← Назад
Решение #623466 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 304 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2201/2644-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья А.Хаитбоев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Ж.Суяров
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 24 март
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“Platinum Roads” масъулияти чекланган жамияти вакили Ж.Хакимов
(ишончномасиз), “Chirchiq-Anvarbek Farzandlari” масъулияти чекланган
жамияти вакили М.Усмонов (адвокат, 2023 йил 14 мартдаги ордер
асосида) ва Б.Аширов (раҳбари)нинг иштирокида, даъвогар “Platinum
Roads” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Chirchiq-Anvarbek
Farzandlari” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 391.670.550,52 сўм
асосий қарз ва 195.835.275,26 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 сентябрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 29 ноябрдаги қарори устидан жавобгар томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъво аризасида келтирилган важларга кўра, “Platinum Roads”
масъулияти чекланган жамияти (ёрдамчи пудратчи, бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) билан “Chirchiq-Anvarbek Farzandlari”
масъулияти чекланган жамияти (пудратчи, бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ўртасида 2021 йил 14 июлда 1-сонли ёрдамчи пудрат
шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, даъвогар шартнома мажбуриятини
бажариб, жавобгарга 1.311.846.960 сўмлик ишларни томонлар ўртасида
2021 йил 13 декабрь куни имзоланган ҳисоб-фактура ҳамда бажарилган
ишлар далолатномаси билан топширган.
Ўз навбатида, жавобгар даъвогарга бажарилган ишлар учун 2021 йил
16 сентябрдаги 155-сонли тўлов топшириқномаси билан 500.000.000 сўм,
11 ноябрдаги 214-сонли тўлов топшириқномаси билан 420.176.410 сўм
ўтказиб берган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 391.670.550 сўм
миқдорида қарздорлиги қолган. Мазкур қарздорликни бартараф этиш
юзасидан даъвогар жавобгарга 2022 йил 26 августда талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган.
Шунга кўра даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 391.670.550 сўм асосий қарз ва 195 835 275,26 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 28 сентябрдаги ажрими билан Яшнобод туман
Ободонлаштириш бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил
талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман
қаноатлантирилиб,
жавобгар
ҳисобидан
даъвогар
фойдасига
291.670.550,52 сўм асосий қарз, 23.000.000 сўм пеня, 4.375.058 сўм давлат
божи, 24.000 сўм почта ҳаражати ундирилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 29 ноябрдаги қарори Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 30 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгарнинг
апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан кассация
шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, ишни
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган. Бунга
асос қилиб, шикоятда даъвогар томонидан тузилган 13.12.2021й. 1-сонли
хисоб-фактура
маълумотномада
1.311.846.960
сўмлик
ишлар
бажарилганлиги кўрсатилган ва тўловга тақдим этилганлиги, даъвогар
томонидан шартномада кўрсатилган 989.437.000 сўмдан кўп, яъни
322.409.960 сўм ортиқча иш бажарилганлиги ҳақида маълумотнома
тузилган бўлса-да, бу ортиқча ишлар жавобгар-пудратчи билан аввалдан
келишилмаганлиги, сметадан ташқари бажарилган ишлар нималардан
иборат эканлиги тегишли ҳужжатларни жавобгарга тақдим этмаганлиги,
шартноманинг 3.1-бандига кўра ёрдамчи пудратчи сотиб олган
материаллар баҳосини пудратчи билан келишилга мажбур, лекин бу
келишилмаганлиги, “Ипотекабанк” томонидан ўтказилган назорат ўлчови
натижасига кўра ишлар хажми 1.188.967.556 сўм эканлиги
аниқланганлиги, шартнома баҳоси 1.050.901.588 сўм бўлгани ҳолда,
даъвогар
томонидан
138.065.967
сўмлик
ортиқча
ишлар
бажарилганлигини, даъвогар 1.311.846.960 сўмлик ёки шартномадаги
суммадан 322.409.960 сўм, назорат ўлчовида аниқланган суммадан
122.879.404 сўм кўп иш бажарганлигини даъво қилганлиги, назорат
ўлчови ва ҳисоб фактурадаги тафовут борлиги учун қайта назорат ўлчови
ўтказиш суддан сўралган бўлса-да, суд буни инобатга олмаганлиги,
объектда 136.153.220 сўмлик ишлар кам бажарилганлиги тўғрисида
далолатнома судга тақдим этилганлиги, даъвогар бу далолатнома билан
танишиш ва қайта назорат ўлчови ўтказиш ҳақидаги таклифга жавоб
бермаганлигини апелляция суди инобатга олмаганлиги кўрсатилганлиги,
суд 14.07.2021 йилдаги 1-сонли субпудрат шартномаси 08.07.2021 йилдаги
31-сонли пудрат шартномасига асосан тузилган бўлиб, назорат ўлчови
ушбу 31-сонли шартномага асосланганлигига эътибор бермаганлиги
кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация
шикоятида келтирган важларни тўлиқ қувватлаб, ҳисоб фактура билан
назорат ўлчови натижасидаги бажарилган ишлар суммаси фарқ қилиши,
суд эса бунга тегишли баҳо бермаганлиги, назорат ўлчови
далолатномасини инобатга олмаганлиги ва ўзи ҳам қайта назорат ўлчови
ўтказмаганлиги, апелляция инстанцияси суд 14.07.2021 йилдаги 1-сонли
субпудрат шартномаси 08.07.2021 йилдаги 31-сонли пудрат шартномасига
асосан тузилганлигини эътиборга олмай, назорат ўлчови 31-сонли
шартномага асосланган деб далолатномани инобатга омлаганлигини,
апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилингандан сўнг
объектда 1.014.349.360 сўмлик бажарилган ишлар назорат ўлчовидан
ўтказилиб, 2023 йил 13 мартда тузилган далолатномага кўра объектда
6.535.925 сўмлик ишлар ҳажми қўшиб ёзилганлиги ва ҳақиқатда
бажарилган ишлар 1.007.813.435 сўмни ташкил этиши аниқланганлиги, бу
ҳам судлар томонидан иш ҳолатлари аниқланмаганлигини тасдиқлашини
билдириб, суд қарорларини бекор қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация
шикоятига эътироз билдириб, дастлабки назорат ўлчовида даъвогар
вакили қатнашганлиги, лекин жавобгар томонидан охирги марта
ўтказилган назорат ўлчовида даъвогар қатнашмай, бир томонлама
ўтказилганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради.
Суд мажлиси вқти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахс Яшнобод туман Ободонлаштириш бошқармаси
вакили судда иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра судлов ҳайъати ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахснинг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги
161-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)
1-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, суд томонидан қабул қилинган
қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши,
иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд
этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига
мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос
бўлиши мумкин.
Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанциялари суди
томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган.
Жумладан, биринчи инстанция суди қарздорлик тарафлар
вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари ҳамда томонлар
ўртасида имзоланган ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси
билан 1.311.846.960,52 сўмлик ишлар бажарилганлиги тасдиғини топган
деб ҳисоблаб, жавобгар томонидан 2021 йил 16 сентябрда 500.000.000 сўм
ва 2021 йил 11 ноябрда 420.176.410 сўм, жами 920.176.410 сўм тўлов
амалга оширилганлиги, иш судда кўрилишида жавобгар томонидан
даъвогарга 2021 йил 30 августда 50.000.000 сўм ва 31 августда 50.000.000
сўм пул маблағи тўлаб берилганлигини инобатга олиб, жавобгардан
(1.311.846.960,52-920.176.410-100.000.000=) 291.670.550 сўм асосий
қарзни ундиришни, ушбу асосий қарз суммасига мутаносиб равишда
пеняни қайта ҳисоб-китоб қилиб, пенянинг 145.835.275 сўм
(291.670.550/2=) қисмини асосли деб топиб, мажбурият бажарилиш
даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси 326-моддасини қўллаб, пеня миқдорини
23.000.000 сўмга камайтириб ундиришни, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топган.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг тўхтами
билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топган.
Аниқланишича, АТИБ “Ипотека банк” мутахассисининг 2022 йил
26 январдаги 4-сонли назорат ўлчови далолатномасида объектда
1.188.967.556 сўмлик ишлар назорат ўлчовидан ўтказилиб, шундан
138.065.967,53 сўмлик ишлар ортиқча бажарилганлиги кўрсатилган.
Бироқ биринчи инстанция суди ишни мазмунан кўришда ушбу
назорат ўлчови далолатномасига ҳуқуқий баҳо бермагани ҳолда тарафлар
ўртасида тузилган ҳисоб фактура ва бажарилган ишлар далолатномасига
асосланиб қарздорликни ундириш тўғрисида барвақт тўхтамга келган.
Апелляция инстанцияси суди эса жавобгар томонидан судга тақдим
қилинган 2022 йил 26 январдаги 4-сонли назорат ўлчови
далолатномасида қийматга нисбатан ишлар кам бажарилмаганлиги, балки
даъвогар
томонидан
қийматдан
ортиқча
бажарилган
ишлар
кўрсатилганлиги, яъни даъвогар томонидан 1.050.901.588,47 сўмлик
ишларга қўшимча равишда 138.065.967,53 сўмлик ишлар ортиқча
бажарилганлиги акс эттирилганлиги, шунингдек, 4-сонли далолатномада
ва мазкур далолатнома бўйича тузилган таққослаш ҳужжати
(сличительная ведомость)да ҳам даъвонинг асоси бўлган тарафлар
ўртасида 2021 йил 14 июлда тузилган 1-сонли субпудрат шартномаси
эмас, балки даъвога алоқаси бўлмаган 2021 йил 8 июлдаги 31-сонли
шартномаси кўрсатилганлигини кўрсатиб, ушбу далолатномани далил
сифатида инобатга олмаган.
Бунда
апелляция
инстанцияси
суди
назорат
ўлчови
далолатномасидаги объект билан низоли шартномада кўрсатилган объект
айнан эканлиги ёки турли объектлар эканлиги ҳолатига аниқлик
киритмасдан, назорат ўлчови далолатномасида бошқа шартнома санаси ва
рақами кўрсатилганлиги асоси билан уни далил сифатида инобатга олмай
барвақт тўхтамага келган.
Сабаби назорат ўлчови далолатномасида ва 2021 йил 14 июлдаги
1-сонли ёрдамчи пудрат шартномасида объект “Яшнобод тумани,
Машинасозлар МФЙ, Ташсельмаш, 3,7,8,9-уйлар атрофи кўчаларини жорий
таъмирлаш” деб кўрсатилган.
Бундан ташқари, жавобгар томонидан объектда бажарилган ишлар
қийматини аниқлаш юзасидан 2023 йил 13 мартда назорат ўлчови
ўтказилиб, далолатномага кўра 1.014.349.360 сўмлик ишлар назорат
ўлчовидан ўтказилиб, 6.535.925 сўмлик ишлар қўшиб ёзилганлиги ва
ҳақиқатда бажарилган ишлар 1.007.813.435 сўмни ташкил этиши
аниқланган.
ИПК 299-моддасининг иккинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли
эмас.
Шунга кўра судлов ҳайъати жавобгар томонидан тақдим этилган
2023 йил 13 мартдаги назорат ўлчови далолатномасига ҳуқуқий баҳо
бериш имкони мавжуд эмас деб топди.
Мазкур ҳолатда судлар томонидан объектда бажарилган ишлар
қиймати юзасидан ишдаги ҳужжатларда тафовутлар мавжуд бўлса-да,
ушбу ҳолатни мутахассис жалб қилиб қайта назорат ўлчови ўтказиш
орқали бартараф этиш ва ҳақиқатда бажарилган ишлар қийматини
аниқлаш чораси кўрилмаган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 7бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини,
қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор
қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанцияси
судларининг қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун
биринчи
инстанция
судига
юборишни,
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 304-моддасига кўра, кассация инстанцияси судининг
қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун
мажбурийдир.
Шунга кўра ишни биринчи инстанция судида кўриш вақтида иш учун
аҳамиятли барча ҳолатлар аниқланиши, лозим бўлса мутахассисни жалб
қилиш орқали объектда ҳақиқатда бажарилган ишларнинг қийматини
аниқлаш чорасини кўриш, пеня ҳисобланган давр ва унинг суммасига
аниқлик киритиб, даъво талабларини қаноатлантириш лозимлигини ёки
лозим эмаслигини ҳал қилиб, сўнг қарор қабул қилиш, суд харажатларини
ундириш масаласини ҳал қилиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси суди Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-303-моддаларига
асосланиб,
қарор
қ и л а д и:
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш биринчи инстанция судида янгидан кўриб чиқиш учун Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил 1 декабрда
берилган ижро варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
Б.Исрайлов