1.747.200 сўмлик қарздорликка 2022 йил 31 октябрь куни тузилган улгуржи истеъмолчи томонидан табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилгани аниқланганлиги тўғрисида расмийлаштирилган далолатнома асос бўлган. Даъвогар томонидан 2022 йил сентябрь ойининг қарздорлиги ҳисобланишида қўйидагиларга эътибор берилмасдан ҳатоликка йўл қўйилган. Жумладан, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.9-бандида истеъмолчи томонидан табиий газ етказиб бериш учун тузилган шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда ва газ таъминоти билан олдиндан келишмасдан газ олинган тақдирда, Истеъмолчидан шартномадаги ҳажмларда ортиқча олинган табиий газ қийматига нисбатан 1,4 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади. Бунда истеъмолчига алоқадор бўлмаган турли ҳилдаги техник носозликлар аниқланганлиги сабабли истеъмол қилинган табиий газ хажмини ўрнатилган газ асбоб ускуналарини тўлиқ қувват бўйича ҳисоб-китоб қилиниши натижасида шартномадаги хажмлардан ортиқ ҳажмларни ташкил қилган ҳолатлар бундан мустасно. Лекин, даъвогар томонидан 18.422.800 сўм 1,4 коэффициент ундирилиб хатоликка йўл қўйилган. Ушбу ҳолат 2022 йил октябрь ойида такрорланмаган. Шунингдек, 2022 йил октябрь ойи қарздорлигида 2022 йил 31 октябрь куни тузилган улгуржи истеъмолчи томонидан табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилгани аниқланганлиги тўғрисида расмийлаштирилган далолатномага асосан ҳисобланган 1.747.200 сўмлик зарар шартномавий қарз сифатида кўрсатилган. ФК 477-моддасига асосан энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ѐки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги, 478-моддаси 2-қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ѐки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида‖ги қарор билан тасдиқланган ―Табиий газдан фойдаланиш‖ қоидалари (бундан буѐн матнда – Қоидалар деб юритилади)нинг 125-бандига кўра, тармоққа уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада максимал (тўлиқ) қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб, истеъмол қилинган табиий газ ҳажмларининг қиймати истеъмолчи томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан газдан фойдаланиш бўйича қўшимча ускуна ўрнатилганда — бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда ундирилади. Қоидабузарлик тўғрисидаги далолатномага мувофиқ амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб ҳажми ва суммаси мазкур Қоидаларни бузилиши билан боғлиқ бўлган қонун бузилиши натижасида келтирилган зарарни ҳисоблаш учун асос бўлиши, шу Қоиданинг 127-бандига кўра, 123-125-бандларидаги қоидабузарлик далолатнома билан расмийлаштирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги ―Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида‖ги 163-сонли Қарорининг 19-бандига кўра зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ѐки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ѐки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ѐки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. ФК 14-моддасида ҳам шу мазмунда тушунтириш берилган. Шунингдек, ФК 324-моддасига кўра, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт. Бундан ташқари, даъвогар судга тузилган далолатномага асос бўладиган ҳужжатлар, яъни ишлатилган газ анжоми турини, техник шартларини ва характеристикасини ва фойдаланилган кунини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этаолмади. ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбулардан кўринадики, биринчи инстанция суди Қоидаларнинг 125-бандига биноан 1.747.200 сўмлик зарар даъвогар томонидан шартномавий қарздорлик сифатида талаб қилинган бўлсада уларга эътибор бермасдан шартноманинг 4.14-бандига асосан технологик йўқотишлар сифатида ундирган. Бундан ташқари, 2022 йил сентябрь ойидаги 18.422.800 сўмлик қарздорлик 1,4 коэффициент сифатида нотўғри талаб қилинаѐтганлигига қарамасдан ундирилиб хатоликка йўл қўйилган. Шунингдек, биринчи инстанция суди даъво талабини қисман қаноатлантирган бўлсада қолган қисми бўйича қарор қабул қилмаган. ИПК 276-моддасига мувофиқ, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигинии текширади. ИПК 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли. Шунинг учун, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан процессуал ва моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилганлигини инобатга олиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қисман ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг ―жавобгардан даъвогар фойдасига 475.223.400 сўм асосий қарз ундириш‖ қисмини ―жавобгардан даъвогар фойдасига 455.053.400 сўм асосий қарз ундириш‖ деб, ―республика бюджетига жавобгардан 11.704.468 сўм ундириш‖ қисмини ―бюджетига жавобгардан 9.101.068 сўм ундириш‖ деб, ―даъво талабининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириш‖ деб ўзгартиришни, шунингдек, даъвонинг асоссиз қисми бўйича бюджетига даъвогардан 2.603.400 сўм давлат божи ундиришни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция ва кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баѐн этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Судлов ҳайъати, апелляция шикоятида 304.575.800 сўмни ва унга қўшимча шикоятда ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиш сўралганлигини ва улар қаноатлантирилмаганлигини ҳамда жавобгар томонидан 3.045.758 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари тўланганлигини инобатга олиб, жавобгардан бюджетга 2.806.476 сўм давлат божини ундиради. Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгарнинг мутахассис тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини зарурат йўқлиги сабабли рад қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 276, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг ―жавобгар CCCдан даъвогар ―Ҳудудгазтаъминот‖ акциядорлик жамияти фойдасига 475.223.400 сўм асосий қарз ундирилсин‖ қисми ―жавобгар CCCдан даъвогар ―Ҳудудгазтаъминот‖ акциядорлик жамияти фойдасига 6 455.053.400 сўм қарздорлик ундирилсин‖ деб, ―республика бюджетига CCCдан 11.704.468 сўм ундирилсин‖ қисми ―бюджетига CCCдан 9.101.068 сўм ундирилсин‖ деб, ―даъво талабининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин‖ деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Бюджетга ―Ҳудудгазтаъминот‖ акциядорлик жамиятидан 2.603.400 сўм, CCCдан 2.806.476 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар CCCнинг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин ва мутахассис жалб қилиш ҳақидаги илтимосномаси рад қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Раислик қилувчи Т.Абдраманов Ҳайъат аъзолари Т.Қаххоров